Organization for Security and Co-operation in Europe (OSCE) · report

Онлайн-платформалар ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса

OSCE
View original document

The full text is hosted by the publishing organisation. lawenc.com indexes the metadata and links to the official source.

Full text

Вена/Варшава, 2025 йил 5 декабрь Қўшма хулоса-№.: FOE-UZB/550/2025 [NS] ОНЛАЙН-ПЛАТФОРМАЛАР ВА ВЕБ-САЙТЛАР ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР ИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНИ ЛОЙИҲАСИ БЎЙИЧА ҚЎШМА ХУЛОСА ЎЗБЕКИСТОН Ушбу ҳуқуқий таҳлил EХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили идораси ва EХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси билан ҳамкорликда тайёрланди. Ушбу шарҳга SHARE жамғармасининг сўз эркинлиги ва онлайн оммавий ахборот воситалари бўйича координатори Невена Кривокапич Мартинович хоним ва Эдинбург университети юридик факультетининг катта ўқитувчиси доктор Паоло Кавалиере ҳисса қўшдилар. Сўраётган орган томонидан тақдим этилган Қонун лойиҳасининг инглиз тилидаги норасмий таржимаси асосида. EХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили идораси EХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Wallnerstrasse 6, 1010 Vienna, Austria Office: +43 1 514 36 6800 https://www.osce.org/representative-on- freedom-of-media Ul. Miodowa 10, PL-00-251 Warsaw Office: +48 22 520 06 00, www.legislationline.org

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 2 ҚИСҚАЧА МАЗМУН ВА АСОСИЙ ТАВСИЯЛАР Рақамли платформаларни тартибга солиш глобал муаммога айланди, чунки давлатлар миллий хавфсизлик, жамоат тартиби ва бошқаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби қонуний жамоат манфаатларини интернет маконидаги асосий эркинликлар, жумладан сўз эркинлиги, ахборот олиш ҳуқуқи, шахсий ҳаёт дахлсизлиги, шахсга доир маълумотлар ҳимояси ва камситмаслик каби ҳуқуқларни таъминлаш зарурати билан мувозанатлаштириш йўлларини изламоқда. Қонун лойиҳасининг рақамли маконларда фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича белгиланган мақсади асосан ижобий баҳолан ади ва унда бир қатор ижобий хусусиятлар мавжуд. Булар жумласига онлайн рекламанинг шаффофлиги билан боғлиқ кафолатлар, платформаларнинг алдамчи амалиётларидан ҳимоя, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулайликлар яратиш, махфийлик ва алгоритмик тизимлар бўйича фойдаланувчиларга кенгайтирилган маълумот бериш ҳамда платформалар, фойдаланувчилар ва веб-сайт эгаларига тартибга солиш чораларини тўхтатиб туриш таъсири билан суд тартибида кўриб чиқиш ҳуқуқини берувчи процессуал кафолат киради. Бироқ, инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан қонун лойиҳасининг айрим қоидалари ташвиш уйғотади Хусусан, “ноқонуний контент” ва “ёлғон ахборот” тушунчаларига берилган таърифлар жуда кенг ва ноаниқ бўлиб, ҳуқуқий аниқлик тамойилига мос келмайди. Аниқ чегараланган таърифлар ва мустаҳкам процессуал кафолатлар мавжуд бўлмаган ҳолда, қонун лойиҳаси ўзбошимчалик билан ижро этилиши, қонуний онлайн фикр билдиришни бостириши ва интернет маконида “қўрқув таъсири”ни юзага келтириши мумкин. Ушбу жиддий хавотирлар тартибга солиш моделидаги таркибий камчиликлар билан биргаликда, ваколатли органнинг халқаро стандартлар ва тавсияларга зид равишда мустақиллигига аниқ кафолатлар йўқлиги билан кучайяди. Қонун лойиҳаси, шунингдек, ваколатли орган, яъни Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ваколатларига сезиларли чекловлар қўймаган. Қонун лойиҳасининг 17 (3)-моддаси айниқса ташвиш уйғотади. Унда ҳатто контентнинг фақат бир қисми ноқонуний деб топилганда ҳам веб -сайтга киришни бутунлай чеклашга рухсат берилади, бу эса мутаносиблик тамойилига зид келади. Бу халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари стандартларига кўра ноқонуний бўлган контент билан боғлиқ ҳолатларга тааллуқли эмас, бундай вазиятларда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқда белгиланган шартларга мувофиқ тезкор чоралар кўриш талаб этилади, бунда ex post ушбу чораларнинг қонунийлиги, зарурлиги ва мутаносиблигини кўриб чиқиш учун суд ҳимояси воситалари мавжуд бўлиши шарт. Қонун лойиҳаси, шунингдек, хусусий субъектларнинг ўз фаолияти ва операцияларида инсон ҳуқуқларини, жумладан сўз эркинлиги, ахборотдан

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 3 фойдаланиш, шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва камситмасликни ҳурмат қилиш масъулиятини янада аниқроқ белгилаши мумкин. Хусусан, юқорида айтилганларга қўшимча равишда, ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили идораси ва ДИИҲБ қонун лойиҳасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларга мувофиқлигини янада ошириш бўйича қуйидаги тавсияларни беради: A. Қонун лойиҳасининг 6-моддасига онлайн платформалар ва веб - сайтларда фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга масъул бўлган ваколатли органнинг мустақиллик тамойилини аниқ киритиш, шунингдек, бундай органни ташкил этиш ва фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик базаси унинг мустақиллигини кафолатлаш учун қуйидаги чораларга эга бўлишини таъминлаш: раҳбариятни шаффоф ва малакага асосланган ҳолда тайинлаш ва лавозимдан озод этиш; ташқи аралашувлардан, айниқса сиёсий кучлардан, ҳимоя қилиш учун етарли кафолатлар; ихтиёрий, ўзбошимчалик ёки камситувчи амалга оширишнинг олдини олиш учун аниқ белгиланган ваколатлар ва қонуний ҳуқуқлар; бюджет мустақиллиги; мустақил қарор қабул қилишни кафолатлайдиган ички тартиб-қоидалар; ҳамда тартибга солиш ҳаракатларининг қонунийлигини, легитимлигини, зарурлигини ва мутаносиблигини суд ёки ташқи мустақил ташкилот томонидан кўриб чиқиш; [28-банд] B. Таърифлар бўйича: 1. “Ёлғон ахборот”, “нотўғри ахборот” ва “дезинформация” тушунчаларини аниқроқ фарқлаш, бунда дезинформация фақат текширилиши мумкин бўлган, қасддан ёки эҳтиётсизлик билан инсон ҳуқуқлари ва/ёки қонуний манфаатларга - масалан, жамоат саломатлиги, сайлов жараёнлари, атроф -муҳит ёки миллий хавфсизликка зарар етказиш мақсадида ёки бундай оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлиги кўзда тутилган ҳолда тарқатиладиган ёлғон ахборотни ўз ичига олишини таъминлаш, шу билан бирга унинг таъсир доирасидан баҳо берувчи фикрлар, шунингдек, сатира ва пародияни аниқ чиқариб ташлаш; [55-банд] 2. “Онлайн-платформа” тушунчасини фойдаланувчиларга боғланиш, ўзаро алоқа қилиш ва маълумот тарқатиш имконини берувчи асосий вазифани акс эттириш орқали аниқлаштириш; ҳамда тегишли хизматларга мисоллар келтириш (масалан, ижтимоий тармоқлар, қидирув тизимлари, видео улашиш хизматлари); [63-банд] C. Онлайн платформаларнинг вазифалари ва мажбуриятлари бўйича: 1. Қонун лойиҳасининг 7-моддасини вояга етмаганларга ҳақиқатан ҳам зарар етказувчи материал ва маълумотларнинг аниқ тоифаларини ҳамда уларга оид хавфсизлик чораларини киритиш ёки бу тафсилотларни ваколатли орган томонидан чиқариладиган қонуности ҳужжатларга ҳавола қилиш орқали такомиллаштириш; [80-банд] 2. Қонун лойиҳасида онлайн-платформалар фойдаланувчилардан хабарномалар олганда ва ноқонуний деб топилган контент ҳақида

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 4 ҳақиқий билим ёки хабардорликка га бўлганда жавобгарликдан озод қилиниш ҳуқуқини йўқотиш-йўқотмаслигини аниқлаштириш; [87-банд] 3. Қонун лойиҳасининг 11-моддасига кўра профиллаш тақиқланган маълумотлар тоифалари рўйхатини диний ёки бошқа эътиқодлар, касаба уюшмаларига аъзолик, жинсий ориентация ёки жинсий ҳаётни киритиш орқали кенгайтириш, шу орқали фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилишни таъминлаш ва камситувчи профиллаш амалиётининг олдини олиш; [91-банд] 4. Қонун лойиҳасининг 10-моддасида фойдаланувчилар шикоятларини юбориш механизмига оид процессуал талабларни аниқлаштириш, онлайн платформалар фойдаланувчиларга шикоят механизми ҳақида етарли ва осон тушуниладиган маълумот беришини таъминлаш; аниқ, шаффоф, бепул, фойдаланувчиларга қулай ва ҳамма фойдалана оладиган шикоят юбориш каналларини ўрнатиш, шикоятларни ўз вақтида қабул қилиш ва кўриб чиқиш, шикоятларни тўғри ҳужжатлаштириш ва кузатиб бориш, платформалар учун уларнинг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда мутаносиб мажбуриятлар белгилаш; [93-банд] D. Интернет фойдаланувчилари ва веб -сайт эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича: 1. Қонун лойиҳасининг 18 (3)-моддасига ўзгартириш киритиш орқали онлайн-платформалар ва веб -сайтлар эгалари каби фойдаланувчиларга ҳам ваколатли органнинг тақдимномалари ва кўрсатмаларига қарши судга мурожаат қилганда Агентлик чиқарган хулосалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш ҳуқуқини таъминлаш; [95-банд] 2. Қонун лойиҳасининг 22 (3)-моддасига ўзгартириш киритиш орқали жавобгарлик моделини аниқлаштириш ва контентнинг хусусияти ва жиддийлиги, платформанинг ҳажми ва тижорат мақсади, асл муаллифни аниқлаш имконияти, зарарли тарқалишнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар каби омилларни ҳисобга олган ҳолда инфлюенсерлар ва веб-сайт эгаларининг учинчи томон контенти учун жавобгарлигига оид янада мослашувчан ва мутаносиб тизимни жорий этиш; [98-банд] 3. Қонун лойиҳасининг 22 (6)-моддасига жисмоний ёки юридик шахсларнинг рад этиш баёнотларини эълон қилиш тўғрисидаги ҳар қандай талабига тегишли суд қарори илова қилиниши шартлигини талаб қиладиган ўзгартириш киритиш; [99-банд] Е. Ноқонуний контент бўйича: 1. Агар улар зўравонликнинг муайян элементлари ёки халқаро инсон ҳуқуқлари стандартларига мувофиқ белгиланган бошқа жиноий воситалар ёки зўравонликка ундаш билан аниқ боғлиқ бўлмаса, “экстремизм” ва “фундаментализм”ни тарғиб қилиш каби ноаниқ ва/ёки кенг қамровли контентга асосланган чекловларга ҳаволани олиб ташлаш; [111-банд] 2. Қонун лойиҳасига махфий маълумотларни ошкор қилиш, агар бундай ошкор қилишга бўлган жамоатчилик манфаати унинг оқибатида юзага келиши мумкин бўлган потенциал зарардан устун бўлса, қонун билан

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 5 жазоланмаслиги кераклигини кўрсатувчи мувозанат мезонини киритиш, бунда жамоатчилик манфаатларини очиқ -ойдин истисно қилишни назарда тутиш - инсон ҳуқуқлари бузилиши, оммавий ҳуқуқбузарликлар, коррупция, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки бошқа жиддий қонунбузарликларни фош этиш мақсадида амалга оширилган ошкор қилиш тақиқланмаслиги ёки жазоланмаслигини таъминлаш; [117-банд] 3. Миллий, ирқий ёки диний нафратдан ташқари бошқа асосларни, жумладан тери ранги, тили, фуқаролиги, миллий ёки этник келиб чиқиши, ёши, ногиронлиги, жинси, гендер ўзлиги ва жинсий ориентацияси каби хусусиятларни қамраб олиш учун камситиш, адоват ёки зўравонликка ундовчи нафратнинг тақиқланган ифодалари доирасини кенгайтиришни кўриб чиқиш; [118-банд] 4. 13-моддага аёлларга нисбатан онлайн зўравонликнинг, хусусан, розиликсиз интим тасвирларни тарқатиш, онлайн таъқиб қилиш ва кузатиш, шунингдек, розиликсиз тасвирлар ёки контентни тарқатиш билан таҳдид қилиш аниқ тақиқини киритиш; [120-банд] F. Ноқонуний контентни тарқатганлик учун ҳуқуқий оқибатлар бўйича: 1. Қонун лойиҳасининг бутун веб-сайтларни контентдаги битта ноқонуний элемент асосида, масалан, олиб ташлаш тўғрисидаги буйруқни бир марта бажармаганлик учун киришни чеклашга рухсат берувчи қоидаларини қайта кўриб чиқиш, чунки бу мутаносиблик тамойилини бузиши мумкин. Бунинг ўрнига, аниқ ноқонуний материалга киришни чеклаш каби мақсадли чораларни кўриб чиқиш, бутун сайтга киришни чеклашга эса фақат аниқ белгиланган ҳолатларда ва алоҳида, асосли далиллар билан рухсат бериш; [130-банд] 2. Қонун лойиҳасининг 16-моддасида келтирилган онлайн-платформанинг маълумотлар узатиш тезлигини пасайтириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган “мунтазам равишда ижро этмаслик” тушунчасини аниқлаштириш; [132- банд] 3. Қонун лойиҳасига обрў-эътибор ҳуқуқини сўз эркинлиги билан мувозанатлаштирган ҳолда жамоатчилик фикрининг яхлитлигини ҳимоя қилиш учун нотўғри ахборотни тўғридан-тўғри олиб ташлаш ўрнига тузатиш киритишни сўраш имкониятини қўшиш масаласини кўриб чиқиш; [133-банд] 4. Қонун лойиҳасининг 20-моддасида ахборотни ўчириш талаби билан мурожаат қилувчилардан ахборотнинг нотўғрилигини исботловчи далилларни тақдим этишни талаб қилиш. [134-банд] Ушбу ва қўшимча Тавсиялар мазкур Хулосанинг бутун матнида қалин ҳарфлар билан ажратиб кўрсатилган.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 6 Ваколатга кўра, ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили идораси ЕХҲТ иштирокчи давлатларига эркин, мустақил ва хилма-хил оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга бўлган доимий интилишларида, жумладан, қонун лойиҳалари ва амалдаги қонунларга ҳуқуқий шарҳлар тақдим этиш орқали кўмаклашади. ДИИҲБ ўз мандати доирасида, ЕХҲТга аъзо давлатларга инсоний ўлчов бўйича мажбуриятларини бажаришда ёрдам бериш мақсадида, сўровлар асосида қонун лойиҳалари ва амалдаги қонунларни кўриб чиқади. Бунда ДИИҲБ уларнинг халқаро инсон ҳуқуқлари стандартлари ва ЕХ ҲТ мажбуриятларига мувофиқлигини баҳолайди ҳамда такомиллаштириш учун аниқ тавсиялар тақдим этади.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 7 МУНДАРИЖА I. КИРИШ ................................................................................. 8 II. ҚЎШМА ХУЛОСАНИНГ ҚАМРОВИ ............................................ 8 III. ҲУҚУҚИЙ ТАҲЛИЛ ВА ТАВСИЯЛА Р .......................................... 9 1. Инсон ҳуқуқларига оид тегишли халқаро стандартлар ва ЕХҲТнинг инсон ўлчами бўйича мажбуриятлари ........................................................................ 9 2. УМУМИЙ МУЛОҲАЗАЛАР ..................................................................................... 13 1.1. Хусусий субъектларнинг вазифалари ва мажбуриятлари .......................... 14 1.2. Қонун лойиҳасини амалга оширишнинг институционал асослари .......... 15 3. Қонун лойиҳасининг мақсади ва қўлланиш доираси .................................. 17 4. Тушунчалар ....................................................................................................... 20 4.1. Блоггерлар ва инфлюенсерлар .......................................................................... 20 4.2. Ёлғон ахборот ....................................................................................................... 22 4.3. Оммавий саҳифа модератори .......................................................................... 24 4.4. Онлайн платформа ............................................................................................ 25 4.5. Веб-сайтлар ва веб-сайт эгалари .................................................................... 26 5. Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ваколатли органнинг ваколатлари ................................... 28 6. Онлайн-платформаларнинг вазифалари ва мажбуриятлари ..................... 30 6.1. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик .............................. 32 6.2. Шикоятларни кўриб чиқиш механизми ........................................................ 33 6.3. Тавсиялар тизими ва профиллаш ................................................................... 34 6.4. Контентни модерация қилиш ......................................................................... 34 7. Онлайн фойдаланувчилар ва веб -сайт эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари .................................................................................................. 36 8. Ноқонуний контент ........................................................................................... 39 8.1. Ахборотни ноқонуний контент сифатида белгилаш учун асослар ......... 39 8.1.1. Ёлғон ахборот ......................................................................................................40 8.1.2. Терроризмни тарғиб қилиш ҳамда “экстремизм” ва “фундаментализм”ни рағбатлантириш ..................................................................................................41 8.1.3. Жамиятга, давлатга, шу жумладан давлат рамзларига ҳурматсизликни ифодаловчи маълумотлар ...................................................................................44 8.1.4. Бошқа асослар ......................................................................................................46 8.2. Онлайн-платформа ва веб-сайтлар мониторинг ........................................ 49 8.3. Қонунга хилоф мазмундаги материалларни тарқатишнинг ҳуқуқий оқибатлари ......................................................................................................... 50 8.3.1 Ноқонуний контентни ўчириш ёки тарқатишни тўхтатиш .........................50 8.3.2 Ёлғон ахборотни ўчириш .....................................................................................52 9. Қонун лойиҳасини тайёрлаш ва қабул қилиш жараёни билан боғлиқ тавсиялар ........................................................................................................... 53 ИЛОВА: Онлайн-платформа ва веб-сайт фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси (2025 йил ҳолатига кўра)

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 8 I. КИРИШ 1. 2025 йил 26 майда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (бундан буён матнда “Агентлик” деб юритилади) директорининг биринчи ўринбосари EХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакилига (бундан буён матнда “ОАВ эркинлиги бўйича вакил” деб юритилади) “Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини (бундан буён матнда “Қонун лойиҳаси” деб юритилади) ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тўғрисида сўров юборди. 2. 2025 йил 18 июнда ОАВ эркинлиги бўйича вакил Агентликка жавоб бериб, Қонун лойиҳасининг халқаро инсон ҳуқуқлари стандартлари ва EХҲТнинг инсон ўлчамига оид мажбуриятларига мувофиқлигини баҳолаш учун ҳуқуқий таҳлил тайёрлашга тайёр эканлигини тасдиқлади. 3. 2025 йил 23 июнда, ўрнатилган амалиётга кўра, ОАВ эркинлиги бўйича вакил ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросини (бундан кейин “ДИИҲБ” деб юритилади) ҳар иккала ташкилотнинг тажрибаси ва тегишли мандатларидан фойдаланган ҳолда Қўшма хулоса тайёрлашга таклиф этди. ДИИҲБ бу таклифга 2025 йил 30 июнда ижобий жавоб берди. 4. Ушбу Қўшма хулоса юқоридаги сўровга жавобан тайёрланди. ОАВ эркинлиги бўйича вакил ва ДИИҲБ мазкур хулосани ЕХҲТ иштирокчи давлатларига ЕХҲТнинг инсон ўлчами бўйича мажбуриятларини бажаришда кўмаклашиш мақсадида ўз мандатлари доирасида амалга оширдилар. 1 II. ҚЎШМА ХУЛОСАНИНГ ҚАМРОВИ 5. Ушбу Қўшма хулосанинг қамрови фақат кўриб чиқиш учун тақдим этилган Қонун лойиҳасини ўз ичига олади. Шу боис, Қўшма хулоса Ўзбекистонда онлайн- платформалар ва веб-сайтлар, сўз эркинлиги, интернетдан фойдаланиш ва оммавий ахборот воситалари эркинлигини тартибга солувчи бутун ҳуқуқий ва институционал тизимнинг тўлиқ ва кенг қамровли таҳлилини ўз ичига олмайди. 6. Қўшма хулосада асосий масалалар кўтарилган ва эътибор талаб қиладиган соҳалар аниқланган. Қисқалик мақсадида, Қонун лойиҳасининг ижобий жиҳатларидан кўра, ўзгартириш ёки такомиллаштириш зарур бўлган қоидаларга кўпроқ эътибор қаратилган. Кейинги ҳуқуқий таҳлил инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ва минтақавий стандартлар, меъёрлар ва тавсияларга, шунингдек ЕХҲТнинг инсон ўлчами бўйича тегишли мажбуриятларига асосланади. Қўшма хулоса, шунингдек, ўринли ҳолларда, ЕХҲТга аъзо бошқа давлатларнинг ушбу соҳадаги илғор 1 Қаранг, хусусан, Копенгаген 1997 (1-илова: Доимий кенгашнинг 193-сонли қарори, EХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили мандати). Шунингдек қаранг ЕХҲК/ЕХҲТ, ЕХҲК Инсон ўлчами бўйича конференциясининг Копенгаген мажлиси ҳужжати (Копенгаген ҳужжати), ЕХҲК/ЕХҲТ, 1990 йил 29 июнь), 9.1-банд; ЕХҲК Инсон ўлчами бўйича конференциясининг Москва учрашуви ҳужжати, (Москва ҳужжати), ЕХҲК/ЕХҲТ, 1991 йил 3 октябрь, 9.1 ва 26-бандлар; ва ЕХҲК Будапешт ҳужжати, 1994 йил, Янги даврда ҳақиқий ҳамкорлик сари (Будапешт ҳужжати), ЕХҲК/ЕХҲТ, 1994 йил 21 декабрь, VIII-боб, 36-банд. Шунингдек қаранг EХҲТ Вазирлар кенгашининг 3/18-сонли Қарори, “Журналистлар хавфсизлиги”, 2018 йил 12 декабрь, 3-бет, у ЕХҲТ иштирокчи давлатларини “[ўзларининг оммавий ахборот воситалари эркинлигига оид қонунлари, сиёсати ва амалиётини халқаро мажбуриятларига тўлиқ мувофиқлаштириш ҳамда журналистларнинг ўз ишларини мустақил ва ноқонуний аралашувсиз бажариш имкониятларини чекламаслиги учун уларни қайта кўриб чиқиш ва зарур ҳолларда бекор қилиш ёки ўзгартириш]га (...) чақиради.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 9 тажрибасини ҳам таъкидлайди. Миллий қонунчиликка ҳавола қилинганда, ОАВ эркинлиги бўйича вакил ва ДИИҲБ бирон-бир муайян мамлакат моделини тарғиб қилмайди, аксинча қўлланиладиган халқаро стандартлар ҳақида аниқ маълумот беришга ва уларнинг айрим давлатларнинг қонунчилигида амалда қандай қўлланилишини кўрсатиб беришга эътибор қаратади. Ҳар қандай мамлакат мисолига доимо эҳтиёткорлик билан ёндашиш лозим, чунки уни бошқа мамлакатда бир ҳилда такрорлаб бўлмайди ва ҳар доим кенг қамровли миллий институционал ва ҳуқуқий тизим, шунингдек, мамлакат контексти ва сиёсий маданияти нуқтаи назаридан кўриб чиқилиши керак. 7. Бундан ташқари, Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция 2 (бундан кейин “CEDAW”) ва ЕХҲТнинг 2004 йилдаги Гендер тенгликни рағбатлантириш бўйича ҳаракатлар режаси 3 ҳамда ЕХҲТ фаолияти, дастурлари ва лойиҳаларига гендер масалаларини илгари суриш бўйича мажбуриятларга мувофиқ, Қўшма хулоса тегишли равишда гендер ва хилма- хиллик нуқтаи назарини ўз ичига олади. 8. Ушбу Қўшма хулоса Агентлик томонидан тақдим этилган Қонун лойиҳасининг норасмий инглизча таржимасига асосланган бўлиб, у мазкур ҳужжатга илова қилинган. Таржима туфайли хатолар бўлиши мумкин. Агар Қўшма хулоса бошқа тилга таржима қилинса, инглиз тилидаги варианти устун бўлади. 9. Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, ОАВ эркинлиги бўйича вакил ва ДИИҲБ шуни таъкидламоқчики, ушбу Қўшма хулоса уларнинг келажакда Ўзбекистондаги тегишли масалалар бўйича қўшимча ёзма ёки оғзаки тавсиялар ёки фикрлар билдириш имкониятини чекламайди. III. ҲУҚУҚИЙ ТАҲЛИЛ ВА ТАВСИЯЛАР 1. ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИГА ОИД ТЕГИШЛИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР ВА ЕХҲТНИНГ ИНСОН ЎЛЧАМИ БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАРИ 10. Сўз эркинлиги, ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқи асосий ҳуқуқ бўлибгина қолмай, балки бошқа инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини таъминловчи ҳамда демократик қадриятларни ҳимоя қилувчи воситадир. 4 Бу ҳуқуқдан тўлиқ фойдаланиш эркин, демократик, бағрикенг ва кўп қиррали жамиятнинг пойдевори ҳисобланади. Бундай жамиятда турли келиб чиқиш ва эътиқодга эга бўлган шахслар ва гуруҳлар - жумладан, тарихан четга суриб қўйилган ва етарли даражада вакилликка эга бўлмаган ижтимоий қатламлар ҳам - ўз фикрларини эркин билдириш ва жамоат ишларида бемалол иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Сўз эркинлиги ҳуқуқи, эркин, мустақил ва хилма-хил оммавий ахборот воситалари мавжудлиги билан биргаликда, фуқароларнинг жамоат ишларини бошқаришда самарали ва тўлиқ хабардор ҳолда иштирок этишини таъминлаш ҳамда ҳукуматни ҳисобдорлигини таъминлаш учун ҳам зарурдир. Сўз эркинлиги ва ахборотга эга 2 БМТнинг Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияси (кейинги ўринларда “CEDAW”), Бош Ассамблеянинг 1979 йил 18 декабрдаги 34/180-сонли резолюцияси билан қабул қилинган. Ўзбекистон ушбу Конвенцияни ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатни 1981 йил 20 июлда сақлаш учун топширган. 3 Қаранг: EХҲТнинг гендер тенгликни рағбатлантириш бўйича ҳаракатлар режаси, 14/04-сонли қарори билан қабул қилинган, MC.DEC/14/04 (2004), 32-банд 4 Қаранг: БМТнинг фикр ва сўз эркинлиги бўйича махсус маърузачиси, ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили, АДТнинг махсус маърузачиси ва Африка комиссиясининг сўз эркинлиги ва ахборотдан фойдаланиш бўйича махсус маърузачиси (кейинги ўринларда “Сўз эркинлиги бўйича халқаро мандат эгалари” деб юритилади), ОАВ эркинлиги ва демократия тўғрисида қўшма декларация, 2023 йил 2 май.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 10 бўлиш ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг муҳимлигини таъкидлаш билан бир қаторда, бу ҳуқуқ шахсларнинг обрўсини ҳимоя қилиш, тенглик ва камситмасликни таъминлаш, ҳамда тегишли халқаро инсон ҳуқуқлари битимлари белгилаган қонуний жамоат манфаатларини кўзлаб мувозанатда сақланиши лозим. 11. Сўз эркинлиги ҳамда ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқи Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг (ИҲУД) 5 19-моддасида мустаҳкамланган ва Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг (ФСҲХП) 6 19- моддаси билан кафолатланган. Бу моддада шундай дейилган: “ҳар бир инсон ҳеч бир тўсиқсиз ўз фикрига собит бўлиш ҳуқуқига эга” ва “ҳар бир инсон ўз фикрини эркин баён этиш ҳуқуқига эга; бу ҳуқуқ давлат чегараларидан қатъи назар ёзма равишда ёки матбуот орқали ёки ифодалашнинг бадиий шакллари ёки ўз ихтиёрига кўра бошқача усулларда турли ахборот ва ғояларни қидириш, олиш ва тарқатиш эркинлигини қамраб олади.” ФСҲХПнинг 19-моддаси ушбу ҳуқуқлар қўлланиладиган воситалардан қатъи назар амалга оширилиши мумкинлигини таъкидлаш орқали восита нейтраллиги тамойилини ўрнатади. ОАВ эркинлиги сўз эркинлигидан келиб чиқади, чунки оммавий ахборот воситалари ва журналистлар жамоатчилик манфаатидаги маълумотларнинг муҳим “етказувчилари” ва жамоатчилик мунозараларининг ташкилотчилари ҳисобланади. БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси ФСҲХПнинг 19-моддаси бўйича ўзининг 34-сонли Умумий шарҳида эркин, цензурасиз ва тўсиқсиз матбуот ёки бошқа оммавий ахборот воситаларининг демократик жамият пойдевори сифатидаги муҳим ролини яна бир бор таъкидлайди, шунингдек, оммавий ахборот воситаларини тартибга солишнинг қонунчилик ва маъмурий асосларига доир тавсияларни ҳам ишлаб чиқади. 7 12. Сўз эркинлиги ҳуқуқи мутлақ эмас ва муайян вазиятларда чекланиши мумкин. Бироқ, сўз эркинлиги ҳуқуқини чеклаш Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 19-моддаси 3-бандида белгиланган қатъий талабларга мос келиши шарт. Хусусан, бундай чекловлар қонун билан белгиланган бўлиши (қонунийлик мезони), 19-модданинг 3-бандида 8 тўлиқ санаб ўтилган қонуний мақсадлардан бирини кўзлаши (легитимлик мезони), зарур ва мутаносиб бўлиши ҳамда белгиланган мақсадга эришиш учун етарли даражада самарали бўлган чоралар орасида энг кам аралашувчи бўлиши керак (зарурият ва мутаносиблик мезони). Бундан ташқари, Пактнинг 26-моддасига мувофиқ, чекловлар камситувчи хусусиятга эга бўлмаслиги лозим. Фикр ифодалаш эркинлигини чеклаш қонунда назарда тутилиши кераклиги талаби нафақат чекловлар қонунга асосланиши, балки бундай қонун аниқ, равшан ва олдиндан кўриш мумкин бўлишини ҳам англатади. Қонунлар шахсга ўз хатти-ҳаракатларини тегишли равишда назорат қилиш имконини бериш учун етарлича аниқлик билан тузилиши зарур. 9 Чекловлар фақат улар белгиланган мақсадлар учун қўлланилиши 5 Қаранг: Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (ИҲУД), Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Бош Ассамблеясининг 217 А Резолюцияси. 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган, 19-модда. 6 Қаранг Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт БМТ Бош Ассамблеясининг 1966 йил 16 декабрдаги 2200А (ХХI) резолюцияси билан қабул қилинган. Ўзбекистон Пактни 1995 йил 28 сентябрда ратификация қилган. 7 БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси, 34-сонли Умумий шарҳ “ФСҲХПнинг 19-моддаси бўйича фикр ва сўз эркинлиги”, CCPR/C/GC/34, 2011 йил 12 сентябрь, хусусан 13-18 ва 39-42 бандлар. 8 яъни (а) бошқаларнинг ҳуқуқлари ёки обрўсини ҳурмат қилиш учун; (б) миллий хавфсизлик ёки жамоат тартибини (ordre public) ёки жамоат саломатлиги ёки ахлоқини ҳимоя қилиш учун. 9 Қаранг: БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси, 34-сонли Умумий шарҳ “ФСҲХПнинг 19-моддаси бўйича фикр ва сўз эркинлиги”, CCPR/C/GC/34, 2011 йил 12 сентябрь, 25-банд, унда: “қонун" сифатида тавсифланиши лозим бўлган норма шахсга ўз хатти- ҳаракатларини тегишли тарзда назорат қилиш имконини бериш учун етарли даражада аниқ шакллантирилиши ва жамоатчиликка етказилиши лозим. Қонун уни ижро этиш учун масъул бўлган шахсларга сўз эркинлигини чеклаш бўйича чексиз ваколат бермаслиги керак. Қонунлар уларни ижро этиш учун масъул бўлган шахсларга қайси турдаги ифодалар тўғри чекланиши ва қайсилари тақиқланишини аниқлаш учун етарли кўрсатмалар бериши керак.” дейилган. Шунингдек қаранг, масалан:, ДИИҲБ, Яхшироқ қонунлар учун демократик қонун ижодкорлиги бўйича кўрсатмалар, ДИИҲБ, 2024 йил 16 январь, 12-банд ва 16-тамойил; ва Венеция комиссияси, Қонун устуворлиги бўйича назорат рўйхати, CDL-AD(2016)007, 2016 йил 18 март, 58-банд. Шунингдек, қаранг: яхши минтақавий амалиётни таққослаш ва намуна олиш мақсадида, Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди (ИҲЕС), The

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 11 ва кўзланган аниқ мақсад(лар) билан бевосита боғлиқ бўлиши керак. Бундан ташқари, Пактнинг 20-моддаси давлатлардан урушни тарғиб қилишни ва “камситиш, хусумат ёки зўравонликка ундовчи миллий, ирқий ёки диний адоватни тарғиб қилиш”ни тақиқлашни талаб этади. 13. Ўзбекистон Европа Кенгаши (ЕК) аъзоси бўлмаса-да, Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари тўғрисидаги Европа конвенцияси (ИҲEК)нинг 10 10-моддаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди (ИҲEС)нинг сўз эркинлиги ва оммавий ахборот воситалари эркинлиги соҳасидаги суд амалиёти ҳамда ЕКнинг бошқа ҳужжатлари, шунингдек, ЕКнинг Ҳуқуқ орқали демократия бўйича Европа комиссияси (Венеция комиссияси) хулосалари каби тегишли ҳужжатлар қиёсий нуқтаи назардан долзарб, ишончли ва фойдали бўлиши мумкин. 11 Хусусан, фойдаланувчиларнинг онлайн ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва оммавий ахборот воситаларини тартибга солиш мақсадида ЕКнинг бир қатор тавсиялари жуда долзарб бўлиб, минтақавий илғор амалиёт намунаси сифатида хизмат қилиши мумкин. Буларга Интернет воситачиларининг роли ва масъулияти 12 , Рақамли технологияларнинг сўз эркинлигига таъсири 13 , Алгоритмик тизимларнинг инсон ҳуқуқларига таъсири 14 , Интернет фойдаланувчилари учун инсон ҳуқуқлари бўйича қўлланма 15 , Оммавий ахборот воситаларининг янги тушунчаси 16 , Гендер тенглик ва оммавий ахборот воситалари 17 ҳамда Оммавий ахборот воситалари ва коммуникацияни бошқариш тамойиллари 18 тўғрисидаги тавсиялар киради. 14. Худди шундай, Ўзбекистон Европа Иттифоқи ( ЕИ) аъзоси бўлмаса-да, иллюстратив ва қиёсий мақсадларда ЕИнинг тегишли қоидаларига, айниқса Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунга ҳавола қилинади, чунки Қонун лойиҳасининг баъзи қоидалари унинг мазмунини қисман акс эттирганга ўхшайди. 15. ЕХҲТ даражасида сўз эркинлиги, ахборотдан фойдаланиш ва оммавий ахборот воситалари эркинлиги соҳасида бир қатор мажбуриятлар мавжуд. Хусусан, 1990- йилги ЕХҲКнинг инсон ўлчами бўйича конференциясининг Копенгаген йиғилиши ҳужжатида (1990-йилги Копенгаген ҳужжати) ҳар бир инсоннинг сўз эркинлиги ҳуқуқи, шу жумладан фикр билдириш эркинлиги, давлат ҳокимияти органлари аралашувисиз ва чегаралардан қатъи назар ахборот ҳамда ғояларни олиш ва тарқатиш ҳуқуқи эътироф этилган. Бу ҳуқуқни амалга оширишни чеклаш фақат қонунда белгиланган ва халқаро стандартларга мос бўлган тақдирдагина мумкин. 19 ЕХҲТга аъзо давлатлар, шунингдек, ЕХҲТ Инсон ўлчами бўйича конференциясининг Москва учрашуви ҳужжатининг (1991-йилги Москва Sunday Times Буюк Британияга қарши (No. 1), №. 6538/74, 1979 йил 26 апрель, унда Суд ўз қарорида “қонун фуқаро ўз хатти- ҳаракатларини назорат қилиши учун етарлича аниқлик билан ифодаланиши керак, чунки у нима оқилона эканлигини ва ҳаракат қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини олдиндан кўра олиши керак.” деди. 10 Қаранг: Инсон ҳуқуқлари Европа конвенцияси (ИҲЕК), Европа кенгаши, 1953 йил 3 сентябрда кучга кирган 10-модда. 11 <https://www.coe.int/en/web/freedom-expression/media> да мавжуд ҳужжатларга қаранг. 12 Қаранг: ЕК Тавсияси CM/Rec(2018)2, “Вазирлар қўмитасининг аъзо давлатларга Интернет-воситачиларнинг роли ва жавобгарлиги тўғрисида”ги тавсияси, Европа Кенгаши, Вазирлар қўмитаси, 2018 йил 7 мартда қабул қилинган. 13 Қаранг: ЕК Тавсияси CM/Rec(2022)13, “Вазирлар қўмитасининг аъзо давлатларга рақамли технологияларнинг сўз эркинлигига таъсири бўйича тавсияси,” Европа Кенгаши, Вазирлар қўмитаси, 2022 йил 6 апрелда қабул қилинган. 14 Қаранг: ЕК Тавсияси CM/Rec(2020)1, “Вазирлар қўмитасининг аъзо давлатларга алгоритмик тизимларнинг инсон ҳуқуқларига таъсири бўйича тавсияси,” Европа Кенгаши, Вазирлар қўмитаси, 2020 йил 8 апрелда қабул қилинган. 15 Қаранг: ЕК Тавсияси CM/Rec(2014)6, “Вазирлар қўмитасининг аъзо давлатларга Интернет фойдаланувчилари учун инсон ҳуқуқлари бўйича қўлланма” бўйича тавсияси, Европа Кенгаши, Вазирлар қўмитаси, 2014 йил 16 апрелда қабул қилинган. 16 Қаранг: ЕК Тавсияси CM/REC(2011)7, “Вазирлар қўмитасининг аъзо давлатларга Оммавий ахборот воситаларининг янги тушунчаси тўғрисида”ги тавсияси, Европа Кенгаши, Вазирлар қўмитаси, 2011 йил 21 сентябрда қабул қилинган. 17 Қаранг: ЕК Тавсияси CM/Rec(2013)1, “Вазирлар қўмитасининг аъзо давлатларга гендер тенглиги ва оммавий ахборот воситалари бўйича тавсияси,” Европа Кенгаши, Вазирлар қўмитаси, 2013 йил 10 июлда қабул қилинган. 18 Қаранг: ЕК Тавсияси CM/REC(2022)11, “Вазирлар қўмитасининг аъзо давлатларга оммавий ахборот воситалари ва коммуникацияларни бошқариш тамойиллари бўйича тавсиялари,” Европа Кенгаши, Вазирлар қўмитаси, 2022 йил 6 апрелда қабул қилинган. 19 Қаранг: ЕХҲК Инсон ўлчами бўйича конференциясининг Копенгаген мажлиси ҳужжати (Копенгаген ҳужжати), CSCE/OSCE, 1990 йил 29 июнь), 9.1-банд.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 12 ҳужжати) 20 26-бандида “сўз эркинлиги ҳуқуқи, шу жумладан мулоқот қилиш ҳуқуқи ва оммавий ахборот воситаларининг ахборот, янгиликлар ва фикрларни тўплаш, хабар қилиш ва тарқатиш ҳуқуқи”ни яна бир бор тасдиқлашди. Бундан ташқари, 1994 йилда Будапештда ЕХҲТга аъзо давлатлар “сўз эркинлиги инсоннинг асосий ҳуқуқи ва демократик жамиятнинг муҳим таркибий қисми эканлиги ”ни таъкидлаб, “бу ҳуқуқни ҳимоя қилишни ўзларининг асосий тамойили сифатида қабул қилиш” мажбуриятини олдилар ва шу муносабат билан “мустақил ва хилма- хил оммавий ахборот воситалари эркин ва очиқ жамият ҳамда масъулиятли бошқарув тизими учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини ” 21 алоҳида таъкидладилар. 16. EХҲТ Вазирлар кенгаши 2018 йил 7 декабрда қабул қилган 3/18-сонли Қарорида EХҲТга аъзо давлатларни сўз эркинлиги ва оммавий ахборот воситалари эркинлиги билан боғлиқ EХҲТнинг барча мажбуриятлари ва халқаро мажбуриятларини тўлиқ бажаришга ҳамда оммавий ахбо рот воситалари эркинлигига оид қонунлари, сиёсати ва амалиётини ўзларининг халқаро мажбуриятларига тўла мувофиқ ҳолга келтиришга чақирди. Хусусан, Қарорда таъкидланишича, зарур ҳолларда давлатлар бундай қонунлар, сиёсат ёки амалиётларни қайта кўриб чиқишлари, бекор қилишлари ёки ўзгартиришлари лозим, “токи улар журналистларнинг ўз ишларини мустақил равишда ва асоссиз аралашувларсиз бажариш имкониятларини чекламасин (...).” 22 17. ЕХҲТ ОАВ эркинлиги бўйича вакилига барча ЕХҲТ иштирокчи давлатларидаги тегишли оммавий ахборот воситалари ривожланишини кузатиш ҳамда сўз эркинлиги ва эркин ОАВ бўйича ЕХҲТ тамойиллари ва мажбуриятларига, шу жумладан онлайн маконда ҳам, тўлиқ риоя этилишини ҳимоя қилиш ва тарғиб этиш ваколати берилган. 23 ЕХҲТ ОАВ эркинлиги бўйича вакили, БМТ, Африка Иттифоқининг Инсон ва халқлар ҳуқуқлари бўйича Африка комиссияси ҳамда Америка давлатлари ташкилотининг (АДТ) сўз эркинлиги бўйича мандат эгалари билан биргаликда бир қатор Қўшма декларацияларни қабул қилган. Бу декларациялар сўз эркинлиги ва ОАВ эркинлигига оид ҳозирги умумий муаммоларни қамраб олувчи амалий кўрсатмалар беради. 24 Айниқса, 2023-йилги ОАВ эркинлиги ва демократия тўғрисидаги декларация ОАВнинг демократик жамиятда ўзининг муҳим назорат функциясини бажариши учун зарур бўлган кенг қамровли ҳуқуқий ва сиёсий асосларни белгилайди. 25 ЕХҲТ ОАВ эркинлиги бўйича вакили томонидан эълон қилинган бир қатор ҳисоботлар ва йўриқномалар, жумладан, ОАВга нисбатан ҳуқуқий таъқиб ва суд тизимини суиистеъмол қилиш бўйича махсус ҳисобот (2021), 26 Журналистлар хавфсизлиги бўйича қўлланма (3- нашр, 2020), 27 Аёл журналистларнинг онлайн хавфсизлиги бўйича ресурс қўлланмаси (2020), 28 Аёл журналистларга нисбатан онлайн зўравонликни кузатиш бўйича кўрсатмалар (2023), 29 шунингдек, “Сунъий интеллект ва сўз эркинлиги 20 Қаранг: ЕХҲС Инсон ўлчами бўйича конференциясининг Москва учрашуви ҳужжати, (Москва ҳужжати), CSCE/OSCE, 1991 йил 3 октябрь, 26-банд. 21 Қаранг: ЕХҲС Будапешт ҳужжати 1994, Янги даврда чинакам ҳамкорлик сари (Будапешт ҳужжати), CSCE/OSCE, 1994 йил 21 декабрь, VIII-боб, 36-банд. 22 Қаранг: EХҲТ вазирлар кенгашининг 3/18-сонли қарори, “Журналистлар хавфсизлиги”, 2018 йил 12 декабрь, 3-бет. 23 Қаранг: Копенгаген 1997 йил (1-илова: Доимий кенгашнинг 193-сонли қарори, EХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили мандати). 24 Қаранг: Қўшма декларациялар, БМТнинг фикр ва сўз эркинлиги бўйича махсус маърузачиси, ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили, АДТнинг махсус маърузачиси ва Африка комиссиясининг сўз эркинлиги ва ахборотдан фойдаланиш бўйича махсус маърузачиси (кейинги ўринларда “Сўз эркинлиги бўйича халқаро мандат эгалари” деб юритилади. 25 Қаранг: ОАВ эркинлиги ва демократия тўғрисида қўшма декларация, Сўз эркинлиги бўйича халқаро мандат эгалари, 2023 йил 2 май. 26 Қаранг: Оммавий ахборот воситаларига нисбатан ҳуқуқий таъқиб ва суд тизимини суиистеъмол қилиш тўғрисида махсус ҳисобот, OSCE-RFoM, 2021 йил 23 ноябрь. 27 Қаранг: Журналистлар хавфсизлиги бўйича қўлланма, OSCE/RFoM, 3чи нашр, 2020 йил 3 ноябрь. 28 Қаранг: Аёл журналистларнинг онлайн хавфсизлиги бўйича ресурс қўлланмаси, OSCE/RFoM, 2020 йил 30 октябрь. 29 Қаранг: Интернетда аёл журналистларга нисбатан зўравонликни кузатиш бўйича кўрсатмалар, OSCE/RFoM, 2023 йил 3 октябрь.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 13 ҳақида” (2022) 30 ҳамда “Техногигантлар платформалари ва сунъий интеллект даврида ОАВ эркинлигини ҳимоя қилиш” (2025) 31 номли сиёсат қўлланмалари ҳам ушбу Қўшма хулоса учун аҳамиятлидир. 18. Интернетда мавжуд маълумотлар аслида, анъанавий оммавий ахборот воситалари, масалан, босма нашрлар ва оғзаки нутқ каби бир хил инсон ҳуқуқлари тартибига бўйсунади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари кенгашининг (БМТ ИҲК) 20/8-сонли резолюциясида “одамларнинг офлайн муҳитда эга бўлган ҳуқуқлари онлайн муҳитда ҳам ҳимоя қилиниши шарт, айниқса, чегаралардан қатъи назар ва ўз танлови бўйича ҳар қандай восита орқали амалга ошириладиган сўз эркинлиги” 32 деб таъкидланади. Шу сабабли, барча аудио-визуал, электрон ва интернет асосидаги ифода шакллари ҳимоя остига олинган. 33 19. Интернетда сўз эркинлиги ва ахборотдан фойдаланиш контекстида онлайн воситачиларнинг роли муҳимлигини таъкидлаш лозим. Улар медиа контентни тарқатишнинг муқобил ва қўшимча воситалари ёки каналларини таклиф этиш орқали кенг қамровли етказиб бериш ва ахборотдан тезкор фойдаланиш имкониятини таъминлайдилар. Шу билан бирга, ҳокимият органлари томонидан воситачилар орқали цензура ўтказилиши, шунингдек, хусусий цензура (воситачилар хизмат кўрсатадиган оммавий ахборот воситалари ёки улар узатадиган контентга нисбатан) хавфи ҳам мавжуд. Шу нуқтаи назардан, сўз эркинлиги ва ахборотдан фойдаланишни чеклайдиган, жумладан ноқонуний деб топилган контентга киришни олдини олмаганлиги учун воситачиларни қонуний жавобгарликка тортадиган қонунчилик, халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш учун ФСҲХП 19-моддасининг 3-бандида белгиланган қатъий талабларга риоя қилиши керак. 34 Европа Кенгашининг Интернет воситачилари бўйича Тавсиясида таъкидланганидек, “воситачилар ўз платформаларида мавжуд бўлган контентни ишлаб чиқарадиган ёки бошқарадиган, ёки воситачилар кураторлик ёхуд таҳририят ролини ўйнайдиган ҳолларда, шу жумладан алгоритмлардан фойдаланган ҳолда, давлат органлари босқичма- босқич ва табақалаштирилган ёндашувни қўллашлари лозим. Давлатлар контентни онлайн тарқатишда плюрализм ва хилма-хилликни ҳимоя қилиш ҳамда рағбатлантириш мажбуриятига тегишли эътибор қаратган ҳолда, воситачиларнинг контент ишлаб чиқариш ва тарқатиш жараёнларидаги ролига мувофиқ тегишли ҳимоя даражаларини, шунингдек, вазифалар ва масъулиятларни белгилашлари керак.” 35 2. УМУМИЙ МУЛОҲАЗАЛАР 20. Рақамли маконлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ҳуқуқий асос яратиш мақсади, қуйида батафсил баён этилганидек, умуман олганда мақбул бўлса-да, бир қатор қоидалар, айниқса “ноқонуний контент” ва контентни ўчириш билан боғлиқ қоидалар кенг ва ноаниқ бўлиб, етарли кафолатлар ва самарали ҳуқуқий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш имконияти бўлмаганда, сўз эркинлиги ва ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқини асоссиз равишда чеклаш хавфини 30 Қаранг: OSCE/RFoM, Сунъий интеллект ва сўз эркинлигига назар: Сиёсат қўлланмаси, 2022. 31 Қаранг: OSCE/RFoM, Техногигантлар платформалари ва сунъий интеллект даврида оммавий ахборот воситалари эркинлигини ҳимоя қилиш, Сиёсат қўлланмаси, 2025. 32 Қаранг: БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши, 2012 йил 20/8-сонли Интернетда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш, ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги резолюция, A/HRC/RES/20/8, 2012 йил 16 июль, 1-банд. 33 БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси (CCPR), 19-модда бўйича 34-сонли Умумий шарҳ: Фикр ва сўз эркинлиги, 2011 йил 12 сентябрь, 12-банд. 34 Қаранг: масалан, Фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачининг 2019 йил 9 октябрдаги ҳисоботи, para. 30. 35 Қаранг: Европа Кенгашининг CМ/Реc(2018)2-сонли тавсияси: Вазирлар қўмитасининг аъзо давлатларга интернет воситачиларининг вазифалари ва мажбуриятлари тўғрисидаги кўрсатмаси, 2018 йил 7 мартда қабул қилинган, 1.3.9.-банд.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 14 туғдиради (қуйидаги 8-кичик бўлимга қаранг). Ушбу кафолатларсиз, Қонун лойиҳаси ўзбошимчалик билан қўлланилиши ва амалда сўз эркинлиги ҳамда ахборотдан фойдаланишни асоссиз равишда чеклашга олиб келиши мумкин. 1.1. Хусусий субъектларнинг вазифалари ва мажбуриятлари 21. Рақамли муҳитда сўз эркинлиги ва ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқидан самарали фойдаланиш давлат ва нодавлат субъектларга боғлиқ. БМТнинг Фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачиси бир неча бор таъкидлаганидек, хусусий компаниялар, айниқса йирик онлайн платформалар рақамли жамоатчилик соҳасини шакллантиришда муҳим роль ўйнайди ва ўз фаолиятида инсон ҳуқуқларига риоя қилишлари шарт. 36 БМТнинг бизнес ва инсон ҳуқуқлари бўйича раҳбарий тамойиллари (UNGPs) бизнес корхоналари “ўзларининг фаолияти, маҳсулотлари ёки хизматлари билан бевосита боғлиқ бўлган инсон ҳуқуқларига салбий таъсирларнинг олдини олиш ёки юмшатишга интилишлари кераклигини тасдиқлайди, ҳатто улар бу таъсирларга ҳисса қўшмаган бўлсалар ҳам”. 37 Қонун лойиҳасининг I боби инсон ҳуқуқларига риоя қилиш бўйича корпоратив масъулиятни, жумладан, сўз эркинлиги, ахборотдан фойдаланиш, шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва шахс га доир маълумотларни ҳимоя қилиш ҳамда камситмаслик каби ҳуқуқларни янада яхшироқ таъкидлаш учун тўлдирилиши мумкин. Шу мақсадда, онлайн- платформалар ва веб-сайтлар ўз фойдаланиш шартларида инсон ҳуқуқлари қонунчилигининг тегишли тамойилларини, айниқса контент билан боғлиқ ҳаракатларга нисбатан, ўз ичига олиши муҳимдир. Шунда улар давлат томонидан тартибга солишни боғлайдиган қонунийлик, ле гитимлик, зарурият ва мутаносиблик ҳамда камситмаслик каби бир хил талабларга амал қилади (қаранг: юқоридаги 12-банд). 38 22. Қонун лойиҳаси, шунингдек, онлайн-платформалар ва веб-сайтлардан ўз технологиялари ва фаолиятларининг инсон ҳуқуқларига салбий таъсирини аниқлаш, олдини олиш ва камайтириш мақсадида инсон ҳуқуқлари бўйича экспертизани талаб қилиши мумкин. Ваколатли орган бундай инсон ҳуқуқлари бўйича экспертиза методологиясини ишлаб чиқишда кўмаклашиши мумкин (қуйидаги 5-кичик бўлимга қаранг). 23. UNGPга киритилган асосий тамойиллар, жумладан, инклюзив манфаатдор томонларни жалб этиш, шаффофлик, хавфни баҳолаш ва ҳимоя воситаларидан фойдаланиш имконияти каби тамойиллар 1 -бобда, лойиҳанинг бошиданоқ акс эттирилиши лозим. 39 24. Тан олиш керакки, агар тартибга солувчи ёки суд қарорлари халқаро инсон ҳуқуқлари стандартларига зид бўлса, онлайн платформалар ёки веб-сайтлар фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш учун зарурият ва мутаносиблик халқаро меъёрларини қўллаш ўрнига, жазоланишдан қочиш мақсадида ички қонунчилик ва бундай қарорларга риоя қилишга устуворлик беришга мажбур бўлиши мумкин. 40 БМТнинг Фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқини рағбатлантириш ва 36 Қаранг: БМТнинг Фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачиси, Рақамли асрда сўз эркинлиги ва хусусий сектор тўғрисида ҳисобот, A/HRC/32/38, 2016. 37 БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши, Бизнес ва инсон ҳуқуқлари бўйича раҳбарий тамойиллар (A/HRC/17/31, 2011), 13-тамойил. 38 БМТнинг Фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачиси, Рақамли асрда контентни тартибга солиш (A/HRC/38/35, 2018), 45-банд. 39 Қаранг масалан, OHCHR B-Tech & CDT Europe, Технологиялар секторида масъулиятли бизнес юритишни ривожлантириш - Европа Иттифоқининг Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонуни доирасида хавфларни баҳолаш, шаффофлик ва манфаатдор томонларни жалб қилиш қоидаларини UNGPs билан мувофиқлаштириш зарурати (2023). 40 Қаранг: БМТнинг Фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачиси, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашига ҳисобот, A/HRC/17/27, 2011 йил 16 май, 42-бет.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 15 ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачиси таъкидлаганидек, цензура чоралари ҳеч қачон хусусий ташкилотларга топширилмаслиги керак ва воситачилар шахсларнинг инсон ҳуқуқларини бузадиган чораларни кўришдан бош тортгани учун жавобгарликка тортилмаслиги лозим. 41 Бундан ташқари, қайси контентни блоклаш кераклиги ҳақидаги ҳар қандай қарор ваколатли суд органи ёки ҳар қандай сиёсий, тижорат ёхуд бошқа асоссиз таъсирлардан мустақил бўлган орган томонидан қабул қилиниши керак 42 (2.2-кичик бўлимга ҳам қаранг). 25. Шунинг учун, Қонун лойиҳасидаги қоидалар, айниқса контентни ўчириш билан боғлиқ қоидалар, сўз эркинлигини чеклашни бошқарувчи қатъий уч томонлама мезон талабларига жавоб бериши (Ноқонуний контент ҳақидаги 8-кичик бўлимга қаранг) ва улардан қонунийлик ниқоби остида нотўғри фойдаланишнинг олдини олиш, жумладан сиёсий танқидни чеклаш ёки норозиликни бостиришга йўл қўймаслик учун етарли самарали ҳимоя чоралари билан таъминланиши муҳимдир. 1.2. Қонун лойиҳасини амалга оширишнинг институционал асослари 26. Инсон ҳуқуқларини, жумладан онлайн -платформалар ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосий масъулияти давлат зиммасига юклатилган. UNGPда аниқлик киритилишича, “ўз ҳимоя вазифасини бажаришда давлатлар [...] бизнес корхоналаридан инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишни талаб қиладиган қонунларни қабул қилиши ва ижро этиши, бундай қонунларнинг етарлилигини вақти-вақти билан баҳолаб, мавжуд камчиликларни бартараф этиши лозим”. 43 Бу шуни англатадики, Қонун лойиҳаси нафақат онлайн-платформалар ва веб-сайтларга мажбуриятлар юклаши, балки давлатнинг фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳурмат қилиш бўйича мажбуриятларини ҳам акс эттириши ҳамда ижро механизмлари ўзбошимчалик ёки сиёсий сабабларга кўра чекловлар учун йўл очмаслигини таъминлаши керак. Шу боис, Қонун лойиҳасига мувофиқ белгиланган орган/ваколатли органнинг (яъни, Қонун лойиҳасининг 6-моддасига кўра Агентликнинг) янги мониторинг ва ижро ваколатларининг доираси Ўзбекистоннинг халқаро инсон ҳуқуқлари қонунчилиги ва ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича стандартлари доирасидаги мажбуриятларига мувофиқ аниқ белгиланганлигини таъминлаш учун пухта таҳлил қилиниши лозим (5-кичик бўлимга ҳам қаранг). 27. Агентликнинг институционал тузилмаси Қонун лойиҳасида белгиланмаса-да ва ушбу Хулоса доирасидан ташқарида бўлса-да, унинг бошқа давлат органлари ва хусусий субъектлардан мустақиллиги, айниқса рақамли хизматлар соҳасига нисбатан унга берилган янги ваколатларни ҳисобга олган ҳолда, ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб қолмоқда. Дарҳақиқат, БМТнинг Махсус маърузачиси таъкидлаганидек, “сўз эркинлиги ҳуқуқини чекловчи ҳар қандай қонун ҳеч қандай сиёсий, тижорат ёки бошқа асоссиз таъсирлардан холи бўлган орган томонидан ўзбошимчалик ёки камситишга йўл қўйилмаган ҳолда қўлланилиши шарт”. 44 Қиёсий нуқтаи назардан, Европа Кенгашининг телерадиоэшиттириш соҳасини тартибга солувчи органларнинг мустақиллиги ва вазифалари тўғрисидаги Тавсиясида 45 тартибга солувчи органлар “ўз мустақиллигини аниқ тасдиқлайдиган 41 БМТнинг Фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачиси, 2011 йил ҳисоботи, A/HRC/17/27, 75-банд. 42 Ўша ерда. 2011 йил ҳособоти, A/HRC/17/27, 70-банд. 43 Ўша ерда, 3-тамойил. 44 БМТнинг Фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачиси, 2011 йил ҳисоботи, A/HRC/17/27, 69-банд. 45 Қаранг: ЕК Тавсияси CM/Rec(2000)23, “Вазирлар қўмитасининг аъзо давлатларга телерадиоэшиттириш соҳасини тартибга солувчи органларнинг мустақиллиги ва вазифалари тўғрисидаги тавсияси," Европа Кенгаши, Вазирлар қўмитаси, 2000 йил 20 декабрда қабул қилинган.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 16 ва ҳимоя қиладиган” тартиб-қоидалар доирасида фаолият юритган ҳолда, қоидалар ва кўрсатмалар қабул қилиш ваколатига эга бўлиши кераклиги таъкидланади. Ушбу Тавсия дастлаб рақамли платформаларга тааллуқли бўлмаса-да, унинг асосий моҳияти замонавий конвергент тартибга солувчиларга ҳам тегишлидир, чунки онлайн-платформалар тобора кўпроқ анъанавий оммавий ахборот воситалари каби вазифаларни бажармоқда – янгиликлар тарқатиш, жамоатчилик фикрини шакллантириш ва контентни модера ция қилиш. Институционал, функционал ва молиявий мустақилликсиз тартибга солиш ҳаракатлари сиёсий ёки тижорат босимлар таъсирига тушиб қолиши, фойдаланувчиларнинг асосий ҳуқуқлари, жумладан, фикр билдириш ва ахборот олиш эркинлиги ҳимоясига путур етказиши мумкин. 28. Амалда мустақилликни таъминлаш мақсадида, бир қатор кафолатлар тавсия этилади ва улар ваколатли органни ташкил этиш ҳамда фаолият юритишини тартибга солувчи амалдаги қонунчиликда ўз аксини топиши лозим. Булар қуйидагиларни ўз ичига олади: раҳбариятни тайинлаш ва лавозимдан озод этишнинг шаффоф ва малакага асосланган тартиблари, айниқса сиёсий кучлардан келадиган ташқи аралашувларга қарши етарли ҳимоя чоралари билан; ихтиёрий, ўзбошимчалик ёки камситувчи қўлланишнинг олдини олиш учун аниқ белгиланган ваколатлар ва қонуний ҳуқуқлар; сиёсий ҳокимиятга қарамликка йўл қўймаслик учун молиявий мустақиллик; қарорларнинг асослантирилган, тегишли тарзда ҳужжатлаштирилган ва апелляция қилиниши мумкинлигини кафолатловчи мустақил қарор қабул қилишни таъминлайдиган ички процессуал кафолатлар; ҳамда тартибга солиш ҳаракатларининг қонунийлиги ва мутаносиблигини баҳолаш учун суд ёки ташқи мустақил назорат механизмлари. Бундай чораларни амалга ошириш ваколатли органга ўзининг кенгайтирилган ваколатларини тўлиқ мустақил равишда, самарали, холис ва қонун устуворлигига мувофиқ тарзда амалга оширишга имкон яратади, шу билан бирга жамоатчиликнинг рақамли бошқарувга бўлган ишончини оширади. Қонун лойиҳасининг 6-моддасига ваколатли органнинг мустақиллиги тамойилини аниқ киритиш тавсия этилади, бунда бундай органни ташкил этиш ва фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий база унинг мустақиллигини таъминлаш учун юқорида санаб ўтилган кафолатларни ўз ичига олиши таъминланиши лозим, ёки тегишли вазифаларни бажариш учун мустақиллик мезонларига тўлиқ жавоб берадиган янги орган белгиланиши керак. A-ТАВСИЯСИ. Қонун лойиҳасининг 6-моддасига онлайн-платформалар ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун масъул бўлган ваколатли органнинг мустақиллиги тамойилини аниқ киритиш, шунингдек, бундай органни ташкил этиш ва фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик базаси унинг мустақиллигини кафолатловчи чораларни ўз ичига олишини таъминлаш. Бу чораларга қуйидагилар киради: шаффоф, хизмат кўрсатишлари асосида раҳбариятни тайинлаш ва озод этиш; ташқи аралашувлардан, айниқса сиёсий кучлардан, етарли даражада ҳимоя қилиш; ихтиёрий, ўзбошимчалик ёки камситувчи ижро этишнинг олдини олиш учун аниқ белгиланган ваколатлар ва қонуний ҳуқуқлар; молиявий мустақиллик; мустақил қарор қабул қилишни таъминловчи ички тартиб-қоидалар; ва тартибга солиш ҳаракатларининг қонунийлигини, легитимлигини, зарурлигини ва мутаносиблигини суд ёки ташқи мустақил орган томонидан кўриб чиқиш.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 17 3. ҚОНУН ЛОЙИҲАСИНИНГ МАҚСАДИ ВА ҚЎЛЛАНИШ ДОИРАСИ 29. Қонун лойиҳасининг 1-моддасида унинг мақсади ва қамрови баён этилган бўлиб, унда “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатувчи” онлайн- платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кўзда тутилган. 30. Давлат “ҳудудида фаолият кўрсатувчи” онлайн хизмат кўрсатувчиларга ҳавола мавҳум ва ҳуқуқий жиҳатдан аниқ эмас. Қўшимча изоҳсиз, ушбу таъриф ҳам тартибга солувчи органлар, ҳам хизмат кўрсатувчилар учун тушунмовчилик келтириб чиқариши мумкин. Бир томондан, у жуда тор талқин қилиниб, фақат Ўзбекистонда жисмоний ёки юридик жиҳатдан ташкил этилган хизмат кўрсатувчиларни (масалан, мамлакатда рўйхатдан ўтган идораси, серверлари ёки шўба корхоналари мавжуд бўлган) қамраб олиши мумкин. Бошқа томондан эса, жуда кенг талқин қилиниб, хизмат кўрсатувчининг мамлакатда сезиларли иштироки ёки тижорат алоқаси бор-йўқлигидан қатъи назар, Ўзбекистондаги фойдаланувчилар учун мавжуд бўлган ҳар қандай веб-сайт ёки платформага тегишли бўлиши мумкин. 31. Халқаро амалиёт шуни кўрсатадики, онлайн хизмат кўрсатувчиларга нисбатан юрисдикция одатда корхонанинг жойлашиш жойи (ёки “келиб чиқиш мамлакати” тамойили 46 ) ёки тартибга солувчи давлат билан сезиларли боғлиқликка, масалан, мақсадли тижорат фаолияти ёки ушбу юрисдикциядаги катта фойдаланувчилар базасига асосланади. 47 Юрисдикция, шунингдек, жавобгарликни келтириб чиқарадиган ҳаракатлар зарарли оқибатларини юзага келтирадиган жойга ёки жабрланувчиларнинг фуқаролиги мамлакатига қараб ҳам белгиланиши мумкин. 48 32. Ҳуқуқий аниқликни таъминлаш ва халқаро амалиётларни акс эттириш мақсадида, Қонун лойиҳасига онлайн хизмат кўрсатувчи қачон “Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатадиган” деб ҳисобланишини аниқлайдиган мезонларни киритиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу мезонларга хизмат кўрсатувчининг рўйхатдан ўтган жойи, инфратузилмасининг жойлашуви, Ўзбекистонга йўналтирилган тижорат фаолияти ёки Ўзбекистондаги фойдаланувчилар сони кабилар кириши мумкин. Бундай аниқлик бўлмаса, Қонун лойиҳаси фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга зарар етказиши ёки хорижий онлайн платформаларга нисбатан номутаносиб мажбуриятлар юклаши мумкин. Ҳаддан ташқари кенг юрисдикция талаблари қонунлар коллизиясига, ҳуқуқий ноаниқликка олиб келиши ва 46 Ушбу тамойил, масалан, ЕИнинг Электрон тижорат тўғрисидаги Директивасида қўлланилади; қаранг Европа Парламенти ва Кенгашининг ахборот жамияти хизматларининг айрим ҳуқуқий жиҳатлари, хусусан, электрон тижорат бўйича 2000/31/EС Директиваси (Электрон тижорат директиваси), 3-модда (келиб чиқиш мамлакатлари тамойили). Шунингдек қаранг: Европа Парламенти ва Кенгашининг 2022 йил 19 октябрдаги Рақамли хизматлар ягона бозори тўғрисидаги 2022/2065-сонли қарори ва 2000/31/ЕC директивасига ўзгартиришлар киритиш (Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонун) (EU), 2-модда. 47 Қаранг масалан, Европа кенгаши, Вазирлар қўмитасининг аъзо давлатларга Интернет-воситачиларнинг роли ва масъулияти тўғрисидаги CМ/Реc (2018) 2 тавсияси, 10-банд (юрисдикция ташкил этиш, мақсадли фаолият ёки фойдаланувчилар базаси каби “муҳим алоқа”га асосланиши кераклигини таъкидлайди). Шунингдек қаранг: Европа Парламенти ва Кенгашининг 2021 йил 29 апрелдаги террористик контентни интернетда тарқатиш муаммосини ҳал қилиш тўғрисидаги 2021/784-сонли қарори (EU), 16- илова ва 2-модда; 2022/2065 (EU) Қарори, 3(е)-модда “муҳим алоқа” мезонидан фойдаланиш (хизмат кўрсатувчи муайян мамлакатдаги фойдаланувчиларига қаратилганми, масалан, маълум бир тилдан фойдаланиш орқали, ёки у ерда аҳоли сонига нисбатан сезиларли фойдаланувчилар базасига эгами). Шунингдек, мисол тариқасида, Буюк Британиянинг 2023-йилги Онлайн хавфсизлик тўғрисидаги қонунининг 4(5)-моддаси ва 4(6)(б)-моддасига эътибор қаратинг, уларда ҳам “жисмоний шахсларга жиддий зарар етказиш моддий хавфи”ни яратиш каби “муҳим алоқа” мезонидан фойдаланилган. 48 Қаранг масалан, Ўзбекистон Республикаси 2008 йил 23 декабрда қўшилган Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга болалар савдоси, болалар фоҳишабозлиги ва болалар порнографияси бўйича факультатив протокол”нинг 4 (2) (b) моддаси Иштирокчи- давлатлардан “... агар жабрланувчи ушбу давлат фуқароси бўлса ,... 3-модданинг 1-бандида кўрсатилган жиноятлар бўйича ўз юрисдикциясини ўрнатиш учун зарур бўлиши мумкин бўлган чораларни кўриш” ни талаб қилади. Шунингдек қаранг, БМТнинг Жиноят ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишдан жабрланганлар учун одил судловнинг асосий тамойиллари тўғрисидаги декларацияси, 1985 йил 29 ноябрь, 5-банд, унда “зарур ҳолларда, жабрланувчиларга тезкор, адолатли, арзон ва қулай бўлган расмий ёки норасмий тартиблар орқали ҳимоя чораларини таъминлаш учун суд ва маъмурий механизмлар яратилиши ва кучайтирилиши лозим” деб таъкидланган. Шунингдек таққослаш учун қаранг: деликт ёки квази-деликт жавобгарликни келтириб чиқарадиган қилмишларга нисбатан, CJEU, Dumez France SA ва Tracoba SARL Hessische Landesbank га қарши, C-220/88, 1990 йил 11 январь, 20-банд.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 18 чегаралардан қатъи назар ахборот ҳамда ғояларни олиш ва тарқатиш ҳуқуқини амалга оширишда тўсиқлар яратиши мумкин. Аксинча, ҳаддан ташқари тор талқинлар фойдаланувчиларни самарали ҳимоя воситаларисиз қолдириши мумкин. 33. Шу сабабли, Қонун лойиҳасига онлайн хизмат кўрсатувчининг қачон “Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатаётган” деб ҳисобланишини аниқлайдиган янада аниқроқ ва холисроқ мезонларни киритиш тавсия этилади. 34. Қонун лойиҳасининг 4-моддаси онлайн-платформа ва веб -сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосий принципларини белгилайди. Булар қуйидагилардан иборат: “1. Қонунийлик; 2. Фойдаланувчилар ҳуқуқларининг устуворлиги; 3. Фойдаланувчиларнинг қонунга мувофиқ ҳар қандай ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқини таъминлаш; 4. Контентга нисбатан цензурага йўл қўймаслик; 5. Интернет жаҳон ахборот тармоғига киришни таъминлаш учун шароит яратиш; 6. Онлайн-платформа мулкдорлари ва веб-сайт эгалари билан ҳар томонлама ҳамкорлик”. 35. Санаб ўтилган принциплар орасида ушбу модда фойдаланувчилар ҳуқуқлари “устуворлигини” таъкидлайди. Ушбу таърифнинг мақсади мақтовга лойиқ кўринса-да, фойдаланувчилар ҳуқуқлари бизнес ёки тижорат манфаатларидан устун бўлиши кераклиги аниқроқ кўрсатилиши мумкин эди. Б унда “фойдаланувчилар ҳуқуқларининг устуворлиги” принципининг амалда қандай қўлланилиши ноаниқлигича қолмоқда. Рақамли коммуникация соҳаси мураккаб ва тез ўзгарувчан бўлиб, турли фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари кўпинча бир-бирига зид келади. Масалан, бир фойдаланувчининг сўз эркинлиги ва ахборот тарқатиш ҳуқуқи бошқа фойдаланувчининг шахсий ҳаёти дахлсизлиги ёки обрўсини ҳимоя қилиш ҳуқуқига тўғридан-тўғри зид келиши мумкин. Худди шундай, ахборотдан фойдаланиш ва уларни олиш ҳуқуқи баъзида шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ҳуқуқига зид бўлиши мумкин. 36. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқда бу ҳуқуқлар ўртасида олдиндан белгиланган иерархия мавжуд эмас. Инсон ҳуқуқлари қўмитаси талқинига кўра, ФСҲХП сўз эркинлиги, шахсий ҳаёт дахлсизлиги, обрў-эътибор ва маълумотларни ҳимоя қилиш ҳуқуқларини тенг ва бир-бири билан боғлиқ, аммо баъзан зиддиятли бўлиши мумкин бўлган ҳуқуқлар сифатида тан олади. Бундай ҳолатларда, давлатлар ва бошқа қарор қабул қилувчи органлар зарурият, мутаносиблик ва мақсадларнинг қонунийлиги тамойилларига асосланиб, мувозана тни таъминлашлари лозим. БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг ФСҲХП 19-моддаси юзасидан 34-сонли Умумий шарҳида таъкидланишича, сўз эркинлигига чекловлар қарама-қарши ҳуқуқларни ҳимоя қилиш учун аниқ белгиланган бўлиши керак ва мавҳум ёки ҳаддан ташқари кенг асосларга таянмаслиги лозим. Шунингдек, ИҲЕС ҳам ИҲЕКнинг 8-моддасига мувофиқ сўз эркинлигини шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва обрў-эътибор ҳуқуқлари билан мувозанатлаштиришда ҳар бир ҳолатни алоҳида кўриб чиқиб, мутаносиблик таҳлилини изчил қўллаган. 37. Шу сабабли, “фойдаланувчилар ҳуқуқларини устувор қўйиш” тўғрисидаги умумий ҳуқуқий талаб амалда маъносиз бўлиши мумкин, чунки у зиддиятли вазиятларда қайси ҳуқуқлар устунлигини кўрсатмайди ва қарама-қарши ҳуқуқларни мувозанатлаш ёки келиштиришнинг аниқ усулини белгиламайди. Бу, айниқса хусусий компанияларга қонун ёки мустақил тартибга солувчи/суд органлари томонидан аниқ кўрсатмалар берилмаган ҳолда қолдирилса, ноизчил ёки ўзбошимча талқинларга олиб келиши мумкин.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 19 38. Бунинг ўрнига, Қонун лойиҳасида ушбу принципни такомиллаштириш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин. Масалан, инсон ҳуқуқлари орасида ҳеч қандай умумий устунлик мавжуд эмаслигини аниқлаштириш орқали (жумладан, ахборот бериш, излаш ва олиш ҳуқуқлари, тенглик ва камситилмаслик ҳуқуқи, шахсий дахлсизлик ва обрў каби “шахсий ҳуқуқлар” ҳамда шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш ҳуқуқлари 49 ). Ҳар қандай зиддиятлар халқаро инсон ҳуқуқлари стандартларига мувофиқ равишда, ваколатли мустақил органлар томонидан ўтказиладиган мувозанат мезони орқали кўриб текширувдан ўтказилиши ва/ёки суд органи олдида ҳар бир ҳолат бўйича алоҳида кўриб чиқилиши орқали ҳал этилиши лозим. (шунингдек, юқоридаги 2.1-кичик бўлимга қаранг). 39. 4-моддада “Интернет жаҳон ахборот тармоғига киришни таъминлаш учун шароит яратиш” белгиланган. Бу бандни кириш имкониятини кенг ва ҳар томонлама тушунишни акс эттириш учун янада аниқлаштириш мумкин. Бу нафақат ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан кўриш, эшитиш, жисмоний ва когнитив нуқсонлари бўлган шахслар 50 учун онлайн-платформалар ва веб- сайтлардан фойдаланиш имкониятини, балки барча учун мазмунли киришни таъминлаш бўйича кенгроқ чора-тадбирларни ҳам ўз ичига олиши лозим. Булар қуйидагиларни қамраб олиши керак: ҳамёнбоплик, турли ҳудудлар ва аҳоли гуруҳлари ўртасида камситилмасдан фойдаланиш имконияти, шунингдек, интернетдан самарали ва онгли фойдаланишни таъминлаш учун рақамли саводхонлик ва таълимни ривожлантириш. 51 БМТнинг Фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачиси таъкидлаганидек, кириш имконияти, ҳамёнбоплик ва камситмаслик онлайн платформалар ва интернетни бошқаришнинг асосий тамойиллари ҳисобланади. Чунки интернетга универсал кириш бир қатор инсон ҳуқуқларини амалга ошириш, тенгсизликка қарши курашиш, ривожланиш ва инсоният тараққиётини тезлаштиришнинг муҳим воситасидир. 52 Айниқса, қабул қилинганда Қонун лойиҳаси камситишсиз талқин қилиниши, қўлланилиши ва ижро этилиши муҳимдир. Бунда камситишнинг кўплаб ва кесишган шаклларини ҳисобга олиш, шунингдек, аниқ эҳтиёжларни қондириш ёки мавжуд тенгсизликларни бартараф этиш учун махсус чоралар кўриш зарур бўлиши мумкин. 53 4-моддани шу жиҳатдан тўлдириш лозим. 40. Ниҳоят, шуни таъкидлаш лозимки, давлатлар эркин, мустақил ва хилма-хил коммуникация муҳитини, жумладан оммавий ахборот воситаларининг хилма-хиллигини ва умуман олганда онлайн плюрализмни тарғиб қилиш бўйича ижобий мажбуриятга эга. Бу дезинформацияга қарши курашиш ва демократияни ривожлантиришнинг муҳим воситаси ҳисобланади. 54 Қонун 49 Масалан, шу жумладан, лекин булар билан чекланмаган ҳолда, ахборот олиш ва маълумотларга ишлов беришга розилик бериш, кириш, тузатиш, “унутилиш,” ишлов беришни чеклаш, маълумотларни кўчириш, фақат автоматлаштирилган ишлов беришга асосланган қарорга дучор бўлмаслик, шу жумладан профайлинг; қаранг масалан, Европа Парламенти ва Кенгашининг 2016 йил 27 апрелдаги 2016/679-сонли “Шахсга доир маълумотларга ишлов беришда жисмоний шахсларни ҳимоя қилиш ва бундай маълумотларнинг эркин ҳаракатланиши тўғрисида”ги Қарори, шунингдек, 95/46/ЕC директивасини бекор қилиш (Маълумотларни ҳимоя қилишнинг умумий регламенти). 50 Масалан, уларнинг W3C Web Content Accessibility Guidelines каби вебдан фойдаланишнинг халқаро стандартларига мувофиқлигини таъминлаш (WCAG), қаранг <https://www.w3.org/WAI/>. 51 Қаранг: БМТ Бош ассамблеяси, Рақамли технологиялар шароитида инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги 778/213-сон Резолюция, 2023 йил 22 декабрь, 8-банд. 52 БМТнинг Фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачиси, 2011 йил ҳисоботи, A/HRC/17/27; шунингдек қаранг ОАВ эркинлиги ва демократия тўғрисида қўшма декларация, Сўз эркинлиги бўйича халқаро мандат эгалари UN/OAS/OSCE/ACHPR, 2023 йил 2 май. 53 Қаранг масалан: ЕК Тавсияси CM/Rec(2018)2, “Вазирлар қўмитасининг аъзо давлатларга интернет-воситачиларнинг роли ва масъулияти тўғрисидаги тавсияси”, Европа Кенгаши, Вазирлар қўмитаси, 2018 йил 7 мартда қабул қилинган, 1.1.5-банд. 54 Қаранг: Сўз эркинлиги бўйича халқаро мандат эгалари UN/OAS/OSCE/ACHPR, ОАВ эркинлиги ва демократия тўғрисида қўшма декларация, 2023 йил 2 май.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 20 лойиҳасининг 4-моддасида ҳам шундай ижобий мажбурият аниқ кўрсатилиши мумкин. 4. ТУШУНЧАЛАР 41. Қонун лойиҳасининг 3-моддасида Қонун лойиҳасида қўлланиладиган асосий тушунчаларнинг таърифлари келтирилган. 4.1. Блогерлар ва инфлюенсерлар 42. Қонун лойиҳасида “блогер” тушунчаси ўз аккаунтида ёки очиқ саҳифада ҳар қандай турдаги контентни, “шу жумладан, платформа бошқа фойдаланувчилари томонидан муҳокама қилиниши учун” жойлаштирувчи онлайн-платформа фойдаланувчиси сифатида таърифланади. Шунингдек, “инфлюенсер” атамаси “ўн мингдан ортиқ обуначига эга бўлган” блогер сифатида изоҳланган. 43. Ушбу таърифлар баъзи хавотирларни келтириб чиқариши мумкин. Биринчидан, “блогер” ёки “инфлюенсер” тушунчаларининг қонунда белгиланган таърифларини яратиш халқаро миқёсда кенг тарқалмаган, гарчи тобора кўпроқ давлатлар “блогерлар” ва “инфлюенсерлар”ни тартибга солишга интилаётган ёки ҳеч бўлмаганда бундай феноменларни юмшоқ ҳуқуқ ва қонуности ҳужжатларида кўриб чиқиб, уларда бу атамаларни белгилаётган бўлса-да. 55 Кўп мамлакатларда онлайн контент яратувчилари махсус ҳуқуқий таъриф билан эмас, балки сўз эркинлиги, оммавий ахборот воситалари ёки воситачиларнинг жавобгарлиги бўйича умумий ҳуқуқий асослар доирасида тартибга солинади. Иккинчидан, Қонун лойиҳасида таклиф этилаётган “блогер” тушунчасининг таърифи жуда ноаниқ ва ҳаддан ташқари кенг. У тарқатиш мақсади, частотаси ёки кўламидан қатъи назар, ўз контактлари билан матн, расм ёки видеоларни улашадиган деярли ҳар қандай ижтимоий тармоқ фойдаланувчисини қамраб олиш хавфини туғдиради. Бундай кенг қамровли таъриф шахсий мулоқотлар ва ҳақиқатан ҳам жамоатчилик аҳамиятига эга фаолиятлар ўртасидаги чегарани йўқотади. 44. Бунга қарама-қарши ўлароқ, кундалик ҳаётда “блогер” атамаси одатда блог юритувчи ёки унга ҳисса қўшувчи шахсни англатади. Блог - бу мунтазам янгиланиб турадиган, мақолалар, фикрлар ёки шарҳларни ўз ичига олган рақамли макон бўлиб, кўпинча маълум мавзулар ёки тажрибалар атрофида шакллантирилади ва кенг оммага мўлжалланади. Ушбу тушунчада Қонун лойиҳасининг таърифида мавжуд бўлмаган иккита элемент назарда тутилади: биринчидан, маълумотларни эълон қилишда маълум даражадаги мунтазамлик ёки даврийлик, иккинчидан эса, контентни тор доирадаги контактлар билан чекламасдан, уни кенг жамоатчиликка етказиш нияти. 45. Қонун ижодкорлиги нуқтаи назаридан, “блогер” тушунчасини алоҳида қонунда белгиланган тоифа сифатида аниқлаш ортиқча бўлиб, ижро этишда амалий қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкин. Кўпгина давлатлар бундай таърифдан воз кечиб, онлайн контентни тартибга солувчи умумий қоидаларга таянади ва муаллиф профессионал журналист, фуқаролик жамияти вакили ёки оддий фуқаро бўлишидан қатъи назар, бир хил асосий инсон ҳуқуқлари ҳимоясини қўллайди. Шуни таъкидлаш лозимки, профессионал оммавий ахборот воситалари вакиллари бўлмаган турли хил ташкилотлар ёки шахслар, агар улар жамоат манфаатлари йўлида - босма, онлайн ёки бошқа оммавий ахборот воситалари 55 Қаранг масалан: EК, Европа аудиовизуал обсерваторияси, Инфлюенсерларга қўлланиладиган миллий қоидалар бўйича тадқиқот (2025), 25-бет

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 21 орқали бўлсин - ахборотни ишлаб чиқиш ва тарқатиш орқали “журналистик вазифа”ни бажарсалар, кучайтирилган ҳимоянинг маълум жиҳатларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар. Булар қаторига нодавлат ташкилотлар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, шунингдек, блогерлар ва баъзида “жамоатчилик назоратчи”си вазифасини бажариши мумкин бўлган машҳур ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам киради. 56 Ушбу функционал ҳимоя фақат профессионал ёки аккредитациядан ўтган журналистлар билангина чекланмайди, балки кенг маънода жамоат манфаатлари йўлида ахборот ишлаб чиқарадиган ва тарқатадиган барча иштирокчиларга нисбатан қўлланилади. 57 Агар Ўзбекистон қонун чиқарувчиси шунга қарамай “блогер” таърифини сақлаб қолишни истаса, бу атамани шахсий мулоқотдан фарқлаш учун таҳририят назорати, мунтазам янгиланиш, кенг аудиторияга етиб бориш имконияти ва жамоатчилик билан мулоқот қилиш нияти каби омилларга асосланиб, аниқроқ таърифлаш мақсадга мувофиқ бўларди. 58 Ушбу элементларни киритиш шахсий, кичик миқёсдаги фойдаланувчи фаолияти билан онлайн оммавий ахборот воситалари шакли сифатида ҳақиқий “блогерлик” ўртасидаги фарқни аниқлашга ёрдам беради, шу билан ҳуқуқий аниқликни таъминлайди ва оддий интернет фойдаланувчиларини ортиқча тартибга солишдан сақланади. 46. Шунингдек, Қонун лойиҳасида “инфлюенсер” тушунчасининг таърифи қиёсий ҳуқуқшуносликда кенг тарқалмаган бўлса-да, бир қатор мамлакатларнинг юмшоқ ҳуқуқлари ва сиёсат ҳужжатларида учрайди. Европа мамлакатларининг “инфлюенсерлар”ни уларнинг аудиториялари сонига қараб белгилаши одатий ҳол, бироқ мамлакат вазияти ёки кўриб чиқилаётган долзарб масалаларга қараб, бундай рақамли чегара ҳақиқий жамоатчилик “таъсири”ни тўлиқ акс эттирмаслиги мумкин. 59 47. Асосий мақсад тушунарли – яъни, эҳтимол, профессионал медиа вакиллари бўлмаса-да, жамоатчилик фикрига сезиларли таъсир кўрсатадиган шахслар учун ҳуқуқий асос яратиш. Бироқ, тартибга солиш қатъий зарурат ва бундай тартибга солишнинг қонуний манфаатларига эришиш учун зарур бўлган минимал аралашув тамойилларига асосланган “босқичма-босқич ва табақалаштирилган” ёндашувга амал қилиши керак. Бу ёндашув мажбуриятлар ва масъулиятларни аудитория ҳажми, тарқатиш кўлами, мазмун хусусияти ва операцион қобилият каби омилларга кўра мослайди. 60 Ушбу модель турли хил иштирокчиларга бир хил мажбуриятларни юкламасликни ва мутаносибликни таъминлайди. 48. Бу шуни англатадики, чекланган ресурслар ва таъсир доирасига эга блогерлар ёки инфлюенсерлар профессионал оммавий ахборот воситалари ёки йирик платформалар каби қатъий тартибга солиш талабларига бўйсунмаслиги керак. Аксинча, доимий равишда кенг аудиторияни қамраб оладиган ва сезиларли таъсир кўрсатадиган шахслар ёки ташкилотларга, айниқса реклама, ҳомийлик контенти 56 Қаранг масалан, ЕХҲТ/ДИИҲБ-ЕХҲТ ОАВЭВ, Қирғизистон Республикасининг оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонуни лойиҳаси бўйича оралиқ қўшма хулоса (2023 йил 13 май ҳолатига кўра), 26-банд; шунингдек қаранг Америка давлатлараро сўз эркинлиги тамойиллари декларацияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Америкалараро комиссия ўзининг 108- навбатдаги сессиясида, 2000 йил 19 октябрда маъқуллаган; ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди, Magyar Helsinki Bizottság Венгрияга қарши, 18030/11-сонли ариза, 2016 йил 8 ноябрь, 166-бет. Шунингдек қаранг масалан, ДИИҲБ, Серб Республикасида шаън ва обрўга қарши жиноий ҳуқуқбузарликлар лойиҳаси бўйича шошилинч шарҳлар (2023 йил 11 май), 55-банд. 57 Қаранг БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси, ФСҲХПнинг 19-моддасига 34-сонли Умумий шарҳ, CCPR/C/GC/34, 44-банд. Шу тарзда, ЕК даражасида “журналист” атамаси ҳар қандай оммавий коммуникация воситалари орқали жамоатчиликка ахборот тўплаш ва тарқатиш билан мунтазам ёки профессионал тарзда шуғулланадиган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс сифатида тушунилади. (қаранг масалан: Европа Кенгаши, Р-сонли тавсия (2000 йил) 7, 2000 йил 8 март, “атамалар”). 58 Таққослаш учун, масалан, Европа Кенгашида қўлланиладиган блоггер таърифига қаранг, Европа Иттифоқи Вазирлар қўмитасининг аъзо давлатларга ОАВнинг янги тушунчаси бўйича CМ/Реc (2011) 7-тавсияси (Вазирлар қўмитаси томонидан 2011 йил 21 сентябрда Вазирлар ўринбосарларининг 1121-сонли йиғилишида қабул қилинган). 59 Қаранг ЕК, Европа аудиовизуал обсерваторияси, Инфлюенсерларга қўлланиладиган миллий қоидалар бўйича тадқиқот (2025 й.), 25-39-бетлар. 60 Ўша ерда, 7-банд. Шунингдек қаранг ОАВ эркинлиги ва демократия тўғрисида қўшма декларация, Сўз эркинлиги бўйича халқаро мандат эгалари, ОАВ эркинлиги ва демократия тўғрисида қўшма декларация, 2023 йил 2 май, 6-бет, (b)-банди.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 22 ёки жамоатчиликка таъсир этиши мумкин бўлган маълумотларни тарқатиш борасида, шаффофлик ва ҳисобдорликнинг юқори стандартлари қўлланилиши мумкин. Бундай ёндашув фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, рақамли маконда ҳисобдорликни таъминлаш ва кичик индивидуал контент яратувчиларга нисбатан ортиқча чекловлардан қочиш ўртасида мақбул мувозанатни таъминлайди. 49. Шу сабабли, юқоридаги мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда “блогер” ва “инфлюенсер” тушунчаларининг таърифларини қайта кўриб чиқиш тавсия этилади. 4.2. Ёлғон ахборот 50. Қонун лойиҳасида “ёлғон ахборот” тушунчаси “ҳақиқатга мос келмайдиган ёки шахслар, ашёлар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар ҳақида фактларнинг бузиб кўрсатадиган, нотўғри таассурот уйғотадиган маълумот ” сифатида таърифланади. Бу ягона таъриф “дезинформация”, яъни жамоатчиликни алдаш орқали зарар етказиш ёки иқтисодий ва сиёсий манфаат кўзлаш мақсадида атайлаб яратилган ва тарқатилган нотўғрилиги исботланадиган, хато ёки чалғитувчи маълумот, ҳамда “нотўғри ахборот”, яъни “зарар етказиш ниятисиз тарқатиладиган ёлғон маълумот” каби тушунчаларни фарқлаш имконини бермайди. Агар Қонун лойиҳасининг мақсади ахборотнинг зарарли тарқалишига қарши курашиш бўлса, уни “дезинформация” тушунчасининг таърифлари билан тўлдириб, “нотўғри ахборот”дан фарқлаш мақсадга мувофиқ бўларди. 51. Аввало шуни таъкидлаш лозимки, барча ёлғон ёки нотўғри ахборот ҳам зарарли эмас ва фақат айрим зарарлар - масалан, жамоат саломатлиги, сайлов жараёнлари, атроф-муҳит ёки миллий хавфсизликка дахлдор зарарлар - бундай (зарарли) ахборот ёки дезинформация тарқалишининг олдини олиш учун давлат аралашувини оқлаши мумкин. 61 Ҳар қандай ҳолатда ҳам, шуни таъкидлаш жоизки, “ёлғон ахборот” тушунчасининг халқаро миқёсда тан олинган таърифи мавжуд эмас. Шунинг учун, зарарли таъсирни талаб қилмайдиган ёлғон баёнотларга умумий ва ноаниқ тақиқларни қонунчиликка киритишдан қатъиян йўл қўймаслик лозим. 52. Агар қонун лойиҳасининг мақсади “дезинформация”нинг олдини олиш бўлса, халқаро ва минтақавий тавсиялар ҳамда илғор тажрибаларда келтирилган муҳим элементларни акс эттирувчи таърифни киритиш мақсадга мувофиқ бўларди. Яъни: (i) маълумот текширилиши мумкин бўлган ёлғон бўлиши керак (яъни баҳсли талқин эмас, балки далиллар орқали ҳақиқатга тўғри келмаслиги объектив равишда исботланиши лозим), (ii) у тарқатилган тақдирда зарар етказиш имкониятига эга бўлиши керак; ва (iii) у жамоатчиликни алдаш мақсадида тарқатилган бўлиши керак. 62 Шунингдек, фирибгарлик, ёлғон гувоҳлик бериш, ёлғон реклама ва туҳмат каби масалаларга нисбатан ёлғон маълумотларни тарқатишга қарши ички қонунлар қабул қилиш мумкин бўлса-да, БМТнинг Инсон 61 Қаранг: Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш учун дезинформацияга қарши курашиш тўғрисида ҳисобот, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби, A/77/287, 2022 йил 12 август, 42-банд. Яна қаранг, таққослаш учун, Дезинформацияга қарши чора-тадбирлар режаси, Европа Парламенти, Европа Кенгаши, Кенгаши, Европа иқтисодий ва ижтимоий қўмитаси ва Минтақалар қўмитасига қўшма ахборот, 2018 йил. 62 Қаранг, таққослаш учун, Европа кенгаши, Европа Иттифоқи Вазирлар қўмитасининг аъзо давлатларга сайлов коммуникацияси ва сайлов кампанияларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича тавсияси (Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 апрелдаги 1431-сон мажлисида қабул қилинган), 7-банд; Европа Иттифоқи Вазирлар қўмитасининг аъзо давлатларга оммавий ахборот воситалари ва коммуникацияларни бошқариш тамойиллари бўйича CМ/Реc (2022) 11-тавсияси, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 6 апрелда қабул қилинган; ЕК Инсон ҳуқуқларига мос келадиган тарзда фактларни текшириш ва платформа дизайн ечимлари орқали онлайн нотўғри ва дезинформация тарқалишига қарши курашиш бўйича йўриқнома (2024), преамбулага қаранг, 3-банд. Шунингдек қаранг 2022-йилги Дезинформация бўйича амалиёт кодекси.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 23 ҳуқуқлари қўмитаси 34-сонли Умумий шарҳида 63 таъкидлаганидек, нотўғри фикр билдириш ёки ўтмишдаги воқеаларни нотўғри талқин қилишни умумий тарзда тақиқлаш муаммоли бўлиши мумкин. Таърифда яна қасддан содир этиш элементи ҳам кўриб чиқилмаган, бу эса оддий ноаниқликлар, хатолар ёки субъектив фикрларни жамоатчиликни атайлаб алдашга уринишлардан фарқлаш учун жуда муҳимдир. Жамоатчиликни алдаш мақсадида текширилиши мумкин бўлган ёлғон ахборот ҳақидаги юқорида келтирилган аниқловчи белгиларсиз, қонун лойиҳаси нотўғри, тўлиқ бўлмаган, чалғитувчи ёки ҳали ҳам баҳс-мунозараларда бўлган, аммо зарар етказишга қаратилган “дезинформация” даражасига етиб бормайдиган ва шу сабабли тартибга солиш аралашувини талаб қилмайдиган кенг кўламли контентни қамраб олиш хавфини туғдиради. 53. Иккинчидан, ҳозирги таъриф демократик мунозаранинг ажралмас қисми бўлган ва сўз ҳамда фикр эркинлиги ҳуқуқи билан ҳимояланиши лозим бўлган нутқни қамраб олиш хавфини туғдиради. Шу нуқтаи назардан, таърифда мавжудлиги исботланиши мумкин бўлган фактик баёнотлардан, исботланиши мумкин бўлмаган баҳоловчи фикрларни аниқ ажратиш ва истисно қилиш муҳимдир. 64 Баҳо берувчи мулоҳазанинг ҳақиқатлигини исботлаш талабини бажариш имконсиз бўлиб, бу фикр эркинлигининг ўзини бузади. 65 Шу муносабат билан, масалан, ИҲЕС таъкидлаганидек, миллий қонунчилик ёки судлар баҳоловчи фикр ва фактлар баёнотлари ўртасида фарқ қилмаса, бу баҳо берувчи мулоҳазанинг ҳақиқатлигини исботлашни талаб қилади. Бу эса нутқни баҳолашга нисбатан нотўғри ёндашув бўлиб, ўз-ўзидан фикр эркинлигига зиддир. 66 Бундан ташқари, кўплаб ҳолатларда - масалан, ривожланаётган илмий тадқиқотлар, сиёсий шарҳлар ёки тез ўзгараётган воқеалар ҳақида хабар беришда - маълум маълумотларнинг “ҳақиқатлиги” ноаниқ бўлиши, турлича талқин қилиниши ёки кейинчалик янги фактлар пайдо бўлгач, қайта кўриб чиқилиши мумкин. Мисол учун, соғлиқни сақлаш инқирози ёки сиёсий ўзгаришлар пайтидаги дастлабки хабарлар вақтинчалик ёки баҳсли маълумотларни ўз ичига олиши мумкин. Бу эса, ҳатто чалғитиш нияти бўлмаса ҳам, Қонун лойиҳасининг кенг таърифига киради. Бундай нутқ учун жиноий жавобгарлик белгилаш ёки бошқача тарзда уни чеклаш сўз эркинлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, бу эса шахслар, журналистлар ва фуқаролик жамияти вакилларини жавобгарликдан қўрқиб, жамоатчилик манфаатларига оид маълумотларни тарқатишдан тийилишга мажбур қилади. 54. Сўз эркинлиги ҳуқуқи жуда кенг қамровли эканлигини ва ғоялар, маълумотлар ёки фикрларнинг барча шаклларини, жумладан давлатни ёки аҳолининг бирор қисмини “хафа қиладиган, ҳайратга соладиган ёки безовта қиладиган” ҳамда чуқур ҳақоратли ибораларни ҳам ҳимоя қилишини эслатиб ўтиш лозим. 67 Шу сабабли, сатира ва пародия ҳам нутқни чеклаш доирасидан аниқ истисно қилиниши керак. 68 63 БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси, 34-сонли Умумий шарҳ, ФСҲХПнинг 19-моддаси, CCPR/C/GC/34, 49-банд 64 Бу фарқ, масалан, EИҲСнинг суд амалиётида яхши ўрнатилган, масалан, EИҲСга қаранг Лингенс Австрияга қарши, 9815/82-сон, 1986 йил 8 июль), 46-банд; ва Маквикар Буюк Британияга қарши, 46311/99-сон, 2002 йил 7 май, 83-банд 65 Қаранг масалан, ИҲЕС, Морис Францияга қарши [GC], 29369/10-сон, 2015 йил 23 апрель, 126-банд; ва ИҲЕС, Лингенс Австрияга қарши, 9815/82-сон, 1986 йил 8 июль), 46-банд. 66 Қаранг масалан, ИҲЕС, Горелишвили Грузияга қарши, 12979/04-сон, 2007 йил 5 июнь, 38-банд; ва Федченко Россияга қарши, 33333/04-сон, 2010 йил 11 февраль, 37-банд. 67 Қаранг Сўз эркинлиги ва “фейк хабарлар,” дезинформация ва тарғибот тўғрисида қўшма декларация, Сўз эркинлиги бўйича халқаро мандат эгалари, 2017 йил 3 март, Преамбула банди. Шунингдек қаранг: БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси, ФСҲХПнинг 19 моддасига 34-сонли Умумий шарҳ, CCPR/C/GC/34, 11-банд; ва 2015 йилги тематик ҳисобот, БМТнинг терроризмга қарши кураш бўйича махсус маърузачиси A/HRC/31/65, 2016 йил 22 февраль, 38-банд. Яхши минтақавий амалиёт намунаси сифатида Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига ҳам қаранг, Хэндисайд Буюк Британияга қарши, 5493/72-сон, 1976 йил 7 декабрь), 49-банд; ва Борочич Сербияга қарши, 32550/05-сон, 2009 йил 23 июнь, 46 ва 56-бандлар 68 Таққослаш усун, масалан қаранг, Дезинформацияга қарши чора-тадбирлар режаси, Европа Парламенти, Европа Кенгаши, Кенгаши, Европа Иқтисодий ва Ижтимоий Қўмитаси ва Минтақалар Қўмитасига қўшма баёнот, 2018 йил, унда “дезинформация” таърифидан тасодифий хатолар, сатира ва пародия ёки аниқ белгиланган тарафли янгиликлар ва шарҳлар аниқ истисно қилинади.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 24 55. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Қонун лойиҳасида “ёлғон ахборот”, “нотўғри маълумот” ва/ёки “дезинформация” (яъни, қасддан яратилган ва тарқатилган, жамоатчиликни алдаш орқали зарар етказиш ёки иқтисодий ё сиёсий манфаат кўзловчи нотўғри ёки чалғитувчи ахборот) тушунчалари ўртасидаги фарқлар аниқроқ таърифланиши тавсия этилади. Бу тушунчалар халқаро ва минтақавий тавсиялар ҳамда илғор амалиётларда келтирилган элементларни акс эттириши лозим, яъни: (i) маълумотнинг ёлғонлигини текшириш мумкин бўлиши, яъни унинг нотўғрилиги объектив равишда исботланиши мумкин бўлиши; (ii) маълумот қасддан ёки эҳтиётсизлик билан, зарар етказиш мақсадида (ёки шундай оқибатни олдиндан кўра билган ҳолда) тарқатилиши; (iii) кўзда тутилган зарар инсон ҳуқуқларига ёки аниқ ва қонуний манфаатларга, масалан, жамоат саломатлиги, сайлов жараёнлари, атроф- муҳит ёки миллий хавфсизликка қаратилган ва/ёки салбий таъсир кўрсатадиган бўлиши керак. Таъриф, шунингдек, ўз доирасидан баҳоловчи фикрлар ҳамда сатира ва пародияни аниқ чиқариб ташлаши лозим. 56. Бу ҳақиқат ва ёлғон баҳсли ёки ўзгариб бораётган соҳаларда сўз эркинлиги ва мунозараларни ҳимоя қилган ҳолда, тартибга солиш доирасини ҳақиқатан ҳам зарарли дезинформациягача торайтиради (шунингдек, “Ноқонуний контент” бўйича 8-кичик бўлимга қаранг). 4.3. Оммавий саҳифа модератори 57. Қонун лойиҳасида “оммавий саҳифа модератори” тушунчаси онлайн-платформа эгаси ёки фойдаланувчиси бўлиб, ушбу саҳифада контент жойлаштириш, ўчириш ёки таҳрирлаш ваколатига эга шахс сифатида белгиланган. Ҳозирги таҳрирда бу таъриф ҳаддан ташқари кенг бўлиб, деярли ҳар қандай платформа фойдаланувчисини қамраб олиш хавфини туғдиради, чунки аксарият фойдаланувчилар ўз контентини маълум даражада таҳрирлаш ёки ўчириш имкониятига эга. Агар бу таъриф сўзма-сўз талқин қилинса, “модератор” тушунчаси маъносини йўқотиб, онлайн маконларни бошқаришдаги ўзига хос ролни аниқлаш ўрнига оддий фойдаланувчиларни қамраб олади ва ортиқча бўлиб қолади. 58. Лойиҳа муаллафларининг мақсади оммавий саҳифада бошқа фойдаланувчиларнинг қўшган нарсаларини назорат қилиш ва тартибга солиш ваколатига эга шахсни тасвирлаш бўлгани эҳтимолга яқинроқ. Бу ваколатлар саҳифа номидан контент жойлаштириш, учинчи шахслар томонидан тақдим этилган маълумотларни таҳрирлаш ёки ички қоидаларни ва амалдаги қонунларни бузадиган материални олиб ташлашни ўз ичига олади. Ушбу вазифа кўплаб юрисдикцияларда ва кенг тарқалган техник амалиётда оддий фойдаланувчидан кўра “веб-мастер” ёки саҳифа бошқарувчиси ролига кўпроқ мос келади. Турли хил функцияларни аралаштириб юбориш орқали Қонун лойиҳаси ҳуқуқий ноаниқлик пайдо қилиш ва интернет-маконларнинг барча индивидуал фойдаланувчилари зиммасига ортиқча мажбуриятлар юклаш хавфини туғдиради. 59. Шу сабабли, амалдаги таърифни янада аниқлик ва равшанликни таъминлаган ҳолда қайта кўриб чиқиш тавсия этилади, бу эса оддий фойдаланувчиларга беихтиёр ҳуқуқий жавобгарлик юкланишининг олдини олади. Акс ҳолда, бу онлайн маконда иштирок этишни сусайтириши ва Қонун лойиҳасининг фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича белгиланган мақсадига путур етказиши мумкин.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 25 4.4. Онлайн-платформа 60. Қонун лойиҳасида “онлайн платформа” тушунчаси “глобал Интернет тармоғида фаолият юритадиган, ахборот ресурсларидан ташкил топган ахборот тизими” ва/ёки шахсий профиль ёки оммавий саҳифада контентни қабул қилиш, яратиш, қайта ишлаш, жойлаштириш, тарқатиш ёки сақлаш имконини берадиган “тезкор хабар алмашиш тизими” сифатида таърифланган. Таърифга кўра, фақатгина молиявий хизматлар, электрон тижорат хизматлари, ички корпоратив алоқалар, электрон почта, онлайн телевидение ва онлайн контент сақлаш учун мўлжалланган глобал Интернет тармоғида ишлайдиган ахборот тизимлари бу таърифдан мустасно қилинган. 61. Қиёсий нуқтаи назардан, тафсилотларда фарқлар бўлса-да, минтақавий ёки мамлакатлар норматив-ҳуқуқий базаларининг мисоллари одатда “онлайн- платформалар”нинг иккита умумий элементига тўғри келади: (1) фойдаланувчиларга боғланиш, ўзаро мулоқот қилиш ва маълумот тарқатиш имконини берувчи асосий вазифа; ва (2) қамровни аниқлаштириш мақсадида тегишли хизматлар (масалан, ижтимоий тармоқлар, қидирув тизимлари, видео улашиш хизматлари) намуналарини санаб ўтиш амалиёти. 69 62. Ушбу шароитда, Қонун лойиҳасида тезкор хабар алмашиш хизматларини “онлайн- платформа” таърифига киритиш кенг аудиторияга маълумот тарқатишни эмас, балки чекланган фойдаланувчилар гуруҳи ўртасидаги шахсий, шахслараро мулоқотни тартибга солишга олиб келмаслигини таъминлаш муҳимдир. 70 Бу фарқланиш жуда муҳим, чунки жамоат платформалари учун мос бўлиши мумкин бўлган баъзи тартибга солувчи мажбуриятлар шахсий мулоқот учун мутлақо мос келмаслиги мумкин. Ҳатто Қонун лойиҳасининг ўзи ҳам кейинчалик матнда “тезкор хабар алмашиш хизматлари”ни алоҳида тоифа сифатида киритиб, уларни “онлайн платформалар”дан фарқли тарзда тартибга солиш лозимлигини назарда тутади. 63. Шунга кўра, “тезкор хабар алмашиш хизмати” шахслараро мулоқотни ҳам меъёрий таърифлар, ҳам юзага келиши мумкин бўлган мажбуриятлар нуқтаи назаридан (онлайн) оммавий платформалардан ажратиб туришнинг муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда алоҳида тоифа сифатида сақлаб қолиниши лозим. Бу, шунингдек, ҳуқуқий ноаниқликларнинг олдини олишга, шахсий мулоқотни ҳаддан ташқари тартибга солмаслик ва Қонун лойиҳасини халқаро тавсиялар ҳамда илғор амалиётларга мослаштириш имконини беради. “Онлайн- 69 Масалан, ЕКнинг Медиа ва коммуникацияларни бошқариш тамойиллари бўйича тавсияси тарифига кўра платформалар бу “кўп тармоқли бозорлар иштирокчиларини боғлайдиган, бундай ўзаро таъсир қоидаларини белгилайдиган ва маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш ҳамда ўз хизматларини шахсийлаштириш учун алгоритмик тизимлардан фойдаланадиган рақамли хизматлар провайдерлари” жумладан, қидирув тизимлари, янгиликлар агрегаторлари, видео алмашиш хизматлари ва ижтимоий тармоқлар; Европа Парламенти ва Кенгашининг 2022 йил 19 октябрдаги Рақамли хизматлар ягона бозори тўғрисидаги 2022/2065-сонли қарори ва 2000/31/EC директивасига ўзгартиришлар киритиш (Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонун/ЕС DSA) платформаларни “хизматдан фойдаланувчининг илтимосига биноан маълумотни сақлайдиган ва жамоатчиликка тарқатадиган хостинг хизмати, агар бу фаолият бошқа хизматнинг кичик ва фақат ёрдамчи хусусияти бўлмаса...” деб таърифлайдиган функционал таърифни қабул қилади, шунинг учун маргинал функтсияларни истисно қилган ҳолда фойдаланувчилардан-фойдаланувчиларга маълумотларни кенг тарқатишга имкон берадиган хизматларнинг муҳим хусусиятларини қамраб олади; Буюк Британиянинг Онлайн хавфсизлик тўғрисидаги қонуни “фойдаланувчидан-фойдаланувчига хизматлар”ни “фойдаланувчи томонидан бевосита хизматда яратилган ёки фойдаланувчи томонидан юкланган ёки улашилган контент бошқа фойдаланувчи томонидан учраши мумкин бўлган” интернет хизматлари сифатида белгилайди; бу қидирув тизимлари учун алоҳида тоифа билан бирлаштирилган бўлиб, кенг қамровли, аммо табақалаштирилган қамровни таъминлайди. 70 Қаранг масалан, Европа электрон коммуникация кодекси “шахслараро коммуникация хизмати" тушунчасига “одатда ҳақ эвазига тақдим этиладиган, чекланган миқдордаги шахслар ўртасида электрон алоқа тармоқлари орқали тўғридан-тўғри шахслараро ва интерактив ахборот алмашинувини таъминлайдиган, мулоқот ташаббускори ёки иштирокчиси бўлган шахслар унинг олувчисини (олувчиларини) аниқлайдиган хизмат” деб таъриф беради; ушбу таъриф шахслараро мулоқотни асосий вазифаси жамоатчиликка етказиш бўлган хизматлардан аниқ фарқлайди; шунингдек, масалан қаранг, Австралиянинг Онлайн хавфсизлик тўғрисидаги қонуни ҳам “тезкор хабар алмашиш хизматлари” ва “чат хизматлари”ни “электрон хизматлар”нинг кенгроқ тоифасига мисол сифатида санаб ўтади, бу эса кенгроқ платформаларни тартибга солиш билан чалкаштирмаслик учун уларнинг қамрови аниқ бўлишини таъминлайди.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 26 платформа” таърифини қуйидаги усуллар орқали қиёсий моделларга яқинлаштириш мумкин: жамоатчиликка тарқатиш тушунчасини асосий хусусият сифатида киритиш; қамраб олинадиган хизматлар мисолларини келтириб ўтиш (масалан, ижтимоий тармоқлар, видео улашиш сайтлари, янгили клар агрегаторлари, онлайн форумлар); ва мустақил тарзда тартибга солинган тоифалар, масалан, шахсий мулоқотлар ёки аудиовизуал оммавий ахборот воситалари билан тўқнашмаслик учун истисноларни аниқ ифодалаш. 4.5. Веб-сайтлар ва веб-сайт эгалари 64. Қонун лойиҳасида “веб-сайт” тушунчаси “онлайн-платформа белгиларига эга бўлмаган ва веб-сайт эгаси томонидан берилган домен номи ва белгиларидан иборат ноёб кўрсаткич орқали кириладиган бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғидаги ахборот ресурси” деб таърифланади. Бироқ, “веб-сайт” тушунчасига ҳуқуқий таъриф беришга уриниш қиёсий нуқтаи назардан жуда ғайриоддий ҳисобланади. Амалда, кўпчилик халқаро ва минтақавий ҳуқуқий тизимлар бу тушунчани қонунлаштиришдан атайлаб ўзларини тийишади. Бунинг сабаби, эҳтимол, ушбу атама техник ва кундалик фойдаланишда аллақачон яхши тушунилганидир. Мисол учун, Европа Иттифоқи миқёсида “веб-сайт” атамаси Электрон тижорат тўғрисидаги директива ва Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунда (EU DSA) расмий таърифланмасдан қайта-қайта ишлатилади. Бунинг ўрнига атаманинг умумий тушунчасига таянилади. 71 65. Қонун лойиҳасидаги “веб-сайт” тушунчасига берилган таърифни “онлайн- платформа” тушунчасининг жуда кенг таърифи билан боғлиқ ҳолда ҳам кўриб чиқиш лозим. 3-моддада веб-сайт фақатгина “онлайн-платформа” хусусиятларига эга бўлмаган ва ноёб тармоқ идентификатори орқали кириладиган “ахборот ресурси” сифатида белгиланган. Шундай қилиб, у “веб-сайт”ни фақат қолдиқ тоифа сифатида, яъни “онлайн-платформа” сифатида таснифланмайдиган ҳар қандай нарса сифатида аниқлашга интилади. Ушбу ёндашув чалкашликлар келтириб чиқариши мумкин, чунки у “веб-сайт” тушунчасини унинг хусусиятларини аниқ, ижобий тавсифлаш ўрнига, салбий таърифга (“онлайн платформа бўлмаган барча нарсалар”) айлантириб қўяди. 66. Ушбу таъриф тузилишининг амалий оқибати шундаки, Қонун лойиҳасида “онлайн-платформа” тушунчасининг ҳаддан ташқари кенг таърифи “веб-сайт” сифатида таснифланиши мумкин бўлган нарсаларни жиддий равишда чеклайди. “Онлайн-платформа” таърифи фойдаланувчиларга контентни жойлаштириш, яратиш ёки тарқатиш имконини берувчи деярли барча хизматларни қамраб олгани сабабли, веб-сайтлар фақат ўзаро мулоқот, фойдаланувчи изоҳлари ёки ҳар қандай турдаги контент алмашишга йўл қўймайдиган статик интернет саҳифалари билан чекланган бўлиб қоларди. Бу “веб-сайт” таърифини долзарб эмас ва ҳуқуқий жиҳатдан аҳамиятсиз қилиб қўйиш хавфини туғдиради, чунки замонавий веб- сайтларнинг аксарияти - янгиликлар порталларидан тортиб профессионал саҳифаларгача - минимал бўлса-да, баъзи интерактив хусусиятларни ўз ичига олади. 67. “Веб-сайт”ни мустақил равишда, нейтрал техник атамалар орқали, “онлайн- платформа” тоифасига мурожаат қилмасдан таърифлаш мақсадга мувофиқ бўларди. Бу ҳуқуқий аниқлик, мутаносиблик ва тартибга солиш изчиллигини 71 Эътиборга молик жиҳатлардан бири Қўшма Штатлар бўлиб, у ерда федерал қонун веб-сайтни “гиперматн узатиш протоколи ёки ҳар қандай ворис протоколидан фойдаланган ҳолда Интернет орқали оммавий фойдаланиш учун компьютер серверига асосланган файл архивига жойлаштирилган ҳар қандай материаллар тўплами” деб таърифлайди. Ушбу таъриф, гарчи техник жиҳатдан аниқроқ бўлса-да, ҳаддан ташқари расмийлаштириш хавфини кўрсатади, чунки технология тез ривожланмоқда ва протоколга асосланган таърифлар тезда эскириб қолиши мумкин.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 27 таъминлаган бўларди. Яна бир вариант – “веб-сайт”ни одатда яхши тушуниладиган атама сифатида умуман таърифламасликдир. “Веб-сайт” тушунчасига таъриф бериш ўрнига, “электрон хизмат”нинг кенгроқ тоифасини аниқлашни кўриб чиқиш мумкин. 72 Бундай атамалардан фойдаланиш ҳуқуқий аниқликка путур етказиши мумкин бўлган ортиқча мураккаблик ва эҳтимолий чалкашликларнинг олдини олишга ёрдам беради. 68. Қонун лойиҳасида “веб-сайт эгаси” тушунчаси “веб-сайтдан фойдаланиш тартибини, шу жумладан ушбу веб-сайтда контент жойлаштириш тартибини мустақил равишда белгилайдиган” жисмоний ёки юридик шахс сифатида таърифланади. Ушбу таъриф юридик амалиётда кам учрайди ва техник жиҳатдан аниқ эмас. Амалда веб-сайтнинг ишлаш тартибини белгилаш - фойдаланувчи рухсатларини ўрнатиш, контентни модерация қилиш ёки фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқиш каби вазифалар одатда администратор ёки веб-мастерга юклатилади. Бу шахслар ёки ташкилотлар домен ёки хостинг инфратузилмасига қонуний эгалик ҳуқуқига эга бўлмасдан ҳам сайтнинг кундалик фаолиятини бошқариши мумкин. 69. Қонун лойиҳасида мулкдорлик билан маъмурий ёки бошқарув назоратини аралаштириб юбориш чалкашликлар келтириб чиқариши ва қонунга риоя қилиш учун ким масъул эканлиги борасида ҳуқуқий ноаниқликка олиб келиши мумкин. Бу эса самарали қонун ижроси ва жавобгарликка путур етказади. Веб-сайт эгаси (домен ёки сервер ҳуқуқларига эга шахс ёки ташкилот) ва веб -сайт администратори/веб-мастери (техник ва контент бошқаруви учун масъул шахс ёки ташкилот) ўртасидаги фарқни аниқроқ белгилаш лозим. B-ТАВСИЯСИ. 1. “Ёлғон ахборот”, “нотўғри ахборот” ва “дезинформация” тушунчаларини янада аниқроқ фарқлаш, бунда “дезинформация” фақат текширилиши мумкин бўлган, қасддан ёки эҳтиётсизлик билан инсон ҳуқуқлари ва/ёки қонуний манфаатларга - масалан, жамоат саломатлиги, сайлов жараёнлари, атроф-муҳит ёки миллий хавфсизликка зарар етказиш мақсадида ёки шундай оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлиги олдиндан кўриниб турган ҳолда тарқатиладиган ёлғон маълумотларни ўз ичига олишини таъминлаш. Бунда баҳоловчи фикрлар, сатира ва пародия бу таърифга аниқ киритилмаслиги керак. 2. “Онлайн-платформа” таърифини фойдаланувчиларга боғланиш, ўзаро мулоқот қилиш ва маълумот тарқатиш имконини берувчи асосий вазифасини акс эттириш орқали аниқлаштириш; ҳамда тегишли хизматлар (масалан, ижтимоий тармоқлар, қидирув тизимлари, видео алмашиш хизматлари) мисолларини келтириб ўтиш. 72 Тегишли қиёсий мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади: Европа Иттифоқининг Ахборот жамияти хизматлари бўйича директивасида бундай хизматлар “одатда масофавий, электрон воситалар орқали ва хизмат олувчининг шахсий сўровига кўра ҳақ эвазига тақдим этиладиган ҳар қандай хизмат” деб таърифланади.”; 2022 йил 6 апрелда Вазирлар қўмитаси томонидан қабул қилинган Европа Иттифоқи Вазирлар қўмитасининг аъзо давлатларга оммавий ахборот воситалари ва коммуникацияларни бошқариш тамойиллари бўйича CМ/Реc (2022) 11-тавсиясида, воситачиларга “фойдаланиладиган технологиядан қатъи назар, сигнал узатиш тизимларини қамраб олувчи, алоқа ва контентни тарқатиш учун аҳамиятли бўлган оммавий ахборот воситалари ва платформалардан ташқари воситачилар, шунингдек, бундай тармоқлар орқали кўрсатиладиган хизматлар (масалан, шахслараро мулоқот хизматлари)” деб таъриф берилган.”

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 28 5. ОНЛАЙН-ПЛАТФОРМА ВА ВЕБ -САЙТЛАР ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР И ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ СОҲАСИДА ВАКОЛАТЛИ ОРГАННИНГ ВАКОЛАТЛАРИ 70. Қонун лойиҳасининг 6-моддаси онлайн-платформа ва веб -сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли давлат органи сифатида Агентликни белгилайди ва унинг ваколатларини аниқлаб беради. 71. Қонун лойиҳасига кўра, Агентликка кенг ва кўп қиррали ваколат берилган бўлиб, у қуйидагиларни ўз ичига олади: тартибга солиш функциялари; 73 қонун бажарилишини назорат қилиш функциялари; 74 тергов ваколатлари; 75 ижро ва санкция қўллаш ҳуқуқлари; 76 маслаҳат ва сиёсат ишлаб чиқиш функциялари; 77 ҳамда халқаро ҳамкорлик мажбуриятлари. 78 72. Шу сабабли, Қонун лойиҳаси билан Агентликка веб-сайтлар ва платформалар каби рақамли хизматларга нисбатан янги ваколатлар берилади. Агентлик ваколатларининг кенгайиши бир нечта коммуникация технологиялари бўйича ягона тартибга солиш назоратига қаратилган қиёсий тенденцияни акс эттиради. 79 Шу билан бирга, юқоридаги 2.2-кичик бўлимда таъкидланганидек, матбуот, телерадиоэшиттириш, бошқа оммавий ахборот воситалари ва/ёки телекоммуникацияларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатларни амалга оширувчи тартибга солувчи ва бошқа давлат органларининг мустақиллиги халқаро ва минтақавий даражада узоқ вақтдан бери ўрнатилган стандарт ҳисобланади. 80 Шундай экан, 6-моддада назарда тутилган ваколатларни амалга оширувчи орган мустақил бўлиши ниҳоятда муҳимдир. . 73. Қонун лойиҳасининг 6-моддаси 2-қисми 5-бандига кўра, ваколатли орган ноқонуний контентни аниқлаш мақсадида онлайн-платформалар ва веб-сайтларни кузатиб боради ҳамда аниқланган қоидабузарликлар тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилади; у ўзининг онлайн-платформалари ва веб- сайтларини кузатиш фаолияти орқали аниқланган ҳар қандай ноқонуний контент бўйича хулоса тайёрлайди. Бу фаолият ўз ташаббуси билан ёки жисмоний ва юридик шахслардан ваколатли органга келиб тушган мурожаатлар асосида амалга оширилиши мумкин (14 -модда 1-3-бандлари). 3-моддадаги “онлайн- платформалар” тушунчасининг мавжуд таърифи билан бирга ўқилганда, бу 73 яъни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, амалдаги қонун ҳужжатларини амалга ошириш чора-тадбирларини таклиф этиш, фойдаланувчилар ҳуқуқларига оид давлат сиёсатини шакллантириш. 74 яъни, платформалар ва веб-сайтлар учун шаффофлик ва ҳисобот талабларини ўз ичига олган қонуний мажбуриятларга риоя этилишини назорат қилиш. 75 яъни, платформа фойдаланувчилари ҳақида маълумот сўраш, фойдаланувчилар статистикасини мустақил равишда аниқлаш ва терговга қадар текширув ёки жиноий иш доирасида маълумотларни олиш. 76 яъни, қонун бузилишларини бартараф этиш тўғрисида буйруқ ва фармойишлар чиқариш. 77 яъни, ахборот хавфсизлиги соҳасидаги давлат дастурлари ва ташаббусларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш. 78 яъни, рақамли хизматларни тартибга солишда хорижий ҳамкорлар билан мувофиқлаштириш ва жаҳон стандартларига мувофиқлаштириш. 79 Масалан, Буюк Британиянинг Алоқа бошқармаси (Ofcom) анъанавий оммавий ахборот воситалари ва рақамли платформалар ўртасидаги ўсиб бораётган яқинлашувни акс эттирувчи радиоэшиттириш, телекоммуникация ва онлайн хавфсизликни ўз ичига олган ваколатларини босқичма-босқич кенгайтирди. 80 Қаранг ОАВ эркинлиги ва демократия тўғрисида қўшма декларация, Сўз эркинлиги бўйича халқаро мандат эгалари, 2023 йил: унда“Давлатлар матбуот, радиоэшиттириш, бошқа оммавий ахборот воситалари ва/ёки телекоммуникацияларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатларни амалга оширувчи барча давлат органлари, шу жумладан аҳолидан шикоятларни қабул қилувчи органлар мустақил, шаффоф ва қонунда ва амалиётда самарали фаолият юритишини таъминлаши керак. Уларни, айниқса, сиёсий ёки тижорат тусидаги ноўрин аралашувлардан ҳимоя қилиш лозим. Ушбу органларнинг ҳуқуқий мақоми аниқ белгиланиши, уларнинг институционал автономияси ва мустақиллиги қонун билан кафолатланиши ва ҳимоя қилиниши лозим..” деб таъкидланган. Шунингдек қаранг масалан, Ўзбекистон Республикасининг Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўшма ҳуқуқий таҳлили, ЕХҲТ/ДИИҲБ-ЕХҲТ/RFoM, 2020 йил ноябрь, 2-боб, унда таъкидланишича, “ҳар қандай қонуний оммавий ахборот воситалари регулятори ҳукуматдан, шунингдек сиёсий, тижорат ва бошқа манфаатлардан сиёсий, функционал, бошқарув ва молиявий мустақилликка эга бўлиши”. Шуниси эътиборга лойиқки, EХҲТга аъзо бир қатор давлатлар оммавий ахборот воситаларини тартибга солишни мустақил органларга топширган; масалан, Европа Иттифоқи доирасида, ОАВни тартибга солувчи органлар ва ҳамкорлик муаммолари (2021), Европа аудиовизуал обсерваторияси ва EPRA, 3-боб. Яна қаранг, таққослаш учун, Европа Парламенти ва Кенгашининг 2022 йил 19 октябрдаги Рақамли хизматлар ягона бозори тўғрисидаги 2022/2065-сонли қарори ва 2000/31/ЕC директивасига ўзгартиришлар киритиш (Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонун /EU DSA), 112-113 иловалар, уларда “Низомга мувофиқ белгиланган ваколатли органлар ҳам хусусий ва давлат органларидан тўлиқ мустақил равишда ҳаракат қилишлари керак” деб таъкидланган.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 29 мониторинг фаолияти платформалардаги фақат оммага очиқ маълумотлар билан чекланмаслигини кўрсатади. 74. БМТнинг фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачиси, Интернет фойдаланувчиларининг фаолияти ва мулоқот мазмунини назорат қилиш ҳамда маълумот тўплаш бўйича давлат ваколатларини кенгайтирувчи қонунчилик ҳақида хавотир билдирди. Бундай қонунчилик суиистеъмолга қарши етарли кафолатлар бермайди ва Интернет фойдаланувчиларининг шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳамда шахсга доир маълумотлар ҳуқуқини бузади. 81 Бу муаммо ҳатто бундай маълумотлар жамоатчилик учун очиқ бўлган онлайн маконда тўпланган тақдирда ҳам долзарб бўлиб қолмоқда. 82 Бундай аралашув асосли ва етарли сабаблар билан қўллаб-қувватланиши ҳамда кўзланган қонуний мақсад(лар)га мутаносиб бўлиши шарт. 83 75. Қонун лойиҳасининг 6 (6)-моддасида ваколатли органга мазкур лойиҳада аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича тақдимнома ва кўрсатмалар бериш ҳуқуқи берилган (қуйида 8-кичик бўлимга ҳам қаранг). Онлайн контентдан фойдаланишга чекловлар суд органининг буйруғи билан ёки мустақил маъмурий орган томонидан қўйилиши мумкин, уларнинг қарорлари чораларнинг қонунийлиги, зарурлиги ва мутаносиблигини баҳолаш орқали суд томонидан қайта кўриб чиқилиши керак. Контекстдан қатъи назар, ноқонуний бўлган контент, масалан, болаларга нисбатан жинсий зўравонлик, материаллар ёки бошқа истисно ҳолатлар билан боғлиқ контентга нисбатан, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқда белгиланган шартларга мувофиқ, самарали ва дарҳол ex post суд ҳимояси чораларини кўриш шарти билан тезкор чоралар кўриш талаб этилади. 84 Қуйидаги 8-кичик бўлимда батафсил тушунтирилганидек, “ноқонуний контент” тушунчасини аниқлаш учун ишлатилган кенг ва ноаниқ таърифлар бундай контентни ўчириш тўғрисидаги кўрсатмаларнинг чиқарилишига олиб келиши мумкин. Бинобарин, ушбу нормаларнинг ўзбошимчалик билан қўлланилиш хавфи мавжуд. Шу сабабли, чекловлар суд органи томонидан тасдиқлангани ёки ваколатли органнинг қарорлари суд томонидан кўриб чиқилиши янада муҳим аҳамият касб этади. Бунда ваколатли орган сиёсий, тижорат ва бошқа ноўрин таъсирлардан холи бўлиши шарт. 76. 6-моддада келтирилган ваколатли органнинг ваколатлари Қонун лойиҳасининг бошқа қоидалари билан биргаликда кўриб чиқилиши лозим. Қонун лойиҳасининг 7 (3) (4)-моддаси шуни англатадики, ваколатли орган нафақат фойдаланувчилар сони ҳақидаги маълумотларни, балки кенгроқ доирада онлайн-платформа фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотларни, бундай сўровлар тергов органларининг ёки суднинг расмий мурожаатларига асосланмаган ҳолларда ҳам, талаб қилиш имкониятига эга бўлади. Бундай сўровлар учун аниқ ва қатъий белгиланган ҳамда асосли қонуний асослар, шунингдек, тегишли суд назорати бўлмаса, бу каби ваколатлар ихтиёрий ёки ўзбошимчалик билан талқин қилиниши ва фойдаланувчиларнинг шахсга доир маълумотлари махфийлиги ҳамда 81 Қаранг: БМТнинг Фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачиси, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашига ҳисобот, A/HRC/17/27, 2011 йил 16 май, 53-55 бандлар. Шунингдек, қаранг: БМТнинг фикр ва сўз эркинлиги бўйича махсус маърузачиси, Фойдаланувчилар томонидан яратилган онлайн контентни тартибга солиш тўғрисидаги ҳисобот, A/HRC/38/35, 2018 йил 6 апрель, 67-банд, унда: “Давлатлар ва ҳукуматлараро ташкилотлар махфийлик ҳуқуқига зид бўлган ва нашрдан олдинги цензура бўлиши мумкин бўлган контентни “проактив” мониторинг қилиш ёки филтрлашни талаб қиладиган қонунлар ёки тартибларни ўрнатишдан ўзларини тийишлари керак” дейилган. 82 Қаранг масалан, ИҲЕС, Пек Буюк Британияга қарши, 44647/98-сон, 2003 йил 28 январь, 59-банд; ва P.G. ва J.H. Буюк Британияга қарши 44787/98-сон, 2001 йил 25 сентябрь, 57-59-бандлар. 83 Қаранг масалан, ИҲЕС, Сегерштед Виберг Швецияга қарши, 62332/00-сон, 2006 йил 6 июнь, 88-банд. 84 Қаранг масалан, ЕК Тавсияси CM/Rec(2018)2, “Вазирлар қўмитасининг аъзо давлатларга Интернет-воситачиларнинг роли ва жавобгарлиги тўғрисида”ги тавсияси, Европа Кенгаши, Вазирлар қўмитаси, 2018 йил 7 мартда қабул қилинган, 1.3.2.-банди.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 30 ҳимоясига ноўрин таъсир кўрсатиши мумкин. Ушбу қоида тўлиқ қайта кўриб чиқилиши зарур. 6. ОНЛАЙН-ПЛАТФОРМАЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 77. Қонун лойиҳасининг 7-моддаси онлайн-платформа мулкдори вазифаларини ва мажбуриятларини белгилайди. Уларнинг баъзилари Қонун лойиҳасининг 8-12- моддаларида батафсил ёритилган бўлиб, улар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро ҳамкорлик, шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш, тавсия тизими ва профиллаш ҳамда контентни модерация қилишга тааллуқлидир. 7 (2) (1)-модда 7 (4)-модда билан биргаликда ўқилганда, Ўзбекистонда кунлик фойдаланувчилари сони 100 000 дан ошган онлайн-платформалар Агентлик билан мулоқот қилиш учун вакил тайинлаши шартлигини кўрсатади. 7-модданинг 2 ва 3-бандларида санаб ўтилган бошқа барча вазифа ва мажбуриятлар эса фойдаланувчилар сонидан қатъи назар, кичик платформаларни ҳам қўшган ҳолда, барча онлайн - платформаларга тегишли бўлади. Одатда чегара ўрнатиш жамиятга ва бозорга таъсири сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин бўлган йирик платформаларга қаратилади. Бироқ, Қонун лойиҳасида белгиланган Ўзбекистондаги 100 000 фойдаланувчи чегараси аҳолининг атиги 0,26 фоизига (ёки Интернет фойдаланувчилари бўлган аҳолининг 0,3 фоизига) тўғри келади. 85 Бу ҳақиқий ижтимоий таъсирга эга платформаларни сезиларли даражада қамраб олиш учун жуда паст кўрсаткичдир. Таққослаш учун, ЕИнинг Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонуни “жуда йирик онлайн-платформалар” учун чегарани Иттифоқ аҳолисининг 10 фоизида (тахминан 45 миллион фойдаланувчи) белгилайди. Бу тизимли хатарлар фойдаланувчилар сони ортиши билан номутаносиб равишда кўпайишини тан олади. Шунингдек, микро ва кичик корхоналарни онлайн-платформаларга юклатиладиган бир қатор мажбуриятлардан, жумладан ҳисобот бериш ёки ички шикоятларни кўриб чиқиш тизимидан озод этади. Таъкидлаш жоизки, кичик платформалар худди шундай хавф туғдирмайди ва жуда йирик хизматлар учун мўлжалланган мажбуриятлар билан юкланмаслиги лозим. Шу сабабли, одатда чекланган молиявий ва операцион имкониятларга эга бўлган кичикроқ платформаларга ортиқча юк тушишининг олдини олиш мақсадида барча платформаларга юкланадиган мажбуриятларни қайта кўриб чиқиш жараёнида чегарани оширишни кўриб чиқиш тавсия этилади. 78. 7-модда бир қатор ижобий хусусиятларни ўз ичига олади, улар prima facie халқаро ва минтақавий даражада тобора кўпроқ тавсия этилаётган ҳимоя чораларини акс эттиради. Буларга онлайн рекламанинг яққолроқ кўриниши, алдамчи ёки чалғитувчи онлайн контентдан ҳимояланиш чоралари, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулайлик ва фойдаланувчилар учун ахборотдан яхшироқ фойдаланиш имконияти (масалан, махфийлик сиёсати ва тавсиялар тизими) кабилар киради. 79. Айниқса, 7-модданинг ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўзига хос эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда онлайн-платформаларнинг техник қулайлигини таъминлашни талаб этиши таҳсинга сазовордир (7 (3)(10)-модда). Агар бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган бўлса, бу борада ногиронлиги бўлган шахслар учун веб-контентдан фойдаланиш бўйича тегишли халқаро кўрсатмаларни қабул қилиш ва амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўларди. 86 Бу онлайн-платформаларга ногиронлиги бўлган шахслар (шу жумладан кўриш қобилияти чекланган ёки ақлий 85 Қаранг <https://zamin.uz/en/society/168048-statistics-of-internet-users-in-uzbekistan.html>. 86 Қаранг W3C вебдан фойдаланиш ташаббуси (WAI), W3C веб-контентдан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар (WCAG), қаранг <https://www.w3.org/WAI/>.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 31 ривожланишида нуқсони бўлган шахслар) учун қулай ёки мослаштирилган форматлардан фойдаланишда ёрдам беради. 80. Қонун лойиҳасининг 7 (3)(12)-моддасида платформаларга болаларни “уларнинг соғлиғига зарарли бўлган контент”дан ҳимоя қилиш мажбурияти ҳам юклатилган. Интернетда вояга етмаганларни ҳимоя қилиш глобал устувор вазифа бўлса-да, “соғлиққа зарарли” ибораси нимани назарда тутиши ноаниқ. Ушбу мужмал таъриф ҳаддан ташқари чекловчи бўлиши мумкин, чунки қонун лойиҳасида “зарарли” тушунчаси аниқ белгиланмаган. Бу эса ўзбошимчалик билан талқин қилинишига олиб келиши мумкин ва ҳақиқатан зарарли материаллар билан ФCҲХПнинг 19- моддасига кўра ҳимояланиши лозим бўлган маълумотлар ўртасидаги фарқни йўқотиши мумкин. Бунга қарама-қарши ўлароқ, халқаро стандартларда болалар учун зарарли контент аниқ белгиланади ва батафсил чоралар кўрсатилади. 87 Шу сабабли, Қонун лойиҳаси болалар учун ҳақиқатан ҳам зарарли бўлган материаллар ва ахборотнинг аниқ тоифаларини ҳамда уларга оид хавфсизлик чораларини бевосита Қонун лойиҳасига ёки бошқа амалдаги қонунчиликка киритиш орқали, ёхуд буларни ваколатли орган томонидан йўриқнома сифатида ишлаб чиқиш вазифасини юклаш орқали тегишли қоидаларни такомиллаштириши мумкин. 81. Қонун лойиҳасида келтирилган онлайн-платформа мулкдорлари зиммасига юклатилган бошқа айрим мажбуриятлар ҳам муайян хавотирлар туғдириши ёки амалда бажарилишини таъминлаш учун тузатишлар талаб қилиши мумкин. Бу ҳақда қуйида батафсил тўхталиб ўтилади. 82. Умуман олганда, юқоридаги 2.1-кичик бўлимда таъкидланганидек, 7-модданинг бошида онлайн-платформаларнинг инсон ҳуқуқларига риоя қилиш мажбурияти ва уларнинг фойдаланиш шартлари инсон ҳуқуқлари 87 Қаранг масалан, БМТ Бош Ассамблеяси, 78/213-сон резолюция Рақамли технологиялар шароитида инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, 2023 йил 22 декабрь, 5-банд, рақамли технологиялар шароитида зўравонликнинг барча шаклларига, жумладан, жинсий эксплуатация ва зўравонлик, тазйиқ, таъқиб қилиш, буллинг, шахсий шаҳвоний мазмундаги контентни розиликсиз алмашиш, жинсий ва гендерга асосланган зўравонлик таҳдидлари ва ҳаракатлари, ўлим билан таҳдид қилиш, ўзбошимчалик билан ёки ноқонуний кузатув ва кузатиш, одам савдоси, товламачилик, цензура, рақамли ҳисоблар, мобил телефонлар ва бошқа электрон қурилмаларга ноқонуний кириш кабиларга қарши курашишнинг муҳимлиги; бундан ташқари, бир қатор халқаро ҳужжатлар шаҳвоний мазмундаги эксплуатация қилувчи контентнинг айрим шаклларини тарқатиш ёки узатишни жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилади: Ўзбекистон Республикаси 2008 йил 23 декабрда қўшилган Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга болалар савдоси, болалар фоҳишабозлиги ва болалар порнографияси бўйича факультатив протокол”нинг 2 (c) ва 3 (1) (c) моддалари, “Болаларни жинсий эксплутатсия қилиш материаллари” учун жиноий жавобгарлик белгилашни талаб қилади; таққослаш учун яна қаранг, Европа Кенгаши Болаларни жинсий эксплуатация ва жинсий зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенциясининг (Лансароте конвенцияси) 20-моддаси “(а) болалар порнографиясини ишлаб чиқариш; (b) болалар порнографиясини таклиф қилиш ёки тақдим этиш; (c) болалар порнографиясини тарқатиш ёки узатиш; (d) ўзи ёки бошқа шахс учун болалар порнографиясини сотиб олиш; (e) болалар порнографиясига эгалик қилиш; ва (f) ахборот-коммуникация технологиялари орқали болалар порнографиясига онгли равишда кириш” (Европа Кенгашининг Болаларни жинсий эксплуатация ва жинсий зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенцияси (Лансароте конвенцияси), CETS Но 201, 20-модда). Шунингдек, хавфларни баҳолаш, контентни модерация қилиш, жумладан, олиб ташлаш тартиб- қоидалари, зарарли контентга чекловлар (порнография, ўз жонига қасд қилишни рағбатлантириш, зўравонлик, безорилик, хавфли трюклар) ва аддиктив ёки манипулятив хусусиятларга чекловлар (масалан, автоижро, кетма-кетлик) талаб қиладиган Буюк Британиянинг онлайн хавфсизлик тўғрисидаги қонунига қаранг; 61-бўлим шунингдек, “Болалар учун зарарли бўлган устувор контент”ни бир ёки бир нечта ҳимояланган хусусиятларга қаратилган, муайян ҳимояланган хусусиятларга нисбатан нафрат уйғотадиган, шахсга нисбатан жиддий зўравонликни рағбатлантирадиган, безорилик хусусиятига эга бўлган, шахс, ҳайвон ёки хаёлий мавжудотга нисбатан ҳақиқий ёки реал жиддий зўравонлик ёки жароҳатни тасвирлайдиган, хавфли муаммолар ёки трюкларни рағбатлантирадиган, зарарли моддаларни истеъмол қилиш ёки нафас олиш каби мазмундаги мазмунлар қатори сифатида белгилайди. Шунингдек қаранг Европа Парламенти ва Кенгашининг 2022 йил 19 октябрдаги Рақамли хизматлар ягона бозори тўғрисидаги 2022/2065-сонли қарори ва 2000/31/ЕС директивасига ўзгартиришлар киритиш (Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонун /EU DSA), унда вояга етмаганлар учун очиқ бўлган провайдерларга махфийлик, хавфсизлик ва хавфсизлик бўйича “мос ва мутаносиб чоралар” кўриш мажбуриятини юклайди, бунда 2025 йил июль ойида Комиссия томонидан дефолт созламалар, тизимни созлаш бўйича тавсиялар ва ота-она назорати бўйича батафсил кўрсатмалар берилади. (қаранг Комиссия вояга етмаганларни ҳимоя қилиш бўйича кўрсатмаларни нашр этади. | Европанинг рақамли келажагини шакллантириш: Йўриқнома хизмат кўрсатувчи провайдерлар учун асосий тавсияларни белгилаб берди, жумладан: болалар ҳисобларини дефолт бўйича махфий қилиш; зарарли контентни камайтириш ва болаларга ўз контентлари устидан кўпроқ назорат қилиш имконини бериш учун тавсия тизимларини созлаш; болаларга бошқаларни блоклаш ёки кўринмайдиган қилиш ва уларнинг розилигисиз гуруҳларга қўшилишининг олдини олиш имконини бериш; вояга етмаганлар контентини юклаб олиш ёки скриншот олишни тақиқлаш; интим материалларни кераксиз улашишни олдини олиш учун дефолт бўйича ҳаддан ташқари фойдаланишни рағбатлантирувчи хусусиятларни, масалан, кетма-кетликлар, автоматик ижро ва пуш-билдиришномаларни ўчириб қўйиш; харажатлар ёки қарамлик хатти-ҳаракатларини тарғиб қилувчи манипулятив тижорат амалиётларини чеклаш; ва модерация, ҳисобот бериш ва ота-она назорати воситаларини кучайтириш.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 32 қонунчилигининг тегишли тамойилларини акс эттириши зарурлигини, айниқса контент бошқаруви бўйича, таъкидлаш муҳимдир. Бу орқали улар қонунийлик, легитимлик, зарурият ва мутаносиблик ҳамда камситмаслик талабларига амал қилишлари таъминланади. 88 Фойдаланувчилар шикоятларини кўриб чиқиш механизмини яратиш талаби (7 (2)(3)-модда ҳамда 10-модда) онлайн- платформаларга ўз фаолиятининг инсон ҳуқуқларига салбий таъсирини аниқлаш орқали инсон ҳуқуқлари эксперизаси жараёнида ёрдам бериши мумкин. 83. Шуни таъкидлаш жоизки, ўртача ойлик фойдаланувчилар сонидан ташқари, кунлик фаол фойдаланувчилар тўғрисида ҳисобот бериш талаби (6 (7)-моддан ва 7 (3)(4)-модда) ортиқча кўринади. Жуда йирик платформаларни аниқлаш ва кундалик назорат бўлмаслиги учун ўртача ойлик кўрсаткичларнинг ўзи кифоя қилади. 6.1. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик 84. Қонун лойиҳасининг 8-моддасига кўра, платформалар инсон ҳаёти ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи вазиятлар ҳақидаги маълумотларни аниқлаган тақдирда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан тезкор ҳамкорлик ўрнатишлари талаб этилади. 85. Биринчи навбатда, ушбу талаб ҳаддан ташқари кенг таърифланган бўлиб, бу ҳар қандай потенциал хавфли вазият ҳақида ортиқча хабар беришга олиб келиши мумкин. Ҳамкорлик доирасини фақат реал ёки муқаррар хавф мавжуд бўлган ҳолатлар билан чеклаш мақсадга мувофиқ бўларди. 89 86. 8-моддада улашиладиган маълумотлар янада аниқроқ кўрсатилган: контент тавсифи, жойлаштирилган вақт ва жой, фойдаланувчи номи, IP манзил ва қурилма номи. Қонун лойиҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиладиган маълумот турларининг чекланган ва аниқ рўйхати берилгани ижобий ҳолат ҳисобланади. Бу ЕХҲТнинг 2022-йилги ОАВ эркинлиги бўйича вакилининг сиёсат қўлланмаси “Сунъий интеллект ва сўз эркинлигига назар”га мос келади. Унда “ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жуда чекланган ва аниқ мақсадда маълумотларни олиш ҳуқуқига эга бўлиши, бу ҳуқуқ маълум идентификаторлар ёки маълум тоифаларгача торайтирилиши керак” 90 дейилган ва маълумотларни олиш ва улардан фойдаланиш фақат “махсус ёзувлар ва контент” билан чекланиши кераклиги тавсия этилган. 91 ЕХҲТнинг бу борадаги қўшимча кўрсатмаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан маълумотларни тўплаш ҳар доим “аниқ шубҳалар”га асосланиши ва миллий хавфсизлик каби турли мақсадларда тўпланган маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фойдаланиши учун йўналтирилмаслиги кераклиги ҳақидаги тавсиялар ҳам мавжуд. 92 87. Қонун лойиҳасининг 8-моддасига кўра, ноқонуний контент фойдаланувчиларнинг шикоятлари орқали (қуйидаги 6.2-кичик бўлимга қаранг) ёки платформаларнинг ўз модерация жараёнлари орқали аниқланиши мумкин. Қонун лойиҳаси платформаларга проактив тарзда контентни аниқлаш мажбуриятини юкламайди, 88 БМТнинг Фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачиси, Рақамли асрда контентни тартибга солиш (A/HRC/38/35, 2018), 45-банд. 89 Таққослаш учун, Европа Иттифоқининг Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонуни хизмат кўрсатувчи провайдерлардан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини “шахснинг ҳаёти ёки хавфсизлигига таҳдид соладиган жиноий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги, содир этилаётганлиги ёки содир этилиши мумкинлиги тўғрисида шубҳа туғдирадиган ҳар қандай маълумотдан хабардор бўлганларида” дарҳол хабардор қилишни талаб қилади”; қаранг Европа Парламенти ва Кенгашининг 2022 йил 19 октябрдаги Рақамли хизматлар ягона бозори тўғрисидаги 2022/2065-сонли қарори (EИ) ва 2000/31/EC (Digital Services Act/DSA), 18 (1)-модда. 90 Қаранг ЕХҲТ/RFoM, Сунъий интеллект ва сўз эркинлига назар: Сиёсат қўлланмаси, 2022 йил, 98-бет. 91 Ўша ерда. 92 Ўша ерда.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 33 бу ижобий ҳолат ҳисобланади. Бироқ, Европа Иттифоқи DSA 93 бўйича платформалар “ҳақиқий билим ёки хабардорлик”га эга бўлганда содир бўлганидек, фойдаланувчиларнинг ноқонуний деб топилган контент ҳақидаги хабарларини олганда платформалар жавобгарликдан иммунитетни йўқотадими ёки йўқми, аниқ эмас. Ушбу масалага аниқлик киритиш жуда муҳим. 6.2. Шикоятларни кўриб чиқиш механизми 88. Қонун лойиҳасининг 10-моддаси фойдаланувчиларга бошқа фойдаланувчилар томонидан онлайн-платформаларда жойлаштирилган контент юзасидан шикоят қилиш тартибини белгилайди. Платформаларга бундай шикоятларни кўриб чиқиш қоидалари ва тартибини ўрнатиш вазифаси юклатилган бўлиб, механизм фойдаланувчилар учун қулай бўлиши кераклиги таъкидланган. Ушбу қоида асосан маъқулланади, чунки фойдаланувчилар фикрига эътибор бериш платформаларнинг зарарли ёки қонунга хилоф контентга қарши курашиш ва фойдаланувчиларнинг ҳимоя чораларидан фойдаланиш ҳуқуқларини таъминлаш бўйича кенг қамровли мажбуриятларининг муҳим қисми ҳисобланади. 89. Бироқ, Қонун лойиҳаси платформаларга ушбу тартиб-қоидаларни қандай амалга ошириш бўйича аниқ кўрсатмалар бермайди. Бу эса нотўғри ишлаб чиқилган механизмлар фойдаланувчиларнинг самарали шикоятларини қўллаб-қувватлаш мақсадига путур етказиши хавфини туғдиради. Механизм самарали бўлиши учун у фойдаланувчиларга қулай, фойдаланиш учун осон, бепул бўлиши, ҳамда шикоят механизми ва жараёни ҳақида етарли маълумотни аниқ, содда, тушунарли ва аниқ маъноли тилда тақдим этиши керак. 94 Амалда фойдаланувчилар учун қулайлик ва осонликни таъминлаш мақсадида, одатда фойдаланувчилар билан уларнинг эҳтиёжлари, кутишлари ва қарашлари ҳақида мазмунли маслаҳатлашувлар ўтказиш, шунингдек, тақдим этишнинг турли хил вариантларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. 95 Аниқ стандартлар бўлмаса, платформалар амалда фойдаланиш мумкин бўлмаган, мураккаб ёки номувофиқ жараёнларни қабул қилиши мумкин, бу эса фойдаланувчиларнинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имкониятига путур етказади. 96 Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, Қонун лойиҳасини фойдаланувчиларнинг шикоятларини тақдим этиш механизмига қўйиладиган процессуал талабларни аниқлаштириш орқали такомиллаштириш мумкин. Бу онлайн -платформаларга қуйидаги талабларни қўяди: фойдаланувчиларга шикоят механизми ҳақида етарли ва осон топиш мумкин бўлган маълумот тақдим этиш; аниқ, шаффоф, бепул, фойдаланувчиларга қулай ва осон бошқариладиган юбориш каналларини ўрнатиш; шикоятларни ўз вақтида қабул қилиш ва кўриб чиқиш; 93 Масалан, Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунга кўра, бундай хабарни олган платформалар “ҳақиқий билим ёки хабардорлик”ка эга деб ҳисобланади ва натижада ўз иммунитетини йўқотади. 94 Қаранг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси, Бизнес билан боғлиқ инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларида ҳуқуқий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш имконияти: нодавлат шикоят механизмлари бўйича амалий қўлланма (2024). Шунингдек, таққослаш учун қаранг, EИ Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонун (DSA) шикоят механизмлари фойдаланиш учун қулай, фақат электрон воситалар орқали фойдаланиш мумкин бўлиши ва камида олти ой давомида мавжуд бўлиши кераклигини белгилайди. Хабарномалар фойдаланувчиларга етарлича аниқ ва етарлича асосланган маълумотларни тақдим этиш имконини бериши керак, жумладан: тахмин қилинаётган ноқонунийликнинг тавсифи; контентнинг жойлашган жойини аниқлайдиган URL манзили ёки бошқа тафсилотлар; шикоят қилувчининг исми ва электрон почтаси; шикоят қилувчининг контентнинг ноқонунийлиги тўғрисидаги виждонан ишончини тасдиқловчи баёнот (14, 16 ва 20-моддалар). 95 Қаранг: Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси, Бизнес билан боғлиқ инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларида ҳуқуқий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш имконияти: нодавлат шикоят механизмлари бўйича амалий қўлланма (2024 йил)., 27- 30-бетлар. 96 Таққослаш учун, ЕИ Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонун (DSA) кўрсатишича, шикоят қилиш механизмлари фойдаланиш учун қулай, фақат электрон воситалар орқали фойдаланиш мумкин бўлган ва камида олти ой давомида мавжуд бўлиши керак. Хабарномалар фойдаланувчиларга етарлича аниқ ва етарлича асосланган маълумотларни тақдим этиш имконини бериши керак, жумладан: тахмин қилинаётган ноқонунийлик тавсифи; контентнинг жойлашувини аниқлайдиган URL манзили ёки бошқа тафсилотлар; шикоят қилувчининг исми ва электрон почтаси; шикоят қилувчининг контентнинг ноқонунийлигига виждонан ишонишини тасдиқловчи баёнот.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 34 жавобгарликни таъминлаш учун тегишли ҳужжатлаштириш ва кузатиб боришни амалга ошириш; платформанинг ўлчами ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, фойдаланувчилар учун самарадорликни сақлаб қолган ҳолда мутаносиб талабларни белгилаш. Бундай ўзгартиришлар шикоят қилиш тартибини самарали ва халқаро ҳамда минтақавий илғор тажрибаларга мослаштириш орқали Қонун лойиҳасини кучайтиради, шу билан фойдаланувчилар ҳимояси ва платформа масъулиятини оширади. 6.3. Тавсия тизими ва профиллаш 90. Қонун лойиҳасининг 11-моддаси онлайн-платформалар томонидан қўлланиладиган тавсия тизимларига бағишланган. Ушбу қоида платформалардан фойдаланувчиларга шахсийлаштирилган контентдан воз кечиш имкониятини беришни талаб қилади ва “ирқий ёки этник келиб чиқиш, сиёсий қарашлар, шахсни аниқлаш имконини берувчи биометрик ёки шахсга доир маълумотлар ёхуд фойдаланувчининг соғлиғи ҳолати ҳақидаги ахборот” асосида профиллашни тақиқлайди. Бу ёндашув шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш каби асосий ҳуқуқларни таъминлашга қаратилгани аниқ кўриниб турибди ва унинг Қонун лойиҳасига киритилгани мақтовга лойиқдир. 91. Бироқ, ҳимояланган тоифалар рўйхати тўлиқ эмас. Унда кенг доирада юқори даражада ҳимояга муҳтож деб тан олинган бир қатор нозик маълумотлар, жумладан диний ёки бошқа эътиқодлар, касаба уюшмаларига аъзолик, генетик маълумотлар, шахсларнинг жинсий ҳаёти ёки жинсий ориентациясига оид маълумотлар ўз аксини топмаган. 97 Шу боис, Қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчилар фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилишни таъминлаш ва бу асосда камситувчи профиллаш амалиётининг олдини олиш мақсадида Қонун лойиҳасининг 11 -моддасига қўшимча тоифаларни, хусусан диний ёки бошқа эътиқодлар, касаба уюшмаларига аъзолик ва жинсий ориентация ёки жинсий ҳаётни киритиш масаласини кўриб чиқишлари лозим. Қонун лойиҳасини шу тарзда кенгайтириш уни халқаро илғор тажрибаларга яқинлаштиради, маълумотларни ҳимоя қилишнинг қиёсий қонунчилигида ўрнатилган стандартларга мослаштиради ва тавсия тизимлари фойдаланувчиларга шахсийлаштирилган контентни етказишда махфий шахсга доир маълумотларнинг барча турларини ҳурмат қилиши кераклиги тамойилини мустаҳкамлайди. 6.4. Контентни модерация қилиш 92. Қонун лойиҳасининг 12-моддаси платформаларга қуйидаги мажбуриятларни юклайди: контентни модерация қилиш тизимларини; сунъий интеллект (СИ) технологияларининг “қонунга мувофиқ” ишлашини; онлайн-платформада болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тизимларини; ноқонуний контент тарқалишига қарши курашиш механизмларини, 97 Қаранг: Европа Кенгаши, Шахсга доир маълумотларга автоматик ишлов бериш бўйича Шахсни ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Баённома (CETS No. 223), 8-модда, ва Тушунтириш хати - CETS 223 - Шахсга доир маълумотларга автоматик ишлов бериш (Ўзгартиришлар киритиш протоколи), 2018 йил 10 октябрь; шунингдек қаранг ИҲЕС, Узун Германияга қарши, 35623/05-сонли ариза, 2010 йил 2 сентябрь, 52-банд, бу ерда ИҲЕС шахсга доир маълумотларни йиғиш ёки ишлов бериш шахснинг хатти-ҳаракатлари, фикрлари ёки ҳис-туйғулари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиши мумкин бўлса, уларни махфий деб ҳисоблаш кераклигини таъкидлаган. Шунингдек, таққослаш учун, ирқий ёки этник келиб чиқиши, сиёсий қарашлари, диний ёки фалсафий эътиқодлари, касаба уюшмаларига аъзолиги, генетик маълумотлари, ноёб идентификация учун биометрик маълумотлари, саломатлик маълумотлари ёки шахснинг жинсий ҳаёти ёки жинсий ориентациясига оид маълумотларни аниқ кўрсатадиган шахсга доир маълумотларга ишлов беришни тақиқловчи Европа Иттифоқининг Маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги умумий регламентига қаранг. (қаранг Европа Парламенти ва Кенгашининг 2016 йил 27 апрелдаги 2016/679-сонли шахсга доир маълумотларга ишлов беришда жисмоний шахсларни ҳимоя қилиш ва бундай маълумотларнинг эркин ҳаракати тўғрисидаги қарори, шунингдек, 95/46/ЭC директивасини бекор қилиш (Маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича умумий регламент)).

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 35 шунингдек, Ўзбекистон давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш. 93. Умуман олганда маъқул бўлса-да, мажбурият ноаниқ ва икки маъноли ибораларда ифодаланган бўлиб, хизмат кўрсатувчи провайдерларга улардан кутилаётган аниқ хатти-ҳаракатлар бўйича етарли йўл-йўриқ бериши эҳтимолдан узоқ. 12- модданинг контентни модерация қилиш ва сунъий интеллект технологияларига бағишланган дастлабки икки бандига келсак, шуни таъкидлаш жоизки, халқаро миқёсда онлайн-платформалардаги ноқонуний ёки зарарли контентни аниқлаш ва уларга қарши чоралар кўриш учун автоматлаштирилган аниқлаш воситаларидан фойдаланиш тенденцияси кучаймоқда. Бундай воситалар платформаларга тобора мураккаблашиб бораётган тартибга солиш мажбуриятларини бажаришда ёрдам бериши мумкин бўлса-да, уларнинг қўлланилиши жиддий хавотирларни келтириб чиқаради. Буларга сўз эркинлигига олдиндан чекловлар қўйиш хавфи, бундай технологияларга хос бўлган шаффофлик ва контекстни тушунишнинг 98 етишмаслиги (бу уларни қоидаларни ҳаддан ташқари кенг қўллашга 99 мойил қилади), шунингдек, уларнинг тарафкашликка мойиллиги 100 киради. Шу сабабларга кўра, ЕХҲТ кўрсатмалари 101 давлатларни платформаларга автоматлаштирилган аниқлаш тизимларини проактив равишда жойлаштириш бўйича қонуний мажбуриятлар юкламасликка, аксинча: (i) одатда суд органлари орқали тегишли қонунчилик доирасида ноқонуний контент нима эканлигини аниқ ва батафсил йўл-йўриқ кўрсатиш, турли хил ноқонунийлик тоифаларини фарқлаш; ва (ii) алгоритмик контент модерацияси ва маълумотларга асосланган бизнес моделларининг инсон ҳуқуқлари бўйича тегишли текширувини қонуний равишда талаб қилишга чақиради. Шу нуқтаи назардан, 12 -моддада бундай технологиялардан фойдаланишни мажбурий қилиш эҳтимоли йўқ, бу эса ижобий хусусиятдир. Шунга қарамай, ушбу қоида платформалардан кутилаётган чоралар ва эришилиши керак бўлган “такомиллаштириш” даражаси бўйича аниқроқ бўлса, янада яхши бўларди. Онлайн-платформалар автоматлаштирилган тизимлар ва алгоритмлардан, шу жумладан контентни модерация қилиш учун фойдаланган ҳолатларда, уларнинг амалиётдаги таъсирини баҳолаш учун ишончли кўриб чиқиш механизмларини яратиш муҳимдир, хусусан турли гуруҳларнинг таъсирланишидаги эҳтимолий фарқлар ва ушбу тизимлардан фойдаланиш беихтиёр камситишни, шу жумладан гендерга асосланган камситишни давом эттириши мумкинлиги нуқтаи назаридан. Бундай кўриб чиқиш механизмлари натижалари баъзи аниқлаш алгоритмлари, айниқса ноқонуний контентни аниқлаш контекстида мақсадга мувофиқ эмаслиги ва контентни модерация қилиш бўйича қарорлар инсон назорати остида қолиши кераклиги ҳақидаги хулосани қўллаб-қувватлаши мумкин. 102 Шу сабабли, Қонун лойиҳаси платформалардан инсон ҳуқуқларини текширишни, хусусан, контентни модерация қилишнинг алгоритмик усуллари ва маълумотларга асосланган бизнес моделлари қўлланилганда, шу жумладан фойдаланувчиларнинг турли гуруҳларига бўлган эҳтимолий камситувчи таъсирни аниқлаш мақсадида лозим даражада текширишни талаб қилиши керак. 98 Қаранг ЕХҲТ/RFoM, Сунъий интеллект ва сўз эркинлига назар: Сиёсат қўлланмаси, 2022 йил, 25-бет. 99 Ўша ерда, 17-бет. 100 Ўша ерда, 35-бет. Шунингдек қаранг Европа Иттифоқи Асосий ҳуқуқлар агентлиги (EU FRA), Алгоритмлардаги нохолислик - сунъий интеллект ва дискриминация (2022). 101 Қаранг ЕХҲТ/RFoM, Сунъий интеллект ва сўз эркинлига назар: Сиёсат қўлланмаси, 2022 йил. 102 Қаранг масалан, БМТ Бош ассамблеяси, 78/213-сонли Резолюция, Рақамли технологиялар шароитида инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, 2023 йил 22 декабрь; ва Европа Иттифоқи Асосий ҳуқуқлар агентлиги (EU FRA), Алгоритмлардаги нохолислик - сунъий интеллект ва дискриминация (2022), 3.6-кичик бўлими.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 36 C-ТАВСИЯСИ 1. Қонун лойиҳасининг 7-моддасини такомиллаштириш мақсадида болалар учун ҳақиқатан зарарли бўлган материаллар ва маълумотларнинг аниқ мазмун тоифаларини ҳамда тегишли хавфсизлик чораларини киритиш ёки бу хусусиятларни ваколатли орган томонидан чиқариладиган йўриқномаларга юклаш. 2. Қонун лойиҳасида онлайн-платформалар фойдаланувчилардан хабарномалар олганда ва ноқонуний деб топилган контент ҳақида ҳақиқий билим ёки хабардорликка эга бўлганда жавобгарликдан ҳимояланишни йўқотиш ёки йўқотмаслигини аниқлаштириш. 3. Қонун лойиҳасининг 11-моддасига кўра профиллаш тақиқланган маълумотлар тоифалари рўйхатини диний ёки бошқа эътиқодлар, касаба уюшмаларига аъзолик, жинсий ориентация ёки жинсий ҳаётни ҳам қамраб олиш учун кенгайтириш. Бу орқали фойдаланувчилар ҳуқуқларининг ҳар томонлама ҳимоя қилинишини таъминлаш ва камситувчи профиллаш амалиётининг олдини олиш. 4. Қонун лойиҳасининг 10-моддасида фойдаланувчиларнинг шикоятларини юбориш механизмига қўйиладиган процессуал талабларни аниқлаштириш. Бунда онлайн -платформалар қуйидагиларни таъминлаши лозим: фойдаланувчиларга шикоят механизми тўғрисида етарли ва қулай маълумот бериш; шикоятларни юборишнинг аниқ, шаффоф, бепул, фойдаланувчиларга қулай каналларини яратиш; шикоятларни ўз вақтида қабул қилиш ва кўриб чиқиш; шикоятларни тўғри ҳужжатлаштириш ва кузатиб бориш; платформаларнинг ҳажмига қараб мутаносиб мажбуриятларни белгилаш. 7. ОНЛАЙН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР ВА ВЕБ -САЙТ ЭГАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 94. Қонун лойиҳасининг 18-моддаси онлайн-платформалар, онлайн фойдаланувчилар ва веб-сайт эгаларига Агентлик томонидан чиқарилган кўрсатмалар ва тақдимномалар устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқини беради. Шикоят топширилиши мазкур чоранинг ижросини тўхтатиб туради ва платформа ёки веб- сайт эгалари суд жараёни давомида ўз мулоҳазаларини билдириши мумкин. 95. Бу ижобий кафолат ҳисобланишига қарамай, Қонун лойиҳаси Агентлик томонидан чиқарилган хулосалар бўйича мулоҳазалар билдириш ҳуқуқини фақат веб-сайт ёки платформа эгаларига чеклаб қўяди, бунда контентга бевосита таъсир кўрсатилиши мумкин бўлган индивидуал фойдаланувчилар бундан мустасно қилинади. Бу ҳолат суд ҳимоясидан фойдаланиш тенглиги ва тенг имкониятлар билан боғлиқ хавотирларни келтириб чиқаради, бу эса ФСҲХПнинг 14-моддаси билан ҳимояланган процессуал адолатга путур етказиши мумкин. Халқаро стандартларга мувофиқликни таъминлаш учун Қонун лойиҳаси барча манфаатдор томонларга ўз мулоҳазаларини тақдим этиш ҳуқуқини кенгайтириши лозим. 96. Қонун лойиҳасига кўра (22 (1)(2)-модда), инфлюенсерлар ва веб-сайт эгалари “қадр-қиммати камситилишига ёки обрўсизлантиришга олиб келиши ёки шахснинг ишчанлик обрўсига путур етказиши” мумкин бўлган маълумотларни

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 37 тарқатмасликлари керак. Бошқа шахсларнинг обрўсини ҳимоя қилиш ФCҲХПнинг 19-моддаси 3-бандида тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса-да, “қадр-қиммати камситилиш” тушунчаси ноаниқ бўлиб, обрў тушунчаси билан чалкаштириб юбориш эҳтимоли мавжуд. Ҳуқуқий аниқликни ошириш учун ушбу иборани 22- моддадан чиқариб ташлаш тавсия этилади. 97. ФCҲХП 19 (3)(а)-моддаси сўз эркинлиги ҳуқуқини чеклашнинг қонуний асоси сифатида бошқаларнинг обрўси ёки ҳуқуқларини (шу жумладан, уларнинг ишчанлик обрўсини) ҳимоя қилишни назарда тутади; ФСҲХП 17 (2)-моддаси ҳар бир инсоннинг “шаъни ва обрўсига ноқонуний тажовузлардан” қонун ҳимоясида бўлиш ҳуқуқини белгилайди. БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг ФСҲХП 17- моддасига 16-сонли Умумий шарҳида “ҳар бир кишининг содир бўлган ҳар қандай ноқонуний ҳужумлардан ўзини самарали ҳимоя қилиши ва айбдорларга қарши самарали чоралар кўриши учун имконият яратилиши шарт” деб таъкидланади. Шу билан бирга, шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқини ҳимоя қилиш мутлақ эмас ва шахсий ҳаётга чекланган аралашув бошқаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ёки жамоат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида оқланиши мумкин. Шу муносабат билан, БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси “шахсий ҳаёт дахлсизлигини ҳимоя қилиш нисбий характерга эга” эканлигини ва айниқса, шахснинг шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотлар “жамият манфаатлари учун муҳим бўлган ҳолларда” 103 чекланиши мумкинлигини таъкидлаган. Бундан ташқари, “қонун ҳужжатларида бундай аралашувларга йўл қўйилиши мумкин бўлган аниқ ҳолатлар батафсил кўрсатилиши керак”. 104 Европа Кенгаши доирасида ҳам ИҲЕС сўз эркинлиги шахсий ҳаётни ҳурмат қилиш ҳуқуқи ва инсон обрўси билан тўқнаш келганда адолатли мувозанатга эришишга интилади. 105 ДИИҲБ ва ОАВ эркинлиги бўйича вакили идорасининг Ўзбекистон Ахборот кодекси лойиҳаси бўйича қўшма хулосасида тавсия этилганидек, 106 Қонун лойиҳасида бошқаларнинг обрўсини ҳурмат қилиш мақсадида онлайн контентни чеклаш фақат алоҳида ҳолатларда, маълум маълумотларнинг ошкор этилиши ҳимоя қилинаётган манфаатларга жиддий зарар етказиши хавфи мавжуд бўлса ва бу зарар бундай маълумотларни ошкор этишдаги жамоат манфаатидан устун бўлсагина йўл қўйилиши мумкинлиги аниқ белгиланиши керак. Бундан ташқари, Қонун лойиҳасида жисмоний шахслар ёки корхоналарнинг обрўсига путур етказиши мумкин бўлса-да, ҳақиқатга тўғри келадиган ва жамоат манфаатларини кўзлаб тарқатиладиган контент учун аниқ ҳимоя ёки истисно ҳам киритилиши лозим. 98. Қонун лойиҳаси, шунингдек, ташқи инфлюенсерлар ва веб-сайт эгаларига учинчи томон контенти учун маълум жавобгарликни юклайди (22 (1)(3)-модда). Бу жавобгарлик шарҳлар ва тақризларни кузатиб бориш ҳамда ноқонуний контентни олиб ташлашни талаб қилиш орқали амалга оширилади. Таққослаш учун, ИҲЕС суд амалиёти шуни кўрсатадики, бундай жавобгарлик қуйидаги омилларни ҳисобга олган ҳолда контекстуал ва мутаносиб бўлиши керак: контентнинг характери ва жиддийлиги; платформанинг ҳажми ва тижорат мақсади; асл 103 Қаранг 16-сонли Умумий шарҳ, “17-модда (Шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқи), Шахсий ҳаёт, оила, уй-жой ва ёзишмалар дахлсизлигини ҳурмат қилиш ҳамда шаън ва обрўни ҳимоя қилиш ҳуқуқи”, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Инсон ҳуқуқлари қўмитаси, 1988 йил 8 апрель, 7-банд. 104 Ўша ерда. 8-банд. 105 Фикр эркинлиги 8-моддада кафолатланган шахсий ҳаётни ҳурмат қилиш ҳуқуқига зид бўлган ҳолларда, ИҲЕС мувозанатни сақлаш мезонларини белгилайди, жумладан: ифоданинг умумий манфаатли мунозарага ҳисса қўшган-қўшмаганлиги; баёнот берилган шахснинг оммавий мақоми; танқид қилинган шахснинг олдинги хатти-ҳаракатлари; ҳақиқатни ҳимоя қилиш (фикрда фактик баёнотлар мавжуд бўлганда); фикрнинг мазмуни, шакли ва оқибатлари; санкцияларнинг оғирлиги; қаранг масалан, ИҲЕС, Иерусалим Австрияга қарши, 26958/95-сон, 2001 йил 27 февраль, 40-банд; Руоканен ва бошқалар Финляндияга қарши, 45130/06-сон, 2010 йил 6 апрель, 52-банд; Линдон, Отчаковский-Лоренс ва Июль Францияга қарши [GC], 21279/02-сон ва 36448/02-сон, 2007 йил 22 октябрь, 59-банд. Шунингдек қаранг Венеция комиссияси, Марҳумни обрўсизлантириш масаласи бўйича Грузия Конституциявий суди учун Amicus Curiae қисқача маълумот, CDL-AD(2014)040, 23-банд. 106 Қаранг ЕХҲТ/ДИИҲБ-ЕХҲТ RFoM, Ўзбекистон Республикасининг Ахборот кодекси лойиҳаси бўйича қўшма хулоса (2024), 5.1.7-бўлим.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 38 муаллифни аниқлаш имконияти; зарарли тарқалишнинг олдини олиш учун кўрилган чоралар. 107 Шу нуқтаи назардан, Қонун лойиҳасини тайёрловчиларга учинчи томон контенти учун таклиф этилаётган жавобгарлик моделини такомиллаштириш тавсия этилади. Бунинг учун веб -сайт эгалари ва инфлюенсерларнинг жавобгарлигини юқорида кўрсатилган мезонларга мувофиқ белгилайдиган янада мослашувчан ва мутаносиб тизимни жорий этиш мақсадга мувофиқдир. 99. Қонун лойиҳасининг 22 (1)(6)-моддасига кўра, инфлюенсерлар ва веб-сайт эгалари ёлғон ахборот уларнинг шаъни, қадр-қиммати ёки обрўсига зарар етказганини даъво қилаётган шахслар ёки ташкилотларнинг талабига биноан раддия эълон қилишлари шарт. Дастлаб таъкидлаш жоизки, раддия эълон қилиш мажбурияти сўз эркинлигига аралашув ҳисобланади. 108 Шу сабабли, у ФСҲХПнинг 19 (3)- моддасига мувофиқ қонунийлик, легитимлик, зарурият ва мутаносибликнинг қатъий уч қисмли мезонига жавоб бериши керак, бунда мутаносиблик ҳар бир ҳолатда алоҳида баҳоланиши лозим. 109 Шунга кўра, жисмоний ёки юридик шахс томонидан ҳар қандай бундай талабни бажариш умумий мажбурият ини юклайдиган қонун, агар тегишли суд қарори билан талаб қилинмаса, номутаносиб кўриниши мумкин. Шу нуқтаи назардан, 22 (1)(6)-модда бундай талаб(лар) раддия эълон қилиш тўғрисидаги тегишли суд қарори асосида бўлишини назарда тутиши керак. 100. Бундан ташқари, 22-модда 13, 15 ва 17-моддалар билан, айниқса ёлғон, туҳматли ёки ноқонуний деб топилган контентга нисбатан ўхшашлик касб этади. Қонун лойиҳасида ҳозирча: муайян ҳолатларда қайси тартиб қўлланилиши; Ўзбекистон қонунчилигига риоя қилиш мажбуриятлари контентни ўчириш ёки тарқатишни тўхтатиб туриш механизмлари билан қандай ўзаро алоқада бўлиши аниқ эмас. Шу муносабат билан ҳар бир аралашув тури учун қўзғатувчи омиллар ва муддатларни аниқ кўрсатган ҳолда тартибларни яққол фарқлаш тавсия этилади (шунингдек, қуйидаги 8-кичик бўлимга қаранг). 101. Ниҳоят, Қонун лойиҳасининг 24 (4)-моддасида ваколатли органга 30 кунлик муддат ичида Қонун лойиҳаси талаблари бузилишини бартараф этиш тўғрисида тақдимнома юбориш ваколати берилган. Ушбу қоида мазмун жиҳатидан кенг ва процессуал жиҳатдан ноаниқдир. У айнан қайси қоидабузарликларни қамраб олишини аниқ белгиламайди; шунингдек, у 15, 17 ва 22-моддаларда белгиланган тартиб-қоидалар билан кесишиши мумкин. Ҳуқуқий ноаниқлик ва бир-бирини такрорловчи ижро механизмларига йўл қўймаслик учун Қонун лойиҳасининг 24 (4)-моддаси қамровини ва аниқ қўлланилишини ойдинлаштириш ёки уни олиб ташлаш имкониятини кўриб чиқиш, бунинг ўрнига 15, 17 ва 22-моддаларда аниқ белгиланган мавжуд тартибларга таяниш лозим. D-ТАВСИЯСИ. 1. Қонун лойиҳасининг 18 (3)-моддасига онлайн-платформалар мулкдорлари ва веб-сайт эгалари каби фойдаланувчиларга ҳам ваколатли органнинг тақдимномалари ва кўрсатмалари устидан судга шикоят қилишда Агентлик томонидан чиқарилган хулосалар бўйича 107 Қаранг ИҲЕС, Делфи Эстонияга қарши, 64569/09-сон, 2015 йил 16 июнь; MTE Венгрияга қарши, 22947/13-сон, 2016 йил 2 февраль; Пил Швецияга қарши, 74742/14-сон, 2017 йил 7 февраль; Тамиз Буюк Британияга қарши, 3877/14-сон, 2017 йил 19 сентябрь. 108 Қаранг масалан., ИҲЕС, Экер Туркияга қарши, 24016/05-сон, 2017 йил 24 октябрь. 109 Таққослаш учун, қаранг ИҲЕС, Сморорц Польшага қарши, 17446/07-сон, 2012 йил 16 октябрь.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 39 ўз мулоҳазаларини билдириш ҳуқуқини таъминлаш орқали ўзгартириш киритиш. 2. Қонун лойиҳасининг 22 (3)-моддасига жавобгарлик моделини аниқлаштириш ва инфлюенсерлар ҳамда веб-сайт эгаларининг учинчи томон контенти учун жавобгарлиги бўйича янада мослашувчан ва мутаносиб тизимни жорий этиш орқали ўзгартириш киритиш. Бунда контентнинг хусусияти ва жиддийлиги, платформанинг ҳажми ва тижорат мақсади, асл муаллифни аниқлаш имконияти, зарарли тарқалишнинг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар каби омиллар ҳисобга олиниши лозим. 3. Қонун лойиҳасининг 22 (6)-моддасига жисмоний ёки юридик шахсларнинг раддияларни эълон қилиш тўғрисидаги ҳар қандай сўрови раддияни эълон қилишни назарда тутувчи тегишли суд қарори билан бирга бўлишини талаб қиладиган ўзгартиришлар киритиш. 8. НОҚОНУНИЙ КОНТЕНТ 8.1. Ахборотни ноқонуний контент сифатида белгилаш учун асослар 102. Қонун лойиҳасининг 13-моддасида ахборотни ноқонуний контент сифатида белгилаш учун асослар келтирилган. 110 Аввало, шуни таъкидлаш керакки, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқ давлатлар тақиқлаши ёки (қонун билан) жазолаши керак бўлган 111 фикрларнинг чекланган турларини тан олади, бунда қонун нормалари сўз эркинлигининг халқаро стандартларига мувофиқ қатъий 110 яъни, 1) амалдаги конституциявий тузумни, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини зўравонлик билан ўзгартиришга чақириқларни ўз ичига олган маълумотлар; 2) оммавий тартибсизликларга, фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга, шунингдек мазкур ноқонуний ҳаракатларни мувофиқлаштиришга қаратилган маълумотлар; 3) жамоат тартибига ёки жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган ёлғон ахборот; 4) уруш, зўравонлик ва терроризм, шунингдек экстремизм, сепаратизм ғоялари, экстремистик ва террористик ташкилотларнинг атрибутлари ва рамзлари; 5) давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этувчи маълумотлар; 6) миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи маълумотлар; 7) жамиятга, давлатга ёки давлат рамзларига нисбатан ҳурматсизликни кўрсатувчи маълумот, шу жумладан номақбул тарзда ифодаланган маълумот; 8) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилувчи ахборот; 9) Порнографик материал, шафқатсизликни тарғиб қилувчи ёки ўз жонига қасд қилишга даъват этувчи маълумотлар; 10) фуқароларни, шу жумладан вояга етмаганларни, уларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига ёки бошқа шахсларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига таҳдид соладиган қонунга хилоф ҳаракатларни содир этишга ундашга ёки бошқача тарзда жалб қилишга қаратилган маълумотлар; 11) ишинг ва спам ресусрларга ҳаволаларни ўз ичига олган маълумотлар; 12) қонунда белгиланган жиноий, маъмурий ёки бошқа ҳуқуқий жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа қилмишларни содир этишга даъват этадиган, кўмаклашадиган ёки ундайдиган маълумотлар. 111 Уларга қуйидагилар киради: Ўзбекистон 1999 йил 9 сентябрда қўшилган Геноцид жиноятининг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги конвенциянинг III(с)-моддасига мувофиқ жазоланиши керак бўлган “геноцидни содир этишга тўғридан-тўғри ва ошкора ундаш”; ФСҲХПнинг 20 (1) ва (2) -моддаларига мувофиқ тақиқланиши керак бўлган “урушни тарғиб қилиш” ва “камситиш, адоват ёки зўравонликка ундашни ифодаловчи миллий, ирқий ёки диний нафратни тарғиб қилиш” (шунингдек, EХҲТ ОАВ эркинлиги бўйича вакилининг Тарғибот ва ОАВ эркинлиги тўғрисидаги норасмий ҳужжатига (2015) қаранг, айниқса зўравонлик ва камситишга олиб келадиган уруш ва нафратни тарғиб қилиш); “ирқий устунлик ёки нафратга асосланган ҳар қандай ғояларни тарқатиш, ирқий камситишга ундаш, шунингдек [...] бошқа ранг ёки этник келиб чиқишга эга бўлган ҳар қандай ирқ ёки шахслар гуруҳига қарши [зўравонлик ҳаракатларига] ундаш,” бу ICERD нинг 4 (а)-моддасига мувофиқ қонун билан жазоланадиган жиноят бўлиши керак; “террорчилик ҳаракатларини содир этишга оммавий равишда чақириш,” агар у ноқонуний ва қасддан содир этилган бўлса, жиноий жавобгарликка тортилиши керак (БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1624- сонли резолюциясига қаранг (2005)); Ўзбекистон 2008 йил 23 декабрда қўшилган Болалар савдоси, болалар фоҳишабозлиги ва болалар порнографияси тўғрисидаги Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга доир Факультатив протоколнинг 2 (с) ва 3(1)(с)- моддаларига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиладиган “болаларнинг жинсий эксплуатациясига оид материаллар”. Халқаро тавсиялар, шунингдек, давлатларни “аёлларга нисбатан онлайн зўравонликни, хусусан, интим тасвирларни розиликсиз тарқатиш, онлайн тазйиқ ва таъқиб қилишни аниқ тақиқлаш ва жиноий жавобгарликка тортиш,” шу жумладан ноқонуний деб топилиши керак бўлган “Розиликсиз тасвирлар ёки контентни тарқатиш таҳдиди” бўйича қонунлар ва чоралар қабул қилишга чақиради; қаранг: БМТнинг Аёлларга нисбатан зўравонлик, унинг сабаблари ва оқибатлари бўйича махсус маърузачиси, Инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан аёллар ва қизларга нисбатан онлайн зўравонлик тўғрисидаги ҳисобот (2018 йил 18 июнь), А/HRC/38/47, 100-101-бандлар. Таққослаш учун, Ирқчилик ва муросасизликка қарши кураш бўйича Европа комиссиясининг (ECRI) 7-сонли Умумий сиёсат тавсияси ирқи, ранги, тили, дини, миллати ёки миллий ёки этник келиб чиқиши сабабли зўравонлик, нафрат ёки камситишга оммавий равишда ундашни ёки шахс ёки шахслар гуруҳига таҳдид қилишни жиноий жавобгарликка тортишни тавсия қилади. Шунингдек, қаранг: Европа Кенгаши Вазирлар қўмитаси, Нафрат нутқига қарши курашиш тўғрисидаги Тавсияси CM/Rec (2022)16, 2022 йил 20 майда Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган, 11-банд.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 40 талқин қилиниши керак, айниқса “қўзғатиш” билан боғлиқ ҳолларда. 112 Ушбу чекланган ва аниқ белгиланган истиснолардан ташқари, давлатлар, қоида тариқасида, фикр ифодасини тақиқлашдан ёки маълум бир контентни ғайриқонуний ёхуд ноқонуний деб ҳисоблашдан тийилишлари керак. 103. 13-моддада санаб ўтилган асосларнинг бир қисми инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқ ва тавсияларида кўзда тутилган асосларга мос келса-да, қуйида баён этилганидек, айрим тоифалар батафсил кўриб чиқишни талаб этади. 8.1.1. Ёлғон ахборот 104. 13-модданинг (2) ва (3)-бандлари “жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборот”ни тарқатишни тақиқлайди. 105. Интернетдаги ёлғон маълумотларнинг зарарли таъсири етарлича тан олинган бўлса-да, жумладан, унинг жамоатчилик фикрини қутблаштириш, зўравонлик нарративларини тарғиб қилиш, нафратни қўзғатувчи нутқни тарқатиш, 113 ва охир- оқибат демократик институтлар ва сайлов жараёнларига бўлган ишончни йўқ қилиш, 13-модданинг амалдаги таҳрири ҳокимият органларига “ёлғон ахборот” нима эканлигини (шунингдек, қуйидаги 4.2-кичик бўлимга қаранг) ва “таҳдид” (у тақиқни оқлаш учун етарлича жиддий бўлиши шарт) нима эканлигини аниқлаш бўйича кенг ихтиёрий ваколат беради. “Жамоат тартиби”га алоҳида асос сифатида таяниш, айниқса, муаммоли ҳисобланади. 114 Ҳуқуқий стандарт сифатида жамоат тартиби тушунчаси кенг қамровли ва вазиятга боғлиқ бўлиб, қўшимча аниқлик ёки изчил суд талқинисиз, таклиф этилаётган таъриф Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг (ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясининг) асосий тамойили бўлган ҳуқуқий аниқлик талабига жавоб бермайди. 106. Шу муносабат билан, БМТнинг фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачиси шундай ноаниқ тил ҳаддан ташқари чеклов ва ўз-ўзини цензура қилишни рағбатлантиришга мойил эканлигини таъкидлаган. Чунки шахслар ва ташкилотлар жазодан қочиш мақсадида эҳтиёткорлик юзасидан ноаниқ ҳуқуқий мақомга эга бўлган қонуний нутқни 112 Айниқса, камситиш, адоват ёки зўравонликка даъват қилишни тақиқлаш масаласига келсак (ФСҲХПнинг 20-моддаси ва Ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги халқаро конвенциянинг 4-моддаси), у ФСҲХПнинг 19- моддасининг қатъий шартларига ҳам бўйсунади, қаранг: БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси (ICCР), 19-моддага 34-сонли Умумий шарҳ: Фикр ва сўз эркинлиги, 2011 йил 12 сентябрь, 11-банд ва ИКҚ, 35-сонли Умумий тавсия (2013), 19-20-бандлар. Бундай ифода шакллари фақат қуйидаги ҳолларда тақиқланади ва қонун билан жазоланади: (1) ифода бевосита зўравонликни қўзғатишга қаратилган бўлса; ва (2) у бундай зўравонликни қўзғатиши мумкин; ва (3) ифода ва бундай зўравонлик эҳтимоли ёки содир бўлиши ўртасида тўғридан-тўғри ва бевосита боғлиқлик мавжуд; ифода чекловчи ҳуқуқий чораларни қўллаш учун етарлича жиддий эканлигини аниқлаш учун бир қатор омилларни, жумладан контекст, сўзловчи (шу жумладан шахс ёки ташкилотнинг мавқеи), ният, мазмун ёки шакл, нутқнинг кўлами ва зарар етказиш эҳтимоли (шу жумладан яқинлиги) ни ҳисобга олган ҳолда; қаранг ИКҚ, 35-сонли Умумий тавсия (2013), 13-16-бандлар; шунингдек қаранг Камситиш, адоват ёки зўравонликка ундовчи миллий, ирқий ёки диний нафратни тарғиб қилишни тақиқлаш бўйича Работ ҳаракатлар режаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатишни тақиқлаш тўғрисидаги маърузасида, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси, 2013 йил 11 январь, илова, 29-банд; ва Сўз эркинлиги бўйича халқаро мандат эгалари, Сўз эркинлиги ва зўравон экстремизмга қарши курашиш тўғрисида қўшма декларация (2016), 2(d)-банд. 113 “Нафрат нутқи” тушунчасининг халқаро миқёсда келишилган таърифи мавжуд эмас. Бироқ, бу атама Европа Кенгаши Вазирлар қўмитаси томонидан таърифланган Европа Кенгаши Вазирлар қўмитаси, Вазирлар қўмитаси томонидан 2022 йил 20 майда қабул қилинган Нафратли нутққа қарши курашиш бўйича CМ/Реc (2022) 16-Тавсиясида (и) жиноят қонунчилиги билан тақиқланган нафратли нутқ; (ии) фуқаролик ёки маъмурий қонунчиликка бўйсунадиган нафратли нутқ; ва (иии) муқобил жавобларни талаб қиладиган бошқа ҳақоратли ёки зарарли ифода турлари (шунингдек, қаранг: БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси (ИҲОКБ), Камситиш, душманлик ёки зўравонликка ундовчи миллий, ирқий ёки диний адоватни тарғиб қилишни тақиқлаш бўйича Работ ҳаракатлар режаси (2012). Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нафрат нутқи бўйича стратегияси ва ҳаракатлар режаси, 2019 йил май ойида БМТ Бош котиби томонидан қабул қилинган ҳужжатда ҳам нафрат нутқига таъриф берилган; аммо шуни таъкидлаш керакки, сўнгги ҳужжат давлатларга эмас, балки Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг институтларига тегишли. Шунингдек қаранг ДИИҲБ, Нафрат жиноятлари тўғрисидаги қонунлар: амалий қўлланма, 2-нашр, 2022 йил, 3.4-кичик бўлим. 114 Қаранг масалан, CJEU, Бош адвокат Питруццелланинг фикри, C-380/18-сонли иш, ECLI:EU:C:2019:609, 2019, 32-банд

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 41 фильтрлашга ҳаракат қилишади. 115 Таъкидлаш жоизки, БМТ Махсус маърузачиси “онлайн нутқ учун жиноий жавобгарлик белгилаш, уни блоклаш, цензура қилиш ва чеклаш учун ноаниқ ва ҳаддан ташқари кенг талқинли қонунлардан” фойдаланиш огоҳлантирган. 116 БМТ Махсус маърузачиси давлатларни дезинформацияга қарши кўп қиррали, кўп томонлама ёндашувларни қабул қилишга, фуқаролик жамияти, оммавий ахборот воситалари, халқаро ташкилотлар ва хусусий компанияларнинг ролини эътироф этишга мунтазам равишда ундаб келмоқда. 117 107. Шу сабабли, юқоридаги 4.2-кичик бўлимда тавсия этилганидек, 13 (2)(3)- модданинг қоидаси ноқонуний контент сифатида баҳоланадиган маълумотларнинг аниқроқ ва торроқ таърифини назарда тутиши лозим. Бу таъриф 4.2-кичик бўлимда кўрсатилган аниқловчи элементларни ўз ичига олиши керак. Бундан ташқари, 13 (2)(3)-модданинг мақсадлари учун нимани “таҳдид” деб ҳисоблаш кераклиги аниқ белгиланиши, шунингдек, бундай “таҳдид”нинг ноқонунийликка олиб келадиган ва тақиқланишни талаб этадиган даражаси аниқланиши лозим. Акс ҳолда, таклиф этилаётган модданинг ноаниқ ва кенг қамровли таърифи номутаносиб ёки ўзбошимча чекловларга йўл очиши, онлайн фикр билдиришга салбий таъсир кўрсатиши ва жамоатчилик муҳокамасига путур етказиши мумкин. 8.1.2. Терроризмни тарғиб қилиш ҳамда “экстремизм” ва “фундаментализм”ни рағбатлантириш 108. 13 (2)(4)-моддада терроризмни тарғиб қилиш ва “экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғоялари, жумладан экстремистик ва террористик ташкилотларнинг атрибутлари ва рамзлари” ноқонуний контент сифатида тавсифланади. Юқорида таъкидланганидек, чекловлар ноаниқ ва ҳаддан ташқари кенг маъноли атамалар, жумладан халқаро миқёсда келишилган таърифи бўлмаган “фундаментализм” ёки “экстремизм” каби сўзлар билан ифодаланган. Бундай чекловлар ФСҲХПнинг “қонун билан белгиланиши керак” деган талабига жавоб бермайди, чунки қонунлар етарлича аниқлик, тушунарлилик ва олдиндан кўра билиш имконияти билан тузилиши лозим. 13 (2)(4)-моддада ишлатилган баъзи атамалар ҳаддан ташқари ноаниқ ёки кенг қамровли бўлиб, чекловларнинг қўлланилишини башорат қилиб бўлмайдиган даражага олиб келиши мумкин. Бу атамалар турли хил қарама-қарши талқинларга йўл очиши ва эҳтимол ўзбошимчалик билан қўлланилишига сабаб бўлиши мумкин. 109. Терроризмни тарғиб қилиш масаласига келсак, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1624-сонли Резолюцияси (2005 йил) давлатларни “терроризмга ундаш”ни (уни тарғиб қилиш ёки ташвиқот қилиш ўрнига) тақиқлашга аниқ чақирган. 118 Инсон ҳуқуқларига мувофиқ бўлиш учун “терроризмга ёки террорчилик ҳаракатларига ундаш” жинояти қонунда аниқ тил билан белгиланиши ва қуйидаги шартларга жавоб бериши лозим: (а) хабарни етказиш нияти ва бу хабарнинг террорчилик ҳаракатини содир этишга ундаш мақсади аниқ кўрсатилган бўлиши; (b) фақат ҳақиқий террористик хусусиятга эга бўлган хатти-ҳаракатларга ундаш билан чекланиши; (c) ундаш натижасида ҳаракатнинг содир этилиши ҳақиқий (объектив) 115 Қаранг: БМТнинг Фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачиси, Рақамли асрда сўз эркинлиги ва хусусий сектор тўғрисида ҳисобот, A/HRC/32/38, 2016 йил. 116 ‘Дезинформация ва фикр ва сўз эркинлиги’, A/HRC/47/25, 2021 йил, 55-банд; шунингдек қаранг 89-банд, унда “Жиноят қонунчилиги, хусусан, зўравонликка ундаш, нафрат ёки камситиш каби энг истисно ҳолатлар учун сақланиши керак”лиги таъкидланган. 117 “Дезинформация ва фикр эркинлиги тўғрисида”ги ҳисоботи, 87-банд. 118 Қаранг 1624-сонли резолюция (2005), Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Хавфсизлик Кенгаши, 2005 йил 14 сентябрь, UN Doc. S/RES/1624 (2005), 1-банд, у давлатларни террорчилик ҳаракатларини содир этишга ундашни қонун билан тақиқлашга чақиради.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 42 хавфини ўз ичига олиши. 119 Бундан ташқари, қонунлар баъзи ҳолларда жиноий жавобгарликдан озод қилувчи ҳуқуқий ҳимоя ёки тамойилларни қўллашни таъминлаши керак 120 . Масалан, қонуний фаолиятни (инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларни ҳимоя қилиш ёки амалга ошириш, инсон ҳуқуқлари ва гуманитар ташкилотлар фаолияти каби) ҳимоя қилиш учун 121 , ёки баёнотлар дин, таълим, илмий тадқиқотлар, сиёсат, санъат ёки жамоатчилик манфаатларига оид бошқа масалалар бўйича холис муҳокама ёки жамоатчилик мунозарасининг бир қисми сифатида билдирилган бўлса. 122 Шу сабабли, 13 (2)(4)-модданинг ушбу қисми қайта кўриб чиқилиши ва терроризмни тарғиб қилишни эмас, балки юқорида тавсифланган инсон ҳуқуқларига мувофиқ тарзда терроризмга бевосита ва ошкора ундашни тақиқлаши керак. 110. “Экстремизм” ва “фундаментализм” деб аталувчи тушунчаларни тарғиб қилиш масаласига келсак, шуни таъкидлаш лозимки, халқаро миқёсда “экстремизм”/”экстремистик”, “зўравон экстремизм” ёки “фундаментализм” атамаларининг норматив-ҳуқуқий таърифи бўйича ягона фикрга эришилмаган. 123 119 Қаранг 2010 йилги “Терроризмга қарши курашда илғор тажрибанинг ўн йўналиши” ҳисоботидаги БМТнинг Терроризмга қарши кураш ва инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси томонидан тақдим этилган терроризмни тарғиб қилишнинг намунавий жинояти. A/HRC/16/51, 2010-йил 22 декабрь, 31-банд. Сўз эркинлиги бўйича халқаро мандат эгалари томонидан аниқ таъкидланганидек, “[қўзғатиш деганда терроризмга кўмаклашиш ниятида террорчилик фаолиятида иштирок этишга бевосита даъватни, бунда бундай даъват террорчилик ҳаракати содир этилиши эҳтимолининг ошишига бевосита ва сабабий таъсир кўрсатадиган контекстда тушуниш лозим"; қаранг: БМТнинг фикр ва сўз эркинлиги бўйича махсус маърузачиси, ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили ва АДТнинг сўз эркинлиги бўйича махсус маърузачиси, 2005 йилги Қўшма декларация, Терроризмга қарши чоралар бўйича кичик бўлим. Шунингдек қаранг, масалан: Сўз эркинлиги бўйича халқаро мандат эгалари, 2011 йилда сўз эркинлиги ва Интернет бўйича қўшма декларация, Хавфсизлик ва сўз эркинлиги бўйича 8-бўлим, 1(d)-бандb. Шунингдек қаранг ЕХҲТ TNTD/SPMU-ODIHR, Терроризмнинг олдини олиш ва терроризмга олиб келадиган зўравон экстремизм ва радикаллашувга қарши кураш бўйича қўлланма: жамоатчилик назорати ёндашуви (2014), 42-бет; ва ДИИҲБ, Инсон ҳуқуқлари доирасида “хорижий террорчи жангарилар” таҳдидлари ва муаммоларини ҳал қилиш бўйича кўрсатмалар (2018), 53 ва 55-бетлар. Шунингдек, 1995 йил 1 октябрда халқаро ҳуқуқ, миллий хавфсизлик ва инсон ҳуқуқлари бўйича экспертлар гуруҳи томонидан қабул қилинган ва БМТнинг фикр ва сўз эркинлиги бўйича махсус маърузачиси томонидан маъқулланган Йоханнесбург сўз эркинлиги ва миллий хавфсизлик тамойилларининг 6-тамойилига (1995) қаранг. Маълумот учун, шунингдек, таққослаш учун ЕКнинг 2005 йилда қабул қилинган “Терроризмнинг олдини олиш тўғрисида”ги Конвенциянинг 5-моддасига қаранг, унда “террорчилик ҳаракатларини содир этиш учун жамоатчиликни провокация қилиш” “террорчилик жиноятларини бевосита тарғиб қилиш ёки қилмасликдан қатъи назар, бундай хатти-ҳаракатлар бир ёки бир нечта шундай жиноятлар содир этилиши хавфини келтириб чиқарадиган террорчилик жиноятини содир этишга ундаш мақсадида хабарни тарқатиш ёки бошқа йўл билан оммага етказиш.” деб таърифланади. 120 Қаранг 2010 йилги “Терроризмга қарши курашда илғор тажрибанинг ўн йўналиши” ҳисоботидаги БМТнинг Терроризмга қарши кураш ва инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси томонидан тақдим этилган терроризмни тарғиб қилишнинг намунавий жинояти. A/HRC/16/51, 2010-йил 22 декабрь, 31-банд. Сўз эркинлиги бўйича халқаро мандат эгалари томонидан аниқ таъкидланганидек, “[қўзғатиш деганда терроризмга кўмаклашиш ниятида террорчилик фаолиятида иштирок этишга бевосита даъватни, бунда бундай даъват террорчилик ҳаракати содир этилиши эҳтимолининг ошишига бевосита ва сабабий таъсир кўрсатадиган контекстда тушуниш лозим"; қаранг: БМТнинг фикр ва сўз эркинлиги бўйича махсус маърузачиси, ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили ва АДТнинг сўз эркинлиги бўйича махсус маърузачиси, 2005 йилги Қўшма декларация, Терроризмга қарши чоралар бўйича кичик бўлим. Шунингдек қаранг, масалан: Сўз эркинлиги бўйича халқаро мандат эгалари, 2011 йилда сўз эркинлиги ва Интернет бўйича қўшма декларация, Хавфсизлик ва сўз эркинлиги бўйича 8-бўлим, 1(d)-бандb. Шунингдек қаранг ЕХҲТ TNTD/SPMU-ODIHR, Терроризмнинг олдини олиш ва терроризмга олиб келадиган зўравон экстремизм ва радикаллашувга қарши кураш бўйича қўлланма: жамоатчилик назорати ёндашуви (2014), 42-бет; ва ДИИҲБ, Инсон ҳуқуқлари доирасида “хорижий террорчи жангарилар” таҳдидлари ва муаммоларини ҳал қилиш бўйича кўрсатмалар (2018), 53 ва 55-бетлар. Шунингдек, 1995 йил 1 октябрда халқаро ҳуқуқ, миллий хавфсизлик ва инсон ҳуқуқлари бўйича экспертлар гуруҳи томонидан қабул қилинган ва БМТнинг фикр ва сўз эркинлиги бўйича махсус маърузачиси томонидан маъқулланган Йоханнесбург сўз эркинлиги ва миллий хавфсизлик тамойилларининг 6-тамойилига (1995) қаранг. Маълумот учун, шунингдек, таққослаш учун ЕКнинг 2005 йилда қабул қилинган “Терроризмнинг олдини олиш тўғрисида”ги Конвенциянинг 5-моддасига қаранг, унда “террорчилик ҳаракатларини содир этиш учун жамоатчиликни провокация қилиш” “террорчилик жиноятларини бевосита тарғиб қилиш ёки қилмасликдан қатъи назар, бундай хатти-ҳаракатлар бир ёки бир нечта шундай жиноятлар содир этилиши хавфини келтириб чиқарадиган террорчилик жиноятини содир этишга ундаш мақсадида хабарни тарқатиш ёки бошқа йўл билан оммага етказиш.” деб таърифланади. 121 Ва бошқа қонуний фаолият, масалан, таълим, илмий ва академик тадқиқотлар, ҳуқуқий ёрдам, журналистик ёки бадиий мақсадлар учун; қаранг Европа Кенгашининг Терроризмнинг олдини олиш тўғрисидаги конвенцияси 1 -моддасидаги террорчилик жиноятлари таърифини қайта кўриб чиқиш тўғрисида эслатма (2023 йил 28 сентябрь), ДИИҲБ, 20-24-бандлар. 122 Қаранг масалан, Таклиф этилаётган C-51 қонун лойиҳасининг ҳуқуқий таҳлили, Канаданинг терроризмга қарши қонуни, 2015 йил: Сўз эркинлигига потенциал таъсири, RFoM, 2015 йил май, 9-10 бетлар. 123 Қаранг 2015 йилги тематик ҳисобот, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Терроризмга қарши курашда инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича махсус маърузачи (кейинги ўринларда “БМТнинг Терроризмга қарши кураш ва инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси”), A/HRC/31/65, 2016 йил 22 февраль, 11 ва 21 бандлар, унда “[з]ўравон экстремизмнинг олдини олиш ёки унга қарши курашиш бўйича кўплаб ташаббусларга қарамай, зўравон экстремизмнинг умумеътироф этилган таърифи мавжуд эмас, ва у “тутқич бермас тушунча” бўлиб қолмоқда.” дейилган. Шунингдек қаранг Фундаментализм ва экстремизм ҳодисалари тўғрисида ҳисобот, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Маданий ҳуқуқлар бўйича махсус маърузачи, A/HRC/34/56, 2017 йил 16 январь, 10-11 бандлар; ва Ўзбекистонга миссияси тўғрисида 2018

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 43 ДИИҲБ, Венеция комиссияси ва бошқа халқаро ташкилотлар “экстремизм” ва “фундаментализм”ни ҳуқуқий тушунчалар сифатида қўллаш ва бундай атамаларнинг ноаниқ ҳамда мужмал табиати хусусида хавотир билдирганлар. 124 ДИИҲБ ва ОАВ эркинлиги бўйича вакили идораси томонидан Ўзбекистоннинг оммавий ахборот воситаларини тартибга солиш ва Ахборот кодекси лойиҳаси бўйича олдинги қўшма хулосаларида таъкидланганидек, “бундай атамаларнинг ноаниқлиги давлатларга жуда ҳам аралашувчи, номутаносиб ва камситувчи чоралар қўллаш имконини бериши мумкин. Бу халқаро инсон ҳуқуқларини кузатиш механизмлари томонидан аниқланган, айниқса, “экстремизм” айблови ва унинг дин ёки эътиқод эркинлиги, сўз эркинлиги, бирлашиши ва тинч йиғилишлар ўтказиш ҳуқуқларига таъсири, шунингдек, ноқонуний ҳибсга олиш, қамоққа олиш, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳоллари каби доимий муаммоларга олиб келиши мумкин [...].” 125 Шу сабабли, 13 (2)(4)-моддани қайта кўриб чиқиш ва тегишли сўзларни олиб ташлаш тавсия этилади, агар зўравонликка алоқадорлиги аниқ кўрсатилмаган ва улар халқаро инсон ҳуқуқлари стандартларига мувофиқ зўравонликка ундаш сифатида белгиланмаган бўлса. “Экстремизм” билан боғлиқ хавотирлар “экстремистик ташкилотлар” деб аталувчи гуруҳлар учун ҳам тааллуқлидир. 111. “Сепаратизм”га келсак, бу давлатнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳурмат қилиш тамойили билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, ушбу қўшма хулоса ДИИҲБнинг “Сепаратизм” ва у билан боғлиқ жиноятлар учун жиноий жавобгарликни белгилаш бўйича шарҳлари (2023) ҳамда унда кўтарилган хавотирларга ҳавола қилади. Шу нуқтаи назардан, “сепаратистик” ғояларни тақиқлаш ифоданинг қонуний шаклларига, шунингдек миллий озчиликларга мансуб шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантиришга асоссиз аралашувга олиб келмаслиги лозим. 126 “Экстремистик ёки террористик ташкилотларнинг атрибутлари ёки рамзлари”га келсак, ФСҲХПнинг 19-моддаси нафақат ифодаланган ғоялар ва маълумотларнинг мазмунини, балки улар ифодаланган шаклни ҳам 127 , жумладан рамзлар 128 ёки рамзий ҳаракатларни 129 ҳам ҳимоя қилади. Умуман олганда, давлатларга муайян рамзлардан фойдаланишни тақиқлаш ёки ҳатто жиноий жавобгарликка тортиш тақиқланмаган, бунда тақиқлаш қонун билан белгиланган, тушунарли ва аниқ ифодаланган бўлиши, қайси рамзлар тақиқланганлигини аниқ кўрсатиши, шунингдек, “ижтимоий йил ҳисоботи, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Дин ёки эътиқод эркинлиги масалалари бўйича махсус маърузачи, A/HRC/37/49/Add.2, 2018 йил 22 февраль, 51-банд, унда “‘экстремизм’ ва ‘фундаментализм’ каби ноаниқ атамалар жиноий- ҳуқуқий категориялар сифатида қўлланилганда, улар ҳуқуқий аниқлик тамойилига мос келмайди, шунингдек, айтиб ўтилган асосий ҳуқуқларга мос келмайди.” деб таъкидланган. Шунингдек қаранг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса, ЕХҲТ/ДИИҲБ ва Венеция комиссияси 2020 йил 12 октябрь, 30-банд; ва Ўзбекистон Республикасининг Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўшма ҳуқуқий таҳлили, ЕХҲТ/ДИИҲБ-ЕХҲТ/RFoM, 2021 йил ноябрь, 18-19 бетлар. 124 Ўша ерда. "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса, ЕХҲТ/ДИИҲБ ва Венеция комиссияси, 2020 йил 12 октябрь, 30-банд; ва Ўзбекистонга миссияси тўғрисида 2018 йил ҳисоботи, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Дин ёки эътиқод эркинлиги масалалари бўйича махсус маърузачи , A/HRC/37/49/Add.2, 2018 йил 22 февраль, 51-банд. Шунингдек қаранг, 2020 йилги Зўравон экстремизмнинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган сиёсат ва амалиётларнинг инсон ҳуқуқларига таъсири тўғрисида ҳисобот, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Терроризмга қарши кураш ва инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачи, 2020 йил 21 февраль, A/HRC/43/46, 12-14 бандлар. 125 Қаранг Ўзбекистон Республикасининг Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича қўшма таҳлил, ЕХҲТ/ДИИҲБ ва ЕХҲТ/RFoM, 2021 йил ноябрь, 18-19 бетлар. Шунингдек қаранг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса, ЕХҲТ/ДИИҲБ ва Венеция комиссияси, 2020 йил 12 октябрь, 30-банд. 126 Қаранг ЕХҲТ/ДИИҲБ, Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини ҳимоя қилиш бўйича йўриқнома, 2014 йил, 205 ва 206-бандлар 127 Қаранг ДИИҲБ, Молдова Республикасининг Экстремистик фаолиятга қарши курашиш тўғрисидаги қонуни бўйича хулоса, 2019 йил 30 декабрь, 35-банд; шунингек қаранг ИҲЕС, Обершлик Австрияга қарши (no. 1), 11662/85-сон, 1991 йил 23 май, 57-банд. 128 Қаранг БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси, Шин Корея Республикасига қарши, 926/2000 (2004), 7.2-банд. Шунингдек қаранг, масалан ИҲЕС, Важнай Венгрияга қарши 33629/06-сон, 2008 йил 8 июль, 49-банд, унда ИҲЕС аризачи беш қиррали қизил юлдуз таққан ҳолатда ИҲЕКнинг 10-моддаси бузилган деб топди; шунингдек қаранг ИҲЕС, Фабер Венгрияга қарши, 40721/08-сон, 2012 йил 24 июль, 36-банд. 129 Қаранг масалан, ИҲЕС, Швидка Украинага қарши, 17888/12-сон, 2014 йил 30 октябрь.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 44 эҳтиёжга жавоб” бериши ва кўзланган қонуний мақсадларга мутаносиб бўлиши керак. 130 Шу нуқтаи назардан, “экстремистик ташкилотларнинг атрибутлари ёки рамзлари” ибораси ҳуқуқий аниқлик тамойилига мос келадиган даражада етарлича аниқ ва олдиндан кўра билиш мумкин эмас. “Экстремистик ташкилотлар” деб аталувчи ташкилотларнинг атрибутлари ёки рамзларига ҳавола қайта кўриб чиқилиши ёки, ҳеч бўлмаганда, янада қатъий ва аниқ тавсифланиши лозим. Масалан, ҳаракатлар ёки ташкилотларнинг мақсади ва хусусиятлари, тақиқланган атрибутлар ёки рамзлари (ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга даъват қилиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини бостириш ёки муайян гуруҳларга нисбатан адоват ёки зўравонликка ундаш каби) аниқ кўрсатилиши ёки бундай қонуний белгиланган мезонларга жавоб берадиган муайян ҳаракатлар ёки ташкилотларнинг номлари аниқ келтирилиши керак. 131 Террористик ташкилотларнинг атрибутлари ёки рамзларига нисбатан ҳам шунга ўхшаш хавотирлар билдирилиши мумкин. 112. Юқорида кўрсатилган кафолатлар ушбу қоиданинг сўз ва фикр эркинлиги, плюрализм ва қонуний сиёсий мунозараларни асоссиз равишда чекламаслигини таъминлаш учун жуда муҳимдир. 132 8.1.3. Жамиятга, давлатга, шу жумладан давлат рамзларига ҳурматсизликни ифодаловчи маълумотлар 113. 13 (2)(7)-модда билан “жамият, давлат ёки давлат рамзларига нисбатан ҳурматсизлик” кўрсатадиган ахборотни тарқатиш тақиқланади. Миллий рамзларни ҳимоя қилиш баъзи ҳолатларда қонуний манфаат ҳисобланиши мумкин бўлса-да, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси қуйидаги масалалар бўйича қонунларга алоҳида эътибор қаратган: давлат раҳбарига нисбатан ҳурматсизлик, ҳокимият ёки байроқлар ва миллий рамзларга ҳурматсизлик, давлат раҳбарини обрўсизлантириш ва давлат мансабдор шахсларининг шаънини ҳимоя қилиш. 133 Қиёсий таҳлил нуқтаи назаридан, ИҲЕС бундай ҳимоя ўз-ўзидан мақсад эмас, балки фақат мақсадга эришиш воситаси (масалан, ижтимоий бирдамликни таъминлаш) сифатида хизмат қилиши мумкинлигини таъкидлаган. 134 Шу билан бирга, ИҲЕС таъкидлашича, агар ифодалашнинг ягона мақсади институт ёки рамзни ҳақорат қилиш бўлса, мутаносиб жазо асосли бўлиши мумкин. Бироқ, ҳар қандай аралашув бутун иш доирасида кўриб чиқилиши керак. Бунда контекст, изоҳларнинг моҳияти ва уларнинг жамоатчилик муҳокамасига қўшган ҳиссаси ҳисобга олиниб, қўлланилган чеклов чораси кўзланган мақсадга мутаносиб эканлигини ва тегишли ҳамда етарли асосларга эга эканлигини баҳолаш лозим. 135 114. 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Ахборот кодекси лойиҳаси бўйича Қўшма хулосада 136 таъкидланганидек, жамиятга, давлатга ва давлат рамзларига нисбатан 130 Қаранг масалан, ДИИҲБ-Венеция комиссияси, Молдова Республикасининг 2012 йил 12 июлдаги 192-сонли “Тоталитар коммунистик тузум рамзларидан фойдаланишни тақиқлаш ва тоталитар мафкураларни тарғиб қилишни ман этиш тўғрисида”ги қонунининг Европа стандартларига мувофиқлиги ҳақида Молдова Конституциявий суди учун қўшма Amicus Curiae хулосаси (2013 йил 11 март), 124-банд; ва ДИИҲБ-Венеция комиссияси, "Коммунистик ва национал-социалистик (нацистлар) режимларини қоралаш ва уларнинг рамзларини тарғиб қилишни тақиқлаш тўғрисида"ги Украина қонуни бўйича қўшма оралиқ хулоса” (2015 йил 21 декабрь), 116-117 бандлар. 131 Масалан, Чехия ва Германия мисолларига қаранг, ДИИҲБ-Венеция комиссияси, Молдова Республикасининг 2012 йил 12 июлдаги 192-сонли “Тоталитар коммунистик тузум рамзларидан фойдаланишни тақиқлаш ва тоталитар мафкураларни тарғиб қилишни ман этиш тўғрисида”ги қонунининг Европа стандартларига мувофиқлиги ҳақида Молдова Конституциявий суди учун қўшма Amicus Curiae хулосаси (2013 йил 11 март), 33-34, 60-63 ва 74-78 бандлар. 132 Қаранг: БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси, Ўзбекистоннинг бешинчи даврий ҳисоботи бўйича якуний мулоҳазалар, 2020 йил, 20-21 ва 44-45 бандлар. 133 БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси, ФСҲХПнинг 19 моддасига оид 34-сонли Умумий шарҳ, CCPR/C/GC/34, 38-банд 134 Қаранг масалан, ИҲЕС, Фрагосо Дакоста Испанияга қарши, 27926/21-сон, 2023 йил 8 июнь, 27-банд. 135 Ўша ерда, 28-банд. 136 Қаранг ЕХҲТ/ДИИҲБ-ЕХҲТ RFoM, Ўзбекистон Республикасининг Ахборот кодекси лойиҳаси бўйича қўшма хулоса (2024), 5.1.8-бўлим.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 45 ҳурматсизлик каби ҳаддан ташқари кенг ва ноаниқ тушунчаларга асосланган ҳуқуқий тартибга солиш қарор қабул қилувчиларга чексиз ваколат бериши ва Қонунни ўзбошимчалик билан ёки танлаб қўллашга олиб келиши мумкин. Бу тушунчаларни тартибга солиш мақсадлари учун аниқ белгилаш қийин. Таклиф этилаётган таъриф ҳаддан ташқари кенг ва субъектив бўлиб, деярли чексиз масалаларни чекловлар доирасига киритиш имконини беради. Бундай ноаниқлик ўзбошимчалик ёки камситувчи қўллашга олиб келиши ва шахсларнинг, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг сўз эркинлигига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси таъкидлаганидек, сиёсий соҳада фаол бўлган жамоат арбоблари ва жамоат институтлари ҳақидаги мунозаралар шароитида, ФCҲХП эркин фикр билдиришга алоҳида аҳамият беради. 137 Давлатлар армия ёки давлат бошқаруви каби институтларни танқид қилишни тақиқламаслиги керак, 138 чунки бундай танқид жамоатчилик назорати, шаффофлик ва бошқарув тизимларининг ҳисобдорлигини таъминловчи муҳим элемент ҳисобланади. 115. Бундан ташқари, ушбу қоидани Ўзбекистон Жиноят кодексидаги мавжуд туҳмат ва ҳақорат учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги қоидалар билан бирга кўриб чиқиш лозим. Бу қоидалар ҳали ҳам амалда бўлиб, халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг туҳмат ва ҳақоратни декриминал изация қилишга оид тавсияларига 139 зид равишда, сўз эркинлигига сезиларли чекловлар қўймоқда. 137 ФСҲХПнинг 19-моддаси Фикр ва сўз эркинлиги юзасидан 34-сонли Умумий шарҳ, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Инсон ҳуқуқлари қўмитаси, CCPR/C/GC/34, 2011 йил 12 сентябрь, 38-банд. 138 Ўша ерда, 38-банд. 139 Қаранг EХҲТ Вазирлар кенгашининг журналистлар хавфсизлиги тўғрисидаги 3-сонли қарори, 2018 йил 12 декабрь, 11-банд, EХҲТ Иштирокчи давлатларини “[т]уҳмат тўғрисидаги қонунлар журналистлар хавфсизлигига путур етказиши мумкин бўлган ҳаддан ташқари санкциялар ёки жазо чораларини ўз ичига олмаслигини таъминлашга ва/ёки бундай нутқни чеклаш аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам беришга тўсқинлик қилиши мумкинлигини таъминлашга" чақиради ва "Давлатлар барча туҳмат ва ҳақорат ҳаракатларини жиноий жавобгарликка тортмаслиги ва жамоатчилик иштирокига қарши норозилик ёки енгил туҳмат ҳолатлари ва стратегик даъволарни олдини олиш учун кенг қамровли қонунчиликни қабул қилиши, журналистларни самарали цензура қилиши ва уларнинг жамоатчиликни хабардор қилиш миссиясига аралашиши ва зарур бўлганда, иштирокчи давлатларнинг халқаро инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятларига риоя қилган ҳолда бундай қонунларни қайта кўриб чиқиши ва бекор қилиши”га чақиради. Сўз эркинлиги бўйича халқаро мандат эгалари, шу жумладан EХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили 2022-йилги Қўшма декларациясида қуйидагиларни алоҳида таъкидлади: “Аёллар жинсий ва гендерга асосланган зўравонлик ҳақида гапирганда, давлатлар бундай нутқ аёлларни қўрқитиш ва жим қилиш ҳамда уларни жамоатчилик иштирокидан четлатиш учун мўлжалланган (SLAPP) каби махсус ҳимоядан фойдаланишини таъминлашлари керак” (Сўз эркинлиги бўйича халқаро мандат эгалари), Сўз эркинлиги ва гендер адолати тўғрисида қўшма декларация (2022 йил май), 3(d)-банд). Шунингдек қаранг: БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси (CCPR), 19-моддага 34-умумий шарҳ: Фикр ва сўз эркинлигиsion, 2011 йил 12 сентябрь, 47-банд, унда таъкидланишича: “[т]уҳмат тўғрисидаги қонунлар 3-бандга мувофиқ бўлиши ва амалда сўз эркинлигини бўғмаслигини таъминлаш учун эҳтиёткорлик билан ишлаб чиқилиши керак. [...] Барча бундай қонунлар, хусусан, туҳмат тўғрисидаги жиноий қонунлар ҳақиқатни ҳимоя қилиш каби ҳимояларни ўз ичига олиши керак ва улар ўз табиатига кўра текширилиши шарт бўлмаган ифода шаклларига нисбатан қўлланилмаслиги керак. [...] Иштирокчи- давлатлар туҳматни декриминализатсия қилиш масаласини кўриб чиқишлари керак ва ҳар қандай ҳолатда ҳам жиноят қонунини қўллаш фақат энг жиддий ҳолатларда қўлланилиши керак ва озодликдан маҳрум қилиш ҳеч қачон тегишли жазо ҳисобланмайди. Иштирокчи давлатнинг шахсни туҳмат учун жиноий жавобгарликка тортиши, аммо кейинчалик тезкор суд жараёнини ўтказмаслиги мумкин эмас - бундай амалиёт тегишли шахс ва бошқа шахслар томонидан сўз эркинлигини амалга оширишни асоссиз равишда чеклаши мумкин бўлган тийиб турувчи таъсир кўрсатади.” Шунингдек қаранг: Журналистлар хавфсизлиги ва жазосизлик масаласи тўғрисида БМТ Бош Ассамблеясининг 76/173-сонли резолюцияси, (A/RES/76/173), 2022 йил 10 январь, у ҳукуматларни цензура ва журналистлар ишига аралашиш учун туҳмат тўғрисидаги қонунлардан нотўғри фойдаланмасликка ва “зарур ҳолларда, давлатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро қонунчилик бўйича мажбуриятларига риоя қилган ҳолда бундай қонунларни қайта кўриб чиқиш ва бекор қилишга” чақиради; шунингдек қаранг Рақамли асрда ОАВ эркинлиги ва журналистлар хавфсизлигини мустаҳкамлаш - Махсус маърузачининг фикр ва ифода эркинлиги ҳуқуқини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича ҳисоботи (A/HRC/50/29), 2022 йил 20 апрель. Шунингдек қаранг масалан, Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси (PACE), 1577 (2007) “Туҳматни декриминализация қилиш тўғрисида”ги Резолюция, у давлат ҳокимияти органларини, жумладан, қуйидаги ҳаракатларни амалга оширишга чақиради: туҳмат учун қамоқ жазосини бекор қилиш; туҳмат учун жиноий таъқиблар суиистеъмол қилинмаслигини кафолатлаш; ўзбошимчалик билан қўлланилишининг олдини олиш учун ўз қонунчилигида туҳмат тушунчасини етарлича аниқ белгилаш; фақат зўравонликка ундаш, нафратли нутқ ва инкорни тарғиб қилишни озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланадиган қилиш; жамоат арбоблари учун ҳар қандай кучайтирилган ҳимоядан қочиш; туҳмат учун таъқиб қилинган шахсларга ўзларини ҳимоя қилиш учун тегишли қонунчилик воситаларини, хусусан, “ҳақиқат ҳимояси” деб аталадиган воситаларни назарда тутиш; туҳмат ишларида зарар ва манфаатлар учун оқилона ва мутаносиб максимал мукофотларни белгилаш; номутаносиб мукофотларга қарши тегишли ҳуқуқий кафолатларни таъминлаш. Шуниндек қаранг Европа Комиссиясининг 2022/758-сонли тавсияси, 2022 йил 22 апрель, у аъзо давлатларни “жамоатчилик иштирокига қарши очиқдан-очиқ асоссиз ёки шафқатсиз суд жараёнлари контекстида даъвогарлар томонидан журналистлар ёки ҳуқуқ ҳимоячиларига қарши мавжуд тушунчалар ва таърифлардан фойдаланиш мумкин эмаслигини таъминлаш учун туҳматга нисбатан қўлланиладиган ўз ҳуқуқий асосларини махсус кўриб чиқишга” ва аъзо давлатларни “туҳматга оид ишларни кўриб чиқиш учун маъмурий ёки фуқаролик қонунчилигидан фойдаланишни рағбатлантиришга” чақиради.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 46 Бунга қўшимча равишда, Президент, давлат рамзлари ва давлат мансабдор шахсларига нисбатан туҳмат учун жиноий жавобгарлик белгиловчи махсус қоидалар мавжуд бўлиб, улар ушбу чекловларни янада кучайтиради. 140 116. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, жамият, давлат ёки давлат рамзларига нисбатан “ҳурматсизлик”ни тақиқлаш бўйича таклиф этилаётган қоида, айниқса амалдаги жиноят қонунчилиги қоидалари билан биргаликда кўриб чиқилганда, сўз эркинлиги учун жиддий хавф туғдиради ва уни бутунлай қайта кўриб чиқиш зарур. 8.1.4. Бошқа асослар 117. 13 (2)(5)-модда давлат сирларини ёки қонун билан ҳимояланадиган бошқа махфий маълумотларни ошкор этишни тақиқлайди. Баъзи давлат сирларини ҳимоя қилиш миллий хавфсизлик ёки жамоат тартибини сақлаш учун асосли бўлиши мумкин, бироқ ҳозирда ишлаб чиқилган қоида ошкор этиш устувор жамоат манфаатларига хизмат қиладиган ҳолатларни етарли даражада ҳисобга олмайди. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси жамоатчиликнинг ахборот излаш ва олиш ҳуқуқи ФСҲХП 19- моддасининг муҳим элементи эканлигини таъкидлаган, айниқса оммавий ахборот воситалари давлат ҳокимияти органларини назорат қилиш ва демократик ҳисобдорликка ҳисса қўшиш вазифасини бажараётганда. 141 БМТнинг Фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачиси маълумот олиш ҳуқуқидаги истиснолар ҳар бир ҳолатда асослантирилиши кераклигини ва фақат “ҳимояланадиган манфаатга жиддий зарар етказиш хавфи мавжуд бўлган ва бу зарар маълумот олишдан келадиган умумий жамоат манфаатидан устун бўлган ҳоллардагина қўлланилиши”ни тушунтирган. 142 Махсус маърузачи, шунингдек, бундай истиснолар тегишли маълумотларга эга бўлган орган томонидан эмас, балки мустақил орган, афзалроқ ҳолда суд томонидан белгиланиши кераклигини таъкидлаган. 143 Агар ҳукумат “миллий хавфсизликнинг қонуний манфаатларига жиддий зарар етказишнинг ҳақиқий ва аниқ хавфи мавжудлигини” 144 кўрсата олмаса ва бу хавф жамоатчиликнинг ошкор этилиши керак бўлган маълумотга бўлган манфаатидан устун бўлмаса, 145 маълумотларни ошкор этиш чекланмаслиги лозим. Агар ошкор этиш қонуний давлат манфаатларига зарар етказмаса, уни тўхтатиш ёки яшириш учун асос йўқ. 146 Шунга ўхшаш тарзда, ИҲЕС махфий маълумотларни ошкор этиш, баъзи ҳолларда, агар бундай ошкор этиш жамоат аҳамиятига эга масалага ҳисса қўшса, ИҲЕСнинг 10-моддаси ҳимояси доирасига кириши мумкинлигини таъкидлаган. 147 Махфий маълумотларни ошкор этиш билан боғлиқ барча ҳолларда, жамоатчиликнинг 140 Ушбу жиноий қоидаларга кўра, жазолар оғир бўлиши мумкин: беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш (Жиноят кодексининг 158-моддаси 3-қисми), ахлоқ тузатиш ишлари ёки энг кам иш ҳақининг 400 бараваригача бўлган миқдорда катта миқдорда жарима (Жиноят кодексининг 138-моддаси, VI боб, “Шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятлар”). 141 Қаранг БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси (CCPR), 19-моддага 34-сонли Умумий шарҳ: Фикр ва сўз эркинлиги, 2011 йил 12 сентябрь. 142 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачи, Фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида ҳисобот, A/68/362, 2013 йил 4 сентябрь, 76 (d) ва 99-бандлар. 143 Ўша жойда. 99-банд. 144 Қаранг масалан, Манбалар ва хабар берувчиларни ҳимоя қилиш тўғрисида ҳисобот, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фикр ва сўз эркинлиги бўйича махсус маърузачиси, A/70/361, 2017, 47-банд; ва Миллий хавфсизлик ва ахборот олиш ҳуқуқи бўйича глобал тамойиллар (Цване тамойиллари), 2013 йил 12 июнда халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти, илмий доиралар ва миллий хавфсизлик амалиётчиларидан иборат экспертларнинг катта йиғилиши томонидан ишлаб чиқилган ва қабул қилинган, 3 (б) тамойили. 145 Қаранг масалан, Манбалар ва хабар берувчиларни ҳимоя қилиш тўғрисида ҳисобот, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Фикр ва сўз эркинлиги бўйича махсус маърузачи, A/70/361, 2017, 10-банд. 146 Қаранг ФСҲХПнинг 19-моддасига 34-сонли Умумий шарҳ, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмита, CCPR/C/GC/34, 30-банд. 147 Қаранг ИҲЕС, Демократия ва қонун устуворлиги маркази Украинага қарши, 10090/16-сонли ариза, 2020 йил 26 март; Association Burestop 55 ва бошқалар Францияга қарши, 56176/18, 56189/18, 56232/18-сонли аризалар ва бошқалар, 2021 йил 1 июль.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 47 маълумот олиш ҳуқуқи уни ошкор этиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган зарар билан синчковлик билан мувозанатланиши керак. Ушбу стандартлар билан мувофиқлаштириш учун Қонун лойиҳасига махфий маълумотларни ошкор этиш, агар жамоатчилик манфаатлари бундай ошкор этиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган зарардан устун бўлса, қонун билан жазоланмаслигини назарда тутувчи мувозанат мезонини киритиш лозим. Қонун лойиҳаси, шунингдек, инсон ҳуқуқларининг бузилиши, жамоат ҳуқуқбузарликлари, коррупция, ҳокимиятни суиистеъмол қилишни фош этиш мақсадида қилинган ошкор этишлар учун аниқ жамоат манфаатларини истисно қилишни жорий этиши керак - гарчи бу маълумотлар ҳеч қачон махфийлаштирилмаслиги ёки бошқа жиддий қонунбузарликлар тақиқланмаслиги ёки жазоланмаслиги тан олинса ҳам. 148 118. 13 (2)(6)-модда миллий, ирқий, этник ёки диний асосда нафратни қўзғатишни тақиқлайди. Ушбу қоида ФСҲХПнинг 20-моддасининг 2-бандига мос келади. У иштирокчи давлатлардан “камситишга, адоватга ёки зўравонликка ундовчи миллий, ирқий ёки диний нафратни тарғиб қилишни” қонун йўли билан тақиқлашни талаб этади. Шунингдек, у Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги халқаро конвенциянинг (CERD) 4-моддасига ҳам мувофиқ бўлиб, 149 унда иштирокчи давлатлардан “ирқий устунлик ёки нафратга асосланган ғояларни тарқатиш, ирқий камситишга ундаш, шунингдек, бошқа терига эга бўлган ёки бошқа этник келиб чиқишга мансуб ҳар қандай ирқ ёки шахслар гуруҳига қарши зўравонлик ҳаракатларини ёки бундай ҳаракатларга ундашни қонун билан жазоланадиган жиноят деб эълон қилиш” талаб этилади. ФСҲХПнинг 20-моддаси ва CERDнинг 4-моддаси давлатларга қўшимча ҳимоя қилинадиган хусусиятларни тан олишга тўсқинлик қилмайди. Унинг самарадорлигини ошириш ва халқаро илғор тажрибаларга яқинлаштириш учун Қонун лойиҳаси камситиш, душманлик ёки зўравонликка ундовчи нафратни ифодаловчи минтақавий ҳужжатлар ва тавсияларга асосланиб, тери ранги, тил, миллат, миллий ёки этник келиб чиқиш, ёш, ногиронлик, жинс, гендер ўзига хослиги ва жинсий ориентация каби бошқа асосларга кўра тақиқланган қўзғатиш доирасини кенгайтириши мумкин. 150 Бундай кенгайтириш нафақат камситиш ва зўравонликдан ҳимояни кучайтиради, балки замонавий халқаро ва минтақавий стандартларга кўпроқ мувофиқликни ҳам таъминлайди. Қўзғатишни ноқонуний ёки тақиқланган ифода сифатида таснифлаш бўйича CERD қўмитаси бундай ифода шакли фақат қуйидаги ҳолларда тақиқланиши ва қонун билан жазоланиши мумкинлигини аниқлади: (1) ифода бевосита зўравонликни қўзғатишга қаратилган бўлса; (2) у бундай зўравонликни қўзғатиши эҳтимоли бўлса; ва (3) ифода ва бундай зўравонликнинг юз бериш эҳтимоли ёки содир бўлиши ўртасида тўғридан-тўғри ва бевосита боғлиқлик мавжуд бўлса. Баҳсли ифодани баҳолашда ифоданинг чекловчи ҳуқуқий чораларни қўллаш учун етарли даражада жиддийми-йўқми эканлигини аниқлаш мақсадида бир қатор омилларни ҳисобга олиш лозим. Булар жумласига контекст, сўзловчи (жумладан, шахс ёки ташкилотнинг мавқеи), ният, ифоданинг мазмуни ёки шакли, нутқнинг кўлами ва зарар етказиш эҳтимоли (шу жумладан, яқин келажакда юз бериш эҳтимоли) киради. 151 Ушбу элементлар 13 (2)(6)-моддада акс эттирилиши мумкин, бу эса 148 Қаранг ЕХҲТ/ДИИҲБ-ЕХҲТ RFoM, Ўзбекистон Республикасининг Ахборот кодекси лойиҳаси бўйича қўшма хулоса (2024), 27- 29-бандлар. 149 1965 йил 21 декабрда қабул қилинган Ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги халқаро конвенция (кейинги ўринларда “CERD”) 1969 йил 4 январда кучга кирган. 150 Вазирлар қўмитасининг аъзо давлатларга нафратли нутққа қарши курашиш бўйича CМ/Реc (2022) 16-тавсияси, 2-банд. 151 Қаранг CERD, 35-сонли Умумий тавсия (2013), 13-16-бандлар. Шунингдек қаранг Камситиш, душманлик ёки зўравонликка ундовчи миллий, ирқий ёки диний адоватни тарғиб қилишни тақиқлаш бўйича Работ ҳаракатлар режаси, Бирлашган

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 48 тақиқланган контентни янада аниқроқ чегаралаш ва ўзбошимчалик билан ёки номувофиқ талқин қилиш хавфини камайтириш имконини беради. 119. 13 (2)(9)-моддада порнографик материаллар ноқонуний деб эълон қилинган. ИҲЕС порнографияга нисбатан муайян чекловлар, умуман олганда, ахлоқни ҳимоя қилишнинг қонуний мақсадини кўзлаши мумкинлигини тан олса-да, давлатлар бундай чекловларнинг мутаносиблигини таъминла шлари кераклигини таъкидлаган. Қонун лойиҳасида назарда тутилган тўлиқ тақиқ ҳаддан ташқари кенг бўлиши ва мутаносиблик талабига жавоб бермаслиги мумкин, айниқса катталар аудиториясига тааллуқли бўлса. Камроқ чекловчи чоралар кўриб чиқилиши мумкин: масалан, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг порнографик материалларга киришини чеклаш, ёшни текшириш механизмларини жорий этиш ва/ёки вояга етмаганлар ҳамда бошқа заиф гуруҳлар учун мақсадли огоҳлантиришлар талаб қилиш. 152 120. Ниҳоят, шуни таъкидлаш лозимки, халқаро тавсиялар давлатларни, тегишли ҳолларда, “аёлларга нисбатан онлайн зўравонликни, хусусан, интим тасвирларни розиликсиз тарқатишни, онлайн таъқиб ва кузатувни аниқ тақиқлаш ва жиноий жавобгарликка тортиш учун” қонунлар ва чоралар қабул қилишга чақиради, шу жумладан “розиликсиз тасвирлар ёки контентни тарқатиш таҳдидини” ноқонуний деб эълон қилишни ҳам. 153 Қонун ишлаб чиқувчилар Қонун лойиҳасининг 13-моддасини шу жиҳатдан тўлдиришни кўриб чиқишлари лозим, бироқ шуни тан олиш керакки, аёлларга нисбатан онлайн зўравонликка қарши курашишнинг самарали механизмларини таъминлаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини ўқитиш, жабрланувчиларни қўллаб-қувватлаш механизмлари ва Қонун лойиҳасини тўғри амалга ошириш ҳам талаб этилади. E-ТАВСИЯСИ. 1. “Экстремизм” ва “фундаментализм”ни тарғиб қилиш каби ноаниқ ва кенг қамровли мазмунли чекловларга бўлган ҳаволани олиб ташлаш - агар улар зўравонликнинг муайян элементлари ёки халқаро инсон ҳуқуқлари стандартларига мувофиқ белгиланган бошқа жиноий воситалар ёки зўравонликка ундаш билан аниқ боғлиқ бўлмаса. 2. Қонун лойиҳасига махфий маълумотларни ошкор қилиш, агар бундай ошкор қилишдан келадиган жамоатчилик манфаати унинг натижасида юзага келиши мумкин бўлган зарардан устун бўлса, қонун билан жазоланмаслиги тўғрисидаги мувозанат мезонини киритиш. Бунда жамоа тчилик манфаатларини очиқ-ойдин истисно қилишни назарда тутиш зарур - инсон ҳуқуқлари бузилиши, жамоат ҳуқуқбузарликлари, коррупция, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки бошқа жиддий қонунбузарликларни фош этиш Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатишни тақиқлаш тўғрисидаги маърузасида, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси, 2013 йил 11 январь, илова, 29; ва сўз эркинлиги бўйича халқаро мандат эгалари, Сўз эркинлиги ва зўравон экстремизмга қарши курашиш тўғрисида қўшма декларация (2016), 2(d)-банд. 152 Сўнгги қонунчилик моделлари, жумладан, Европа Иттифоқининг Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонуни ва 2025 Европа Комиссиясининг 2025 йилга мўлжалланган Интернетда вояга етмаганлар учун юқори даражадаги махфийлик, хавфсизлик ва хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари бўйича кўрсатмалари ва Буюк Британиянинг Интернетда хавфсизлик тўғрисидаги қонуни порнография контентини етказиб берувчиларга алоҳида ғамхўрлик мажбуриятларини юклайди. Шу нуқтаи назардан, Қонун лойиҳаси унинг доирасини торайтириш, чекловлар айнан болалар ва аҳолининг заиф қатламларини ҳимоя қилишга қаратилганлигини аниқлаштириш, шу билан бирга катталар аудиториясига нисбатан мутаносиблик тамойилини ҳурмат қилиш учун такомиллаштирилиши мумкин. 153 Қаранг: БМТнинг Аёлларга нисбатан зўравонлик, унинг сабаблари ва оқибатлари бўйича махсус маърузачиси, Аёллар ва қизларга нисбатан онлайн зўравонлик бўйича инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан ҳисобот (2018 йил 18 июнь), A/HRC/38/47, 100- 101-бандлар.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 49 мақсадида амалга оширилган ошкор қилишлар тақиқланмаслиги ёки жазоланмаслиги таъминланиши лозим. 3. Миллий, ирқий ёки диний нафратдан ташқари, камситиш, адоват ёки зўравонликка ундашни ўз ичига олган тақиқланган нафратни ифода этиш доирасини кенгайтириш масаласини кўриб чиқиш. Бу доирага тери ранги, тил, миллат, миллий ёки этник келиб чиқиш, ёш, ногиронлик, жинс, гендер ўзлик ва жинсий ориентация каби бошқа асосларни ҳам киритиш мумкин. 4. 13-моддага аёлларга нисбатан онлайн зўравонликнинг аниқ таъқиқини киритиш, хусусан, интим тасвирларни розиликсиз тарқатиш, онлайн таъқиб ва кузатиш, шунингдек, розиликсиз тасвирлар ёки контентни тарқатиш билан таҳдид қилишни тақиқлаш. 8.2. Онлайн-платформалар ва веб-сайтлар мониторинги 121. Қонун лойиҳасининг 14-моддаси онлайн-платформалар ва веб-сайтларни мониторинги масаласини кўриб чиқади. 14 -модда платформаларга ўз хизматларини ноқонуний контент учун умумий ва фаол равишда кузатиш мажбуриятини юкламайди. Бунинг ўрнига, масъулият жисмоний ва юридик шахслардан ҳам мурожаатлар қабул қилиши мумкин бўлган Агентликка юклатилади. Агентлик ноқонуний контент тўғрисида маълумот олгандан сўнг бир иш куни ичида ўз хулосасини бериши шарт. Шу билан бирга, юқорида таъкидланганидек, Қонун лойиҳасининг 8-моддасида ноқонуний контент фойдаланувчиларнинг шикоятлари орқали (юқоридаги 6.2-кичик бўлимга қаранг) ёки платформаларнинг ўз модерация жараёнлари орқали аниқланиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. 122. Бу ёндашув умумий мониторинг мажбуриятларини тарғиб қилмасликка қаратилган халқаро ва минтақавий кўрсатмалар ҳамда тавсияларга мос келади. Европа Кенгашининг Интернет воситачилари бўйича тавсиясида “Давлат органлари контентнинг умумий мониторингига олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатдан сақланишлари керак” 154 дейилган. БМТнинг Фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачиси ҳам худди шу тарзда давлатлар ва халқаро ташкилотларга “контентни фаол мониторинг қилиш ёки фильтрлашни талаб қиладиган қонунлар ёки тизимларни жорий этишдан тийилишни” 155 тавсия этган. Бироқ, ҳар иккала ташкилот ҳам онлайн контентни бошқариш барча иштирокчиларнинг тегишли халқаро сўз эркинлиги стандартлари, касбий меъёрлар ва инсон ҳуқуқлари мажбуриятларига риоя қилишини таъминлаши кераклигини таъкидлайди. Бу ноқонуний контентни аниқ белгилаш ва уни “қонуний, аммо зарарли” материалдан фарқлаш, бошқа жамоат манфаатларига оид контент мажбуриятлари қўлланилиши мумкинлигини кўриб чиқиш, контент стандартларини бузганлик учун мутаносиб жазо чораларини белгилаш ва уларни бартараф этишнинг қулай механизмларини тақдим этишни ўз ичига олади. 156 123. Хусусий иштирокчилар ҳам масъулиятга эга: платформалар ўз контент стандартларини турли миллий қонунлар ёки соф тижорий манфаатлар билан эмас, 154 Қаранг масалан, ЕК Тавсияси CM/Rec(2018)2, “Вазирлар қўмитасининг аъзо давлатларга “Интернет-воситачиларнинг роли ва жавобгарлиги тўғрисида”ги тавсияси, Европа Кенгаши, Вазирлар қўмитаси, 2018 йил 7 мартда қабул қилинган, 1.3.5-банд. 155 БМТнинг Фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачиси, Рақамли асрда контентни тартибга солиш (A/HRC/38/35, 2018), 67-банд. 156 Европа Иттифоқи Вазирлар қўмитасининг аъзо давлатларга оммавий ахборот воситалари ва коммуникацияларни бошқариш тамойиллари бўйича CМ/Реc (2022) 11-тавсияси, Қўмита томонидан 2022 йил 6 апрелда қабул қилинган, 10-банд.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 50 балки инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқ билан мувофиқлаштириши лозим 157 (шунингдек, юқоридаги 2.1-кичик бўлимга қаранг). 124. Европа Кенгаши таъкидлаганидек, давлат органлари воситачилардан контентга киришни чеклашни талаб қилганда, улар суд органи ёки суд томонидан кўриб чиқиладиган бошқа мустақил маъмурий органнинг қарорини олишлари керак. Бундан истисно ҳолатлари қуйидагилар: агар контент контекстдан қатъи назар ноқонуний бўлса (масалан, болаларга нисбатан жинсий зўравонлик материаллари) ёки ИҲЕКнинг 10-моддасида белгиланган шартларга мувофиқ тезкор чоралар талаб этилса. 158 Европа Кенгаши яна шуни таъкидлайдики, давлатлар интернетда инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича якуний мажбуриятни ўз зиммаларига оладилар. Ҳар қандай тартибга солиш тизими - қонуний, ўзини ўзи тартибга солувчи ёки биргаликда тартибга солувчи бўлишидан қатъи назар - самарали назорат ва шикоятларни кўриб чиқиш механизмларини ўз ичига олиши шарт. 159 Юқоридагилардан келиб чиқиб, Қонун лойиҳасида платформалардан фақат ваколатли орган хабарномасини олгандан сўнг контентни чеклаш талаб қилиниши халқаро кўрсатмаларга мос келади, агар самарали ҳуқуқий ҳимоя воситасидан фойдаланиш имконияти таъминланган бўлса. Сўнгги талаб бажарилганга ўхшайди, чунки 18-моддада онлайн-платформа эгаси ва/ёки унинг вакили, веб-сайт эгаси ва онлайн-платформа фойдаланувчиси томонидан ваколатли органнинг тақдимномалари ва кўрсатмалари устидан шикоят қилиш ҳуқуқи назарда тутилган. Бундай шикоят суднинг якуний қарори қабул қилингунга қадар эътироз билдирилган тақдимномалар ёки кўрсатмаларнинг ижросини тўхтатиб туради. 125. 14-модда Агентлик хулосаларида контентни ноқонуний деб топишга асос бўлган сабаблар ва мезонлар кўрсатилиши шартлигини белгилайди. Ушбу талаб маълум даражада шаффофликни таъминлайди ва назарий жиҳатдан ўзбошимчалик билан ижро этишдан ҳимоя қилиши лозим. Қонун лойиҳасида ваколатли органнинг асослантирилган фикр-мулоҳазаларини талаб қилувчи қоида ижобий кафолат бўлиб хизмат қилиши керак, агар бу фикр-мулоҳазалар етарлича батафсил бўлса, контентни тартибга солишни инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан баҳолашга асосланган бўлса ва суд томонидан кўриб чиқилиши имконияти бўлса. 8.3. Қонунга хилоф мазмундаги материалларни тарқатишнинг ҳуқуқий оқибатлари 8.3.1 Ноқонуний контентни ўчириш ёки тарқатишни тўхтатиш 126. Қонун лойиҳасининг 15 ва 17-моддалари ноқонуний контентни ўчириш ёки тарқатишни тўхтатиш тартибини белгилайди. Ушбу қоидаларга кўра, ваколатли орган ноқонуний контентни аниқлаш бўйича хулоса чиқаргач, веб-сайт эгаси, платформа фойдаланувчиси ёки оммавий саҳифа модераторига уни ўчиришни буюриши мумкин. Агар ушбу субъектлар талабларни бажармаса ёки уларга мурожаат қилиш имкони бўлмаса, ваколатли орган онлайн-платформанинг ўзига Ўзбекистон ҳудудида контентни ўчириш ёки блоклаш бўйича кўрсатма бериши мумкин. Агар контент ҳамон мавжуд бўлса, орган кейинчалик уни ўчириш, тегишли фойдаланувчи ҳисоби ёки саҳифасини олти ойгача тўхтатиб қўйиш ёхуд иккаласини ҳам амалга ошириш тўғрисида судга мурожаат қилиши мумкин. 157 БМТнинг Фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачиси, Рақамли асрда контентни тартибга солиш (A/HRC/38/35, 2018), 70-банд. 158 Қаранг масалан, ЕК Тавсияси CM/Rec(2018)2, “Вазирлар қўмитасининг аъзо давлатларга “Интернет-воситачиларнинг роли ва жавобгарлиги тўғрисида”ги тавсияси, Европа Кенгаши, Вазирлар қўмитаси, 2018 йил 7 мартда қабул қилинган, 1.3.2.-банд. 159 Ўша ерда. 1.1.3.-банд.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 51 127. Блоклаш чоралари орқали интернет тармоғида фикр билдириш эркинлигини асоссиз чеклашнинг олдини олиш учун бир қатор кафолатлар тавсия этилган. Булар қуйидагиларни ўз ичига олади, аммо улар билан чекланмайди: (i) таъсирланган томонларни олдиндан хабардор қилиш; (ii) ҳокимият органларига блоклаш чораларининг таъсирини баҳолаш ёки шошилинч чоралар зарур бўлганда бунинг сабабларини асослаш мажбуриятини юклаш; (iii) веб-сайт эгаларига ноқонуний контентни ихтиёрий равишда ўчириш имкониятини бериш; ва (iv) суд каби мустақил ҳакамлик органига мурожаат қилиб, ушбу чораларга эътироз билдириш имкониятини таъминлаш. 160 128. Бироқ, юқорида таъкидланганидек, бу кафолатларнинг самарадорлиги Қонун лойиҳасида ноқонуний контент турларининг ҳаддан ташқари кенг ва ноаниқ таърифланиши натижасида ихтиёрий, танлаб ва/ёки номувофиқ тарзда қўлланиш хавфи туфайли пасайиши мумкин. 129. Бундан ташқари, Қонун лойиҳаси ноқонуний контент тарқатаётган веб-сайтлар учун алоҳида тартиб назарда тутади. 17-моддага кўра, агар веб-сайт контентни ўчириш тўғрисидаги кўрсатмани бажармаса ёки веб-сайт эгасини аниқлашнинг имкони бўлмаса, ваколатли орган сайтни кириш тезлиги пасайтирилган ёки кириши чекланган платформалар рўйхатига бир томонлама киритиши мумкин. Рақамли технологиялар вазирлиги 24 соат ичида ушбу чекловни амалга ошириши ва шу тариқа Ўзбекистонда фойдаланувчиларнинг сайтга киришини суд қарорисиз тўсиб қўйиши керак. 130. Бундай ёндашув номутаносиб туюлиши мумкин, чунки у бутун веб-сайтларни, эҳтимол ноқонуний контентнинг битта элементи, масалан, тегишли ўчириш буйруғига риоя қилмасликнинг ягона ҳолати асосида блоклашга имкон беради. Бу ёндашув мутаносибликнинг асосий тамойилини, яъни кўзланган тартибга солиш мақсадига эришиш учун етарлича самарали бўлган чоралар орасидан энг кам чекловчисини қўллаш тамойилини акс эттирмайди. Мисол учун, ҳатто муайян ноқонуний материални блоклаш учун асос бўлиши мумкин бўлган ҳолатларда ҳам, ИҲЕС стандартлари бутун веб-сайтни блоклаш учун алоҳида ва аниқ асослантиришни талаб қилади. Хусусан, ИҲЕС суд амалиётида аниқ кўрсатилишича, “веб-сайтга киришни бутунлай блоклаш газета ёки телевидениени тақиқлаш билан таққосланган кескин чора ҳисобланади” 161 ва “[бундай чора веб-сайтда мавжуд бўлиши мумкин бўлган қонуний ва ноқонуний маълумотлар ўртасидаги фарқни атайлаб эътиборсиз қолдиради ҳамда ноқонуний деб топилмаган катта ҳажмдаги контентга киришни имконсиз қилади.” 162 Шу сабабли, Қонун лойиҳасидаги ушбу ёндашувни қайта кўриб чиқиш тавсия этилади. 131. Қонун лойиҳасининг 16-моддасида қўшимча санкция киритилмоқда: платформа суд қарорларини мунтазам равишда бажармаса, ваколатли орган Ўзбекистонда унинг маълумотлар узатиш тезлигини пасайтириш тўғрисида судга мурожаат қилиши мумкин. Агар рухсат берилса, Рақамли технологиялар вазирлиги бутун платформанинг ўтказувчанлик қобилиятини чеклаши мумкин. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бу чеклашни интернетни ўчиришнинг бир тури сифатида тан олган бўлиб, бу инсон 160 Қаранг масалан, ЕК даражасида: Страсбург суди веб-сайтларга киришни блоклаш бўйича стандартларни белгилайди, Страсбург кузатувчилари, 2020, <https://strasbourgobservers.com/2020/08/26/the-strasbourg-court-establishes-standards-on-blocking-access-to- websites/>. 161 Қаранг масалан, ИҲЕС, OOO Флавус ва бошқалар Россияга қарши, 12468/15-сон ва 2 та бошқа, ИҲЕС, 2020, 37-банд. 162 Ўша ерда.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 52 ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуққа кўра жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. 163 132. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, Қонун лойиҳасининг 16-моддасида кўзда тутилган “мунтазам ижро этмаслик ” тушунчасининг доираси аниқ белгиланмаган. Бу фақат ноқонуний контент билан боғлиқ ҳолларгами ёки бошқа турдаги суд қарорларига ҳам тааллуқлими, ноаниқ. Бундай ноаниқлик ҳокимиятга онлайн платформаларга босим ўтказиш учун кенг имконият беради. Шу сабабли, Қонун лойиҳасида бу масалага кўпроқ аниқлик киритиш тавсия этилади. 8.3.2 Ёлғон ахборотни ўчириш 133. Қонун лойиҳасининг 20-моддаси ёлғон ахборотни ўчириш тартибини белгилайди. Ушбу қоида жисмоний ва юридик шахсларга ўзлари ҳақида веб-сайт, оммавий саҳифа ёки интернет платформасида эълон қилинган ёлғон ахборотни ўчиришни талаб қилиш ҳуқуқини беради. Агар илтимос рад этилса, улар судга мурожаат қилишлари мумкин. Қонун лойиҳаси нотўғри ва обрўга зарар етказувчи маълумотларни кўриб чиқса-да, бу қоида обрўга путур етказмаса ҳам, шунчаки ёлғон бўлган ахборотга нисбатан ҳимояни кенгайтиради. Натижада унинг амалий аҳамияти чекланган бўлиши мумкин. Шунга қарамай, ёлғон ахборотни тузатишни талаб қилиш ҳуқуқи кенг қамровли маълумотларни ҳимоя қилиш ҳуқуқларининг бир қисми сифатида қаралиши ва ҳимояланиши лозим бўлиши мумкин. 134. Шу билан бирга, бундай қоида қонуний, аммо номақбул муҳокамани бостиришга интилаётган шахслар ёки ташкилотлар томонидан суиистеъмол қилиниши хавфини туғдиради. Буни юмшатиш учун Қонун лойиҳасига аризачилардан кўриб чиқилаётган ахборотнинг ёлғонлигини исботловчи далилларни тақдим этишни талаб қиладиган ўзгартириш киритилиши мумкин. F-ТАВСИЯСИ. 1. Қонун лойиҳасида бутун веб-сайтларни ноқонуний мазмундаги битта банд асосида, масалан, олиб ташлаш тўғрисидаги буйруқни бир марта бажармаслик орқали блоклашга рухсат берувчи қоидаларни қайта кўриб чиқиш лозим, чунки бу мутаносиблик тамойилини бузиши мумкин. Бунинг ўрнига аниқ ноқонуний материални блоклаш каби мақсадли чораларни кўриб чиқиш, бутун сайтни блоклашга эса фақат тор доирада белгиланган ҳолларда ва алоҳида, аниқ асосланган ҳолда рухсат бериш керак. 2. Қонун лойиҳасининг 16-моддасида кўрсатилган “мунтазам ижро этмаслик” тушунчасини аниқлаштириш, бунда бу тушунча онлайн - платформанинг маълумотлар узатиш тезлигини камайтириш тўғрисидаги даъвони судга тақдим этиш учун асос сифатида қаралсин. 3. Қонун лойиҳасига обрў-эътиборни ҳимоя қилиш ҳуқуқини сўз эркинлиги билан мувозанатлаштирган ҳолда, жамоатчилик муҳокамасининг яхлитлигини сақлаш мақсадида, ёлғон ахборотни тўғридан-тўғри ўчириш ўрнига уларни тузатишни сўраш имкониятини киритиш масаласини кўриб чиқиш. 163 Интернет ўчирилиши: тенденциялар, сабаблар, ҳуқуқий оқибатлар ва бир қатор инсон ҳуқуқларига таъсири, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг ҳисоботи, 2022 йил 13 май, A/HRC/50/55, 4-6-бандлар.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 53 4. Қонун лойиҳасининг 20-моддасида ахборотни ўчиришни талаб қилиш учун аризачилардан ахборотнинг ёлғонлигини исботловчи далилларни тақдим этишни талаб қилиш. 9. ҚОНУН ЛОЙИҲАСИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ЖАРАЁНИ БИЛАН БОҒЛИҚ ТАВСИЯЛАР 135. ЕХҲТ иштирокчи давлатлари қонунчилик “жамоатчилик муҳокамасидан сўнг қабул қилинишини ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар чоп этилишини, бу уларнинг кучга кириш шарти бўлишини” таъминлаш мажбуриятини олдилар. (1990-йилги Копенгаген ҳужжати, 5.8-банд). Бундан ташқари, асосий мажбуриятларда таъкидланишича, “қонунчилик тўғридан-тўғри ёки уларнинг сайланган вакиллари орқали халқ иродасини акс еттирувчи очиқ жараён натижасида шакллантирилади ва қабул қилинади” (1991-йилги Москва ҳужжати, 18.1-банд). ДИИҲБнинг Сифатли қонунлар учун демократик қонун ижодкорлиги бўйича йўриқномасида (2024) таъкидланишича, “барча манфаатдор томонлар қонун ижодкорлиги жараёни ҳақида ахборот олиш, бу ҳақда хабардор бўлиш ҳамда мазмунли иштирок этиш ва ҳисса қўшиш имкониятига эга бўлиши лозим”. Венеция комиссиясининг Қонун устуворлиги назорат рўйхатида ҳам жамоатчилик фикр билдириш учун муҳим имкониятга эга бўлиши ва яхши амалиёт манбаи бўлиши мумкинлиги таъкидланган. 136. Қонунчилик лойиҳалари бўйича маслаҳатлашувлар самарали бўлиши учун улар инклюзив бўлиши ва жамоатчилик, шу жумладан фуқаролик жамияти вакиллари билан маслаҳатлашувлар ҳамда уларнинг шарҳларини ўз ичига олиши лозим. Бундан ташқари, манфаатдор томонларга қонунчилик лойиҳалари бўйича тавсиялар тайёрлаш ва тақдим этиш учун етарли вақт берилиши керак. Давлат органлари ҳар бир жамоатчилик муҳокамаси натижаларига кўра ўз вақтида мазмунли ва сифатли фикр-мулоҳазалар билдириши, шу жумладан айрим таклифларни киритиш ёки киритмаслик сабабларини аниқ асослаб бериши мақсадга мувофиқдир. Самарали иштирокни таъминлаш учун маслаҳатлашув механизмлари жараённинг дастлабки босқичидан то охиригача, яъни нафақат лойиҳа тегишли давлат органлари томонидан тайёрланаётганда, балки у парламентда муҳокама қилинаётганда ҳам (масалан, жамоатчилик эшитувларини ўтказиш орқали) фикр билдиришга имкон яратиши зарур. 137. Хусусан, воситачиларнинг роли ва масъулиятларини тартибга солишда, давлатлар барча тегишли манфаатдор томонлар, жумладан хусусий сектор, жамоат хизмати оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти, таълим муассасалари ва илмий доиралар билан мунтазам, кенг қамровли ва шаффоф мулоқот олиб боришлари муҳим аҳамиятга эга. Бу мулоқот маълумот алмашиш ва муҳокама қилиш, шунингдек инсон ҳуқуқларини амалга ошириш ва улардан фойдаланишга ҳамда тегишли ҳуқуқий ва сиёсий масалаларга таъсир кўрсатадиган интернет воситачиларига оид янги технологик ишланмалардан масъулиятли фойдаланишни рағбатлантиришга қаратилган бўлиши лозим. 164 138. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, давлат ҳокимияти органлари Қонун лойиҳасининг амалдаги таҳририни янада кенг қамровли, мазмунли ва инклюзив тарзда муҳокама қилишни таъминлашлари тавсия этилади. Бу жараёнга фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситалари вакиллари жалб қилиниши, аёллар ва 164 Қаранг масалан, ЕК Тавсияси CM/Rec(2018)2, “Вазирлар қўмитасининг аъзо давлатларга "Интернет-воситачиларнинг роли ва жавобгарлиги тўғрисида”ги тавсияси, Европа Кенгаши, Вазирлар қўмитаси, 2018 йил 7 мартда қабул қилинган, 12-банд.

"Онлайн-платформалар ва веб-сайтларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса 54 эркаклар учун тенг иштирок этиш имкониятлари яратилиши лозим. Юқорида баён этилган тамойилларга кўра, бундай маслаҳатлашувлар қонун ижодкорлиги жараёнининг барча босқичларида, жумладан парламент муҳокамасигача бўлган даврда ҳам, ўз вақтида ва мазмунли тарзда ўтказилиши керак. Айниқса, келгуси маслаҳатлашувларда манфаатдор томонларга ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш учун етарли вақт берилиши муҳимдир. Шунингдек, самарали қонун ижодкорлигининг муҳим элементи сифатида, қабул қилинган Қонун лойиҳасининг амалиётдаги таъсири ва самарадорлигини доимий равишда баҳолайдиган изчил мониторинг ва баҳолаш тизимини йўлга қўйиш зарур. [МАТН ОХИРИ]

Key facts
Document type report
Adoption date
Source OSCE